I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг ҳисоби


Download 5.64 Mb.
bet102/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг ҳисоби


Йирик корхоналарда асосий ишлаб чиқаришни қувват, асбоблар, идишлар, таъмирлаш, транспорт ва бошқа ҳизматлар билан таъминлаш мақсадида ёрдамчи ишлаб чиқариш ташкил этилади.
Турлари ва вазифалари бўйича ёрдамчи ишлаб чиқаришни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:

  • асбобсозлик (асбоблар, мосламалар, штамплар, пресс-шакллар, моделларни ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва тиклаш). Масалан, йирик тикувчилик корхонаси зарурат туғилганда тикув ишлаб чиқаришини турли ҳил фурнитура, яъни:

тугмачалар, металл илгаклар, кнопкалар ва ҳоказолар билан таъминлаш учун уларни ишлаб чиқарадиган цех очиши мумкин;

  • таъмирлаш (асосий воситаларни монтаж қилиш, замонавийлаштириш, ҳизмат кўрсатиш, эҳтиёт қисмлар, қурилиш деталлари ва конструкцияларини тайёрлаш ва тиклаш);

  • энергетика (электр, иссиқлик ва бошқа қувватларни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш, сув билан таъминлаш, буғ билан таъминлаш, сиқилган ҳаво билан таъминлаш, оқова сувларни тозалаш, вентиляция, қувват тармоқлари ва мосламаларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ҳизмат кўрсатиш);

  • транспорт (юкларни ортиш ва тушириш ишлари, транспорт ҳизмати, юкларни йўлларда кузатиб бориш, транспорт воситалари, ортиш-тушириш механизмлари ва кириб-чиқиш йўлларига ҳизмат кўрсатиш);

  • идиш (идишларни ишлаб чиқариш ва таъмирлаш);

  • тош, шағал, қум ва бошқа материалларини қазиб олиш;

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тузлаш, қуритиш ва консервациялаш (асосан савдо корхоналарида) ва бошқалар.

Асосий ишлаб чиқаришга ҳизмат кўрсатадиган ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш учун, ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида ҳисоб юритиладиган 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» актив калькуляция счёти қўлланилади.
2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётининг дебетида ҳисобот даври мобайнида маҳсулот ишлаб чиқариш, ҳизматлар кўрсатиш, ёрдамчи цехлар бўйича ишларни бажаришбилан бевосита, шунингдек ёрдамчи ишлаб чиқаришга ўизмат кўрсатиш ва бошқариш билан билвосита боғлиқ бўлган харажатлар жамланади.
Мазкур счётнинг кредити бўйича ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг истеъмолчилар ўртасидаги тақсимоти акс эттирилади.



Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling