I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Download 5.64 Mb.
bet98/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

- мисол. Патент шуъба корхонанинг устав капиталига улуш сифатида 24 000 000 сўмга баҳоланган қиймат бўйича киритилди. 9220-счётнинг дебети ва кредити бўйича фарқ 15 млн. + 24 млн. – 30 млн = 9 млн. сўмни ташкил этади. Ушбу фарқ корхонанинг фойдасини оширади.

Активнинг чиқиб кетиши қуйидагича ўтказмалар билан акс эттирилади:

  • бошланғич қийматни ҳисобдан чиқариш:

Д-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 30 000 000 сўм К-т 0430-«Дастурий таъминот» - 30 000 000 сўм;

  • жамғарилган эскиришни ҳисобдан чиқариш:

Д-т 0530-«Дастурий таъминотнинг амортизацияси» - 15 000 000 сўм К-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 15 000 000 сўм;

  • баҳоланган қийматни акс эттириш:

Д-т 0620-«Шуъба хўжалик жамиятларига инвестициялар» - 24 000 000 сўм К-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 24 000 000 сўм;

  • номоддий активни беришдан фойдани акс эттириш:

Д-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 9 000 000 сўм
К-т 9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» 9 000 000 сўм.

Номоддий активларни инвентарлашда қуйидагиларни текшириш лозим:



  • ташкилотнинг улардан фойдаланиш хуқуқини берувчи ҳужжатнинг мавжудлиги;

  • бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботда номоддий активларни тўғри ва ўз вақтида акс эттирилишини;

Инвентаризация жараёнида аниқланган номоддий активларнинг камомади бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

  • кам чиққан номоддий активнинг бошланғич қиймати ҳисобдан чиқарилганда: Д-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

К-т номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар (0400);

  • кам чиққан номоддий активга ҳисобланган амортизация суммаси ҳисобдан чиқарилганда: Д-т номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар (0500)

К-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

  • кам чиққан номоддий активнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар (қолдиқ қиймати) суммасига: Д-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

К-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши».
Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолларда ва агар баҳолаш натижасида кам чиққан номоддий активнинг бозор қиймати (ундириладиган сумма) кам чиққан номоддий активнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар (қолдиқ қиймати)дан юқори бўлса даромад суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан номоддий активнинг бозор қийматига;
К-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» - кам чиққан номоддий активнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар (қолдиқ қиймати) суммасига;
К-т 9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан номоддий активнинг бозор қиймати ва кам чиққан номоддий активнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар (қолдиқ қиймати) суммаси ўртасидаги фарқига.
Номоддий активларнинг камомади ёки бузилишлари натижасида чиқиб кетишидан кўрилган даромад суммаси умумий белгиланган тартибда солиқ солинади.

Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling