I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда сотиш харажатлари ва уларнинг таснифланиши
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, ҳизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда
Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда сотиш харажатлари ва уларнинг таснифланишиМаҳсулот таннархи ушбу маҳсулот қийматининг пул шаклидаги қисми бўлиб, моддий, меҳнат ва бошқа сарф- харажатлардан иборат бўлади. Маҳсулот таннархи ишлаб чиқариш самарадорлигининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланиб, корхонага маҳсулот тайёрлаш қанчага тушганини кўрсатади. Таннарх кўрсаткичи сотиш нархларини белгилаш, маҳсулотлар рентабеллигини ҳисоб-китоб қилиш, харажатларни пасайтириш резервларини аниқлаш учун ишлатилади. Бозор иқтисодиёти шароитида маҳсулот таннархини камайтириш муҳим аҳамият касб этади, чунки рақобатчилик муҳитида маҳсулотга талаб ва унинг сифатигина эмас, балки анчагина қисмини таннарх ташкил этадиган унинг нархи ҳам муҳимдир. Бошқарувни такомиллаштириш ва ҳаражатларнинг тўғри ва ўз вақтидаги бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, шунингдек моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш устидан қаттиқ назоратни ташкил этиш, ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлмаган харажатлар ва талафотларни ҳар томонлама камайтириш маҳсулот таннархини пасайтиришнинг энг муҳим йўлларидан бири ҳисобланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини ташкил этишнинг асосига қуйидаги асосий тамойиллар қўйилган: бухгалтерия ҳисобида харажатларни иқтисодий жиҳатлари ва моддалари бўйича, маҳсулот турлари ва корхона бўлинмалари бўйича гуруҳлаштириш; маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг таннархини калькуляциялашга доир харажатлар ҳисобининг қабул қилинган услубияти йил давомида ўзгармаслиги; харажатлар ҳисоби объектларини маҳсулот таннархини калькуляция қилиш объектлари билан мувофиқлаштириш; даромадлар ва харажатларни ҳисобот даврларига тўғри киритиш; ҳисобда ишлаб чиқаришнинг жорий харажатлари ва капитал қўйилмалар билан боғлиқ харажатларни ажратиш. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари тўғрисидаги ахборотни шакллантиришнинг ягона тамойилларини таъминлаш учун давлат томонидан маҳсулот таннархига киритиладиган харажатларни белгилаш, даромад ва харажатларни гуруҳларга ажратиш, корхоналар фаолияти тури, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг умумий тартиби белгиланган. Ана шу мақсадларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, ҳизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида» низом (кейинги ўзгартиришлар билан) ишлаб чиқилган. Низомда молиявий натижаларни шакллантириш услубияти белгиланган, хўжалик юритувчи субъект молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ харажатлар рўйхати, шунингдек корхонанинг ишлаб чиқариш-хўжалик юритиш фаолияти натижасида олинадиган даромадлар рўйхати келтирилган. Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини мақсадга мувофиқ ташкил этиш бу харажатларнинг аниқ ва асосланган таснифланишини талаб этади. Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомга мувофиқ барча харажатлар қуйидагича гуруҳланади: маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар; ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган, бироқ асосий фаолиятдан олинган фойдада ҳисобга олинадиган ҳамда давр харажатларига киритиладиган харажатлар; хўжалик юритувчи субъектнинг умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки зарарларни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий фаолияти бўйича харажатлари; фавқулодда зарарлар, у даромаддан олинадиган солиқ тўлангунга қадар фойда ёки зарарларни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинади. Шу сабабли харажатлар моддаларининг гуруҳланиши қуйидагича кўринишда бўлади: Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling