- мисол. Компьютер таъминоти дастури 23 000 000 сўмга (ҚҚС билан) сотилди. Бошланғич қиймат 30 000 000 сўм, ҳисобланган эскириш суммаси 15 000 000сўм.
Активнинг чиқиб кетиши қуйидагича ўтказмалар билан акс эттирилади:
бошланғич қийматни ҳисобдан чиқариш:
Д-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 30 000 000 сўм К-т 0430-«Дастурий таъминот» - 30 000 000 сўм;
жамғарилган эскиришни ҳисобдан чиқариш:
Д-т 0530-«Дастурий таъминотнинг амортизацияси» - 15 000 000 сўм К-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 15 000 000 сўм;
сотиш қийматини акс эттириш:
Д-т 4010-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» - 23 000 000 сўм К-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 23 000 000 сўм;
Д-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 3 000 000 сўм
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» - 3 000 000 сўм;
номоддий активни сотишдан фойдани акс эттириш:
Д-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 5 000 000 сўм
К-т 9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» - 5 000 000 сўм.
- мисол. Янги дастур сотиб олиниши ва татбиқ этилиши муносабати билан мазкур дастур ҳисобдан чиқарилган деб фараз қилайлик. Бу ҳолатда корхонада ҳисобланмаган амортизациядан зарар ҳосил бўлади (30 млн. – 15 млн.) = 15 млн. сўм.
Активнинг чиқиб кетиши қуйидагича акс эттирилади:
бошланғич қийматни ҳисобдан чиқариш:
Д-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 30 000 000 сўм К-т 0430-«Дастурий таъминот» - 30 000 000 сўм;
жамғарилган эскиришни ҳисобдан чиқариш:
Д-т 0530-«Дастурий таъминотнинг амортизацияси» - 15 000 000 сўм К-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 15 000 000 сўм;
чиқиб кетишдан зарар суммасига:
Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар» - 15 000 000 сўм
К-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 15 000 000 сўм.
Do'stlaringiz bilan baham: |