I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Ноу- хау- янги ғоя қиймати ёки янги технология, ишлаб чиқариш муаммоларининг ечимидир. Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига эга бўлиш хуқуқи –


Download 5.64 Mb.
bet93/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Ноу- хау- янги ғоя қиймати ёки янги технология, ишлаб чиқариш муаммоларининг ечимидир.
Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига эга бўлиш хуқуқи – бу савдо маркалари, товар белгилари, тегишли тартибда рўйхатга олинган компания ёки унинг маўсулоти номланишидан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш хуқуқидир, бу хукук қонунчилик томонидан улардан берухсат фойдаланишдан ўимояланган. Савдо маркаси ёки товар
белгисидан фойдаланиш хуқуқи унинг эгасига, у бу хукукдан фойдаланиши мобайнида мутлақ тегишли бўлади. Савдо маркаси ёки товар белгисининг бозор қиймати юқори бўлиши мумкин, лекин бухгалтерия ҳисобида улар, уларни олишга кетган харажатларнинг бошланғич қийматида акс эттирилади.
Компьютерларни программалаштириш харажатларига – корхонада ишлаб чикарилган ўамда ташқаридан харид қилинган программалар киради. Компьютер билан биргаликда сотиб олинган программалар, асосий воситалар таркибига киритилиб,номоддий активлар сифатида тан олинмайди.
Гудвилл (ишчанлик обрўси) корхонанинг бутунлай сотиб олиш нархи (бозор қиймати) билан соф активларининг бозор қиймати орасидаги фарқ сифатида аниқланади. Соф активлар активлар суммасидан унинг мажбуриятларини чегириш йЎли билан аниқланади.
Франчайзинг (ёки франшиза) – бу савдо белгисини ва/ёки фирма технологияларини (ташкилий усулларни) бошқа тадбиркорга сотиш ёки вақтинчалик фойдаланишга бериш. Франчайзинг маъноси –муваффақиятли фаолият кўрсатаётганбизнесни кўпайтириш орқали тарқатиш, яъни амалда ҳар томонлама текширилган ва ишини муваффақиятли олиб бораётган корхона имидж ва технологияларини ўзлаштиришдан иборатдир.
Гудвиллни ташкил этувчи омилларга меўнат жамоасининг яхши йўлга қўйилган ишини, самарали раўбарликни, ишлаб чиқаришнинг махфий жараёнини, жамиятдаги юқори даражадаги ишончлилигини ва обрўсини, стратегик нуқтаи назардан афзалроқ жойлашишини, маъқул солиқ шароитларини ва бошқаларни киритиш мумкин.
Мисол. «Тошкенткабель» АЖ «Барс» АЖни 20 млрд. сўмга сотиб олди. Ушбу жамиятнинг активлари суммаси 18 млрд. сўмни, мажбуриятлар суммаси 2 млрд. сўмни ташкил этади. «Барс» АЖ активлариннг бозор қиймати 16 млрд. сўм. Бунда гудвилл 20 млрд - (16 млрд – 2 млрд) = 6 млрд. сўмни ташкил этади.
Сотиб олинган корхонанинг бозор қиймати у сотилган нархдан юқори бўлиши мумкин. Бунда манфий гудвилл ёки
бэдвилл тўғрисида гап кетади.
Манфий гудвилл суммасини доимий ҳаридорлар мавжудлиги омили, сифат репутацияси, маркетинг ва сотиш малакаси, иш юзасидан алоқалар, бошқариш тажрибаси, ходимлар малака даражаси ва шу кабилар бўлмаган тақдирда, ҳаридорга тақдим этиладиган нархдан чегирма сифатида кўриш ва муддати кечиктирилган даромадлар (келгуси давр даромадлари) сифатида ҳисобга олиш лозим.

  1. сонли БХМСга мувофиқ манфий гудвилл суммаси сотиб олинган амортизацияланадиган алоҳида активларнинг ўртача тортилган фойдали хизмат муддати мобайнида мунтазамлик асосида корхонанинг молиявий натижаларига асосий фаолиятдан бошқа даромадлар сифатида киритилади.


Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling