I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Махсулотлар (ишлар ва хизматлар)ни сотиш билан боғлиқ бўлган харажатлар ҳисобот даври мобайнида 9410-


Download 5.64 Mb.
bet106/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Махсулотлар (ишлар ва хизматлар)ни сотиш билан боғлиқ бўлган харажатлар ҳисобот даври мобайнида 9410-


«Сотиш харажатлари» счётининг дебетида ҳисобга олинади, ҳисобот даврининг охирида эса ушбу счётнинг кредитидан 9910-«Якуний молиявий натижа» счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.



    1. Маъмурий харажатлар ҳисоби

Маъмурий харажатларга қуйидагилар киради:

      • бошқарув аппарати ходимларига тааллуқли мехнатга хақ тўлаш харажатлари;

      • бошқарув аппарати ходимларига тааллуқли ижтимоий суғуртага ажратмалар;

      • енгил хизмат автотранспорти ва хизмат микроавтобусини сақлаш, ёллаш ва ижарага олиш харажатлари;

    • хўжалик юритувчи субъект ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва уларни бошқариш харажатлари;

    • бошқарувнинг техник воситалари, алоқа узеллари, сигнализация воситалари, ҳисоблаш марказларини ва ишлаб чиқаришга тегишли бўлмаган бошқарувнинг бошқа техник воситаларини сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари;

    • телекоммуникациялар хизматлари, шу жумладан: махаллий тармоқлар; каналларни ижарага бериш; мобил, йўлдош ва пейжинг алоқа; радиочастота спектридан фойдаланиш; маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет учун хақ тўлаш;

    • шахарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари учун хақ тўлаш;

    • маъмурий-бошқарув эхтиёжлари учун бинолар ва хоналар ижараси учун хақ тўлаш;

    • маъмурий ахамиятга эга бўлган асосий воситаларни сақлаш ва уларни тузатиш, шунингдек, эскириш (амортизация) харажатлари;

    • юқори ташкилотлар ва юридик шахслар бирлашмалари: вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва бошқа харажатларга ажратмалар;

    • ходимларни ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган мол-мулкни мажбурий ва ихтиёрий суғурта қилиш харажатлари;

    • бошқарув ходимларини хизмат сафарларига юбориш бўйича харажатлар;

    • вакиллик харажатлари;

    • умумий овқатланиш корхоналари ва бошқаларга биноларни текин бериш ва коммунал хизматлар қийматига хақ тўлаш харажатлари;

    • бевосита ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлмаган, табиатни мухофаза қилиш ахамиятига эга бўлган жамғармаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ жорий харажатлар, табиий атроф мухитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари;

    • хизматлар қийматини тўлаш хамда профессионал бошқарувчи компаниялар, давлатнинг ишончли вакиллари ва ишончли бошқарувчиларнинг мукофотлари бўйича харажатлар;

  • маъмурий мақсадлар учун фойдаланиладиган инвентарлар ва хўжалик анжомлари қийматини ҳисобдан чиқариш бўйича харажатлар хамда уларни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли холатда сақлаш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.

Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling