I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) бўйича корреспонденция


Download 5.64 Mb.
bet114/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) бўйича корреспонденция


Т/р

Хўжалик операцияси мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

1


Юклаб жўнатилган махсулот, товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар учун ҳаридорларга тақдим этилган ҳисоб- китоб хужжатлари суммаси (ҚҚС ва акциз солиғини чегирган
холда)

4010, 4020



9010, 9020, 9030



2

Нақд пулга махсулот, товарлар сотиш, ишлар бажариш ва
хизматлар кўрсатиш

5010, 5020

9010, 9020, 9030

3


Корхона ходимларига махсулот, товарлар сотилиши, ишлар
бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши (шу жумладан махсус кийим)

4790


9010, 9020, 9030



4

Тайёр махсулот, товарлар, ишлар, хизматлар билан дивидендлар
тўланиши

6610

9010, 9020, 9030

5

Воситачилик операциялари бўйича комиссия мукофотлари
суммаси

4010

9010

6

Шуъба ва қарамдаги хўжалик жамиятларига махсулот, товарлар
сотилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши

4120

9010, 9020, 9030

7

Кечиктирилган даромадлар суммалари улар тааллуқли бўлган
ҳисобот даври келганда сотиш хажмига киритилиши

6230

9010, 9020, 9030

8

Сотилган товарларнинг қайтиши

9040

4010

9

Сотишдан ва нархдан чегирмалар тақдим этиш

9050

4010

10

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши» счётининг ҳисобот даври
охирида ёпилиши

9010, 9020

9040

11

9050-«Ҳаридорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар»
счётининг ҳисобот даври охирида ёпилиши

9010, 9020, 9030

9050

12

Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи
счётларнинг ҳисобот даври охирида ёпилиши

9010, 9020, 9030

9910

Асосий воситалар (9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши») ва бошқа активларнинг (9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши») сотилишидан натижалар алохида счётларда аниқланади ва ҳисобга олинади.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар ўз махсулотлари сифатига турли хил кафолатларни берадилар, шунинг учун ҳаридорни юклаб жўнатилган махсулот сифати қониқтирмаса, у олинган товарни қайтариш хуқуқига эга. Бу холатда қайтарилган товар ёки махсулотнинг ҳисоби 9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши» счётида олиб борилади. Бу счёт 9000-
«Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар» гурухидаги счётларга нисбатан контрпассив ҳисобланади ва даромадлар суммасини камайтиради.
Қайтарилган товар қиймати қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан акс эттирилади:

  • ҳаридордан пул маблақлари олинган бўлса, унга ушбу пул маблақларини қайтаришда: Д-т 9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»

К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти»;

  • ҳаридорлардан пул маблағлари олинмаган бўлса, уларнинг дебиторлик қарзини бекор қилиш суммасига: Д-т 9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»

К-т 4010-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»;

  • ҳисобланган ҚҚС, акциз солиғи суммасига:

Д-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» ёки 4010-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар». Қайтарилган махсулот ёки товарлар таннархи қуйидаги ёзув билан акс эттирилади:
Д-т 2810-«Омбордаги тайёр махсулотлар» ёки 2910-«Омбордаги товарлар»
К-т 9110-«Сотилган тайёр махсулотларнинг таннархи», 9120-«Сотилган товарларнинг таннархи». Ҳисобот даврининг охирида 9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши» счёти қуйидаги тарзда ёпилади: Д-т 9010-«Тайёр махсулотларни сотишдан даромадлар»
К-т 9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши».
Шартнома шартларига мувофиқ корхоналар ҳаридорларга шартномада белгиланган муддатдан олдин тўлов учун чегирмалар ёки яроқсиз махсулот бўйича нархлардан чегирмалар, шунингдек катта хажмда товар сотиб олганлиги учун чегирмалар бериши мумкин. Бундай чегирмалар 9050 - «Ҳаридорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» махсус счётида ҳисобга олинади. Бу счёт 9000 гурухдаги даромадларни ҳисобга олувчи счётларга нисбатан контрпассив ҳисобланади ва унинг дебет айланмаси тайёр махсулот, товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар сотилишидан олинган суммани камайтиради.

Берилган чегирмалар суммасига қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади:


Д-т 9050-«Ҳаридорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар»
К-т 4010-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» ёки 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».
Ҳисобот даврининг охирида 9050-«Ҳаридорларга ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» счёти қуйидаги тарзда ёпилади:
Д-т 9010-«Тайёр махсулотларни сотишдан даромадлар»
К-т 9050-«Ҳаридорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар».
Юклаб жўнатиш ва сотишнинг ҳисоби, 2810, 9410, 9010, 9020, 9030, 9210, 9220, 4010 счётлари кредитидаги айланмаларни ва 9010, 9020, 9030 счётлари учун тахлилий маълумотларни Қайд этиш учун мўлжалланган 11-сонли журнал-ордерда счётларга ажратган холда ва жамлама кўрсаткичлар бўйича олиб борилади. 11-сонли журнал-ордер 15 ва 16-сонли Қайдномаларнинг тахлилий маълумотларига асосан тўлдирилади. Шуни таъкидлаш лозимки, 9110 ва 9010- счётларга тахлилий маълумотлар 11-сонли журнал-ордерда, нафаҚат ҳисобот ойи бўйича, балки йил бошидан, хаҚиҚий таннархи, ҳисоблаш нархлари, таҚдим этилган счётлар ёки уларнинг ўрнини босувчи хужжатлардаги суммалар бўйича келтирилади.
2-сонли БҲМС «Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар»га кўра оралиқ тўловлар ва ҳаридорлардан олинган бўнаклар суммалари бўйича даромадлар тан олинмайди, шунинг учун ҳаридорҳисоб-китоб счётига махсулот учун олдиндан хақ ўтказса, у 6310-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счётида акс эттирилади.


Мисол. Корхона ўз махсулотини сотиш учун 300 минг.сўмлик контракт тузди ва хақнинг 15%ини, яъни 45 минг.сўмни олдиндан олди. Мазкур операция қуйидагича ёзув билан акс эттирилади:



  • олдиндан олинган тўлов суммасига:

Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» – 45 минг.сўм
К-т 6310-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» – 45 минг.сўм;



  • ҳисобварақ-фактура асосида товар юклаб жўнатилганидан кейин:

Д-т 4010-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» – 300 минг.сўм К-т 9010-«Тайёр махсулотларни сотишдан даромадлар» – 300 минг.сўм;



  • олдиндан олинган тўлов суммасига:

Д-т 6310-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» – 45 минг.сўм
К-т 4010-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» – 45 минг.сўм;



  • ҳисоб-китоб счётига ҳаридор томонидан унинг қолган қарзи ўтказилганда: Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» – 255 минг.сўм

К-т 4010-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» – 255 минг.сўм.

  1. Download 5.64 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling