I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Тайёр махсулотни юклаб жўнатиш ҳисоби


Download 5.64 Mb.
bet112/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Тайёр махсулотни юклаб жўнатиш ҳисоби


Тайёр махсулотни бериш ва уни корхона омборидан юклаб жўнатиш буйруқ – юкхат билан расмийлаштирилади, унга икки хужжат киритилган: омборга доир буйруқ ва бериш учун юкхат. Улар асосида ҳисобварақ-фактуралар ёзилади, уларда юклаб жўнатилган махсулот миқдори ва ушбу махсулот учун тегишли сумма кўрсатилади. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига биноан ва бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ
даромад ва харажатлар хақ тўлаш вақти ва пул келиб тушиш санасидан қатъи назар улар тааллуқли бўлган ҳисобот даврида акс эттирилади.
Юклаб жўнатилган, берилган, лекин тўланмаган махсулотнинг ҳисоби 9110-«Сотилган тайёр махсулотларнинг таннархи» счётида юритилади.
Сотиш пайтида тайёр махсулот, товарлар, ишлар ва хизматлар таннархи харажатларини ҳисобга олувчи 2810-
«Омбордаги тайёр махсулотлар», 2910-«Омбордаги товарлар» счётлари билан корреспондентлашган холда 9110-
«Сотилган тайёр махсулотларнинг таннархи», 9120-«Сотилган товарларнинг таннархи», 9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» счётларининг дебетида акс эттирилади.
Ҳисобот даврининг охирида 9110-«Сотилган тайёр махсулотларнинг таннархи», 9120-«Сотилган товарларнинг таннархи», 9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» счётлари 9910-«Якуний молиявий натижа» счёти билан ёпилади.
Ҳисоблаш усули билан ҳаридорларга махсулот юклаб жўнатилган пайтда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади:

  • сотилган махсулотнинг хақиқий ишлаб чиқариш таннархига:

Д-т 9110-«Сотилган тайёр махсулотларнинг таннархи» К-т 2810-«Омбордаги тайёр махсулотлар»;

  • савдода юклаб жўнатилган товарларнинг хақиқий таннархига:

Д-т 9120-«Сотилган товарларнинг таннархи» К-т 2910-«Омбордаги товарлар»;

  • бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматларнинг хақиқий таннархига:

Д-т 9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» К-т 2010-«Асосий ишлаб чиқариш».
Ҳисобот даврининг охирида сотилган махсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматлар таннархини ҳисобга олувчи счётлар 9910-«Якуний молиявий натижа» счётига қуйидаги ўтказмалар билан ёпилади:
Д-т 9910-«Якуний молиявий натижа»
К-т 9110-«Сотилган тайёр махсулотларнинг таннархи» К-т 9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»
К-т 9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи».
Жорий ҳисобда юклаб жўнатилган тайёр махсулотлар ҳисоб (режадаги ёки жўнатиш) нархларида расмийлаштирилади, чунки юклаб жўнатиш пайтида унинг хақиқий таннархи номаълум бўлади. Ой охирида юклаб жўнатилган махсулотнинг хақиқий таннархи ва унинг ҳисоб нархлари билан фарқи аниқланади.



Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling