I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Корхонанинг бошқа даромадлари ҳисоби
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
Корхонанинг бошқа даромадлари ҳисобиБошқа даромадлар асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган бошқа даромадлардан ташкил топади. Улар қуйидагилардан иборат: хўжалик шартномалари шартларини бузганлиги учун қарздордан ундирилган ёки тан олинган жарималар, пенялар, боқимандалар ва бошқача жарималар, шунингдек етказилган зарарларни қоплаш бўйича даромадлар; ҳисобот йилида аниқланган олдинги йиллар бўйича фойдалар; ишлаб чиқариш ва махсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган операциялардан олинган даромадлар, яъни рента даромади, хўжалик юритувчи субъект қошидаги ошхоналардан тушумлар, ёрдамчи хизмат кўрсатувчилардан олинган даромадлар; хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фондлари ва бошқа мол-мулкини сотишдан даромадлар; даъво муддати ўтиб кетган кредиторлик ва депонентлик қарзларини ҳисобдан чиқарилишидан олинган даромадлар; товар-моддий бойликларни қўшимча бахолаш. Товар-моддий бойликлар қўшимча бахолаш суммаси махсулот (ишлар, хизматлар) сотилиб борилиши мобайнида солиқ солинадиган базага киритилади; давлат субсидияларидан олинадиган даромадлар; текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам; бошқа операцион даромадлар. Ҳисобот даври мобайнида қайд этилган харажатлар 9300-«Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар» гурухидаги счётлар дебетида акс эттирилади, ҳисобот йилининг охирида эса улар якуний молиявий натижага ҳисобдан чиқарилади. Мисол. Корхона ҳисобот даври мобайнида қуйидаги бошқа даромадларни олган: мол етказиб берувчидан келишув шартларини бажармаганлиги учун 114 минг.сўм миқдорида жарима ундирилган; ҳаридор билан тузилган шартнома бўйича 40 минг.сўм суммада ўтган йилларнинг фойдаси аниқланган; даъво муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан 6 минг.сўм суммада бошқа кредиторлик қарзлари ҳисобдан чиқарилган; инвентарлаш натижасида аниқланган 10 минг.сўмлик ортиқча тайёр махсулот кирим қилинган. Ушбу суммалар қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади: Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» - 114 минг.сўм К-т 9330-«Ундирилган жарима, пеня ва устамалар» - 114 минг.сўм; Д-т 4010-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» - 40 минг.сўм К-т 9340-«Ўтган йиллар фойдалари» - 40 минг.сўм; Д-т 6990-«Бошқа мажбуриятлар» - 6 минг.сўм К-т 9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» - 6 минг.сўм; Д-т 2810-«Омбордаги тайёр махсулотлар» - 10 минг.сўм К-т 9390-«Бошқа операцион даромадлар» - 10 минг.сўм. Ҳисобот даврининг охирида бошқа даромадларни ҳисобга олувчи счётлар қуйидагича ёпилади: Д-т 9330-«Ундирилган жарима, пеня ва устамалар» - 114 минг.сўм Д-т 9340-«Ўтган йиллар фойдалари» - 40 минг.сўм Д-т 9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» - 6 минг.сўм Д-т 9390-«Бошқа операцион даромадлар» - 10 минг.сўм К-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 170 минг.сўм. Даромадларнинг кейинги тури - молиявий фаолиятдан олинган даромадлардир. Улар қуйидагилардан иборат: олинган роялти ва капиталнинг трансферти; Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисидаги бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида улушли қатнашишдан олинган даромадлар, акциялар бўйича дивидендлар, хўжалик юритувчи субъектга тегишли бўлган облигация ва бошқа қимматли қоғозлардан олинган даромадлар; мол-мулкни узоқ муддатли ижарага (лизингга) беришдан олинган даромадлар; валюта счётлари, шунингдек чет эл валютаси билан амалга оширилган операциялар бўйича мусбат курс фарқлари; қимматли қоғозлар, шуъба корхоналари ва бошқаларга қўйилган маблақлар қайта бахоланишидан олинган даромадар; молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар. Ҳисобот йили давомида юқорида қайд этилган даромадлар 9500-«Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар» гурухи счётларининг кредитида ҳисобга олинади, ҳисобот даврининг охирида эса улар якуний молиявий натижага ҳисобдан чиқарилади. Мисол. Корхона ҳисобот даври мобайнида қуйидаги молиявий даромадларни олган: шуъба корхоналарига амалга оширилган инвестициялар бўйича ҳисобланган дивидендлар - 50 минг.сўм; берилган заём бўйича ҳисобланган фоизлар - 40 минг.сўм; дебиторлик қарзи бўйича мусбат курс фарқи акс эттирилган - 70 минг.сўм; узоқ муддатли ижарага берилган объектлар бўйича фоизлар тан олинган - 100 минг.сўм. Ушбу операциялар қуйидагича акс эттирилади: Д-т 4840-«Олинадиган дивидендлар» - 50 минг.сўм К-т 9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар» - 50 минг.сўм; Д-т 4830-«Олинадиган фоизлар» - 40 минг.сўм К-т 9530-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар» - 40 минг.сўм; Д-т 4010-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» - 70 минг.сўм К-т 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» - 70 минг.сўм; Д-т 4830-«Олинадиган фоизлар» - 100 минг.сўм К-т 9550-«Узоқ муддатли ижарадан даромадлар» - 100 минг.сўм. ҳисобот даврининг охирида ушбу даромадлар ҳисобдан чиқарилади: Д-т 9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар» - 50 минг.сўм Д-т 9530-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар» - 40 минг.сўм Д-т 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» - 70 минг.сўм Д-т 9550-«Узоқ муддатли ижарадан даромадлар» - 100 минг.сўм К-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 260 минг.сўм. Шунингдек, фавқулоддаги фойдалар хам даромадлар таркибига киритилади. Фавқулоддаги фойдалар моддалари - бу кўзда тутилмаган, ноодатий тавсифга эга бўлган, хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолият доирасидан четда бўлган воқеалар ёки операциялар натижасида олинган ва олиниши кутилмаган фойдалардан иборат. Буларга асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар бўлимида акс эттирилиши лозим бўлган олдинги давр бўйича даромадлар ёки фойданинг айрим моддалари киритилмайди. Ҳисобот даври мобайнида фавқулоддаги фойдалар 9710-«Фавқулоддаги фойдалар» счётининг кредитида акс эттирилади, ҳисобот даврининг охирида эса ушбу фойдалар якуний молиявий натижага киритилади. Мисол. Содир бўлган ёнғин натижасида фойдаланишга яроқли бўлган 27 минг.сўмлик суммадаги материаллар кирим қилинган: Бухгалтерия ҳисобида қуйидагича ёзув қилинади: Д-т 1090-«Бошқа материаллар» - 27 минг.сўм К-т 9710-«Фавқулоддаги фойдалар» - 27 минг.сўм. Ҳисобот даврининг охирида фавқулоддаги фойдалар счёти қуйидаги ўтказма билан ёпилади: Д-т 9710-«Фавқулоддаги фойдалар» - 27 минг.сўм К-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 27 минг.сўм. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling