I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Download 5.64 Mb.
bet116/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

12.1 МАСАЛА: ― ”SAMA GROUP”МЧЖ асосий фаолияти ишлаб чикариш бўлиб, 2021 йил июль ойида қуйидаги операциялар амалга оширилди, бухгалтерия проводкаларини беринг ва молиявий натижа хисоботини тўлдиринг:



1

Mol yetqazib beruvchidan material yetib keldi







300 000 000

2

QQS 15 %







45 000 000

3

Yetqazib berilgan material uchun hisob-kitob schyotidan to'lab berildi







345 000 000



4

Inventarizatsiya natijasida materiyal ortiqcha chiqdi







25 000 000

6

Inventarizatsiya natijasida ko'p chiqqan materialning bir qismi sotildi: tannarxni xisobdan chiqishi







15 000 000



7

Materialning bir qismi xaridorga yetqazildi, Schot faktura yozildi







20 000 000

8

Materialning chiqib ketishidan yakuniy natija aks ettirildi







5 000 000

9

Material ishlab chiqrishga olindi







30 000 000

10

Ishlab chiqarishdagi xodimlarga iyul oyi uchun ish haqi hisoblandi







30 000 000



11

Ishlab chiqarishdagi iyul oyi uchun hodimlarga yarim oklad premiya hisoblandi







15 000 000



12

Ijtimoiy soliq hisoblandi. 12%










13

Daromad solig'i hisoblandi. 12%










14

SHJP hisoblandi. 0,1%










15

Ijtimoiy soliq to'landi










16

Daromad solig'i to'landi










17

SHJPT to'landi










18

Ish haqi to'landi










19

Ishlab chiqarish binosiga, iyul oyi uchun elektrenergiyasi hisoblandi







15 000 000

20

Elektrenergiyaga hisob kitob schyotidan to'landi







15 000 000

21

Tayyor mahsulot omborga kirim qilindi










23

Ombordagi tayyor maxsulotlarning yarmi 80% ustama bilan sotildi










24

QQS 15 %










25

2021 yil iyul oyi uchu hisobga olinadigan QQS zachyot qilindi










26

QQS to'landi










27

Sotilgan maxsulotning bir qismi xaridordan qaytdi







50 000 000

29

Sotilgan maxsulot puli kelib tushdi










30

Inventarizatsiya natijasida, ko'p chiqgan materialning qolgan qismi ishlab chiqarishga berildi










31

Ishlab chiqarishdagi hodimlarga, avgust oyi uchun ish haqi hisoblandi







20 000 000



32

Ijtimoiy soliq hisoblandi










33

Daromad solig'I hisoblandi










34

SHJP hisoblandi










35

Ijtimoiy soliq to'landi










36

Daromad solig'I to'landi










37

SHJP to'landi










38

Ish haqi to'landi










39

Tayyor mahsulot omborga kirim qilindi










41

Ombordagi maxsulotlarning 30 foizi sho'ba va qaram xo'jalik yurituvchi sub'ektlarga sotildi 40% ustama bilan










42

QQS 15 %










43

QQS 15 % hisob-kitob schyotidan to'landi










44

Sho'ba va qaram xo'jalik yurituvchi sub'ektlarga sotilgan mahsulotga chegirma qilib berildi, 5%










46

Sho'ba va qaram xo'jalik yurituvchi sub'ektlaridan sotilgan mahsulot uchun pul to'landi










50

Sotish uchun yetqazib berish hizmatidan foydalanildi







500 000

51

Maxshulotlarni sotish uchun bozordan ijaraga joy olindi va 12 oy uchun oldindan pul tulandi







30 000 000



52

Savdo reklamasi uchun xarajat hisoblandi







15 000 000

53

Sotish bozorlarini o'rganish uchun, Marketing xizmatidan foydalanildi







2 000 000



54

Mamuriyat binosiga kommunal hizmatlari hisoblandi







1 500 000

56

Mamuriy-boshqaruv extiyojlari uchun bino ijarasidan iyul va avgust oylari uchun schot faktura olindi







6 000 000



57

Shaharlararo telefon so'zlashuvlari uchun aloqa xizmatlari hisbolandi







150 000


58

Internetga haq to'lash uchun, Uzonline kompaniyasidan, tarif bo'yicha schyot faktura olindi







400 000


63

IFRS ga o'tish bo'yicha, FCS konsalting firmasidan konsultatsiya xizmati ko'rsatildi







20 000 000



64

Kadrlarni qayta tayyorlash bo'yicha ketgan xarajatlar







5 000 000

65

Auditorlaik hizmatidan foydalanildi







20 000 000

66

Xodimga bir yillik moddiy yordam hisoblandi







3 153 606

67

Ishchilarga bayram mukofati hisoblandi







3 000 000

70

Ombordagi barcha qolgan tayyor maxsulotlar export qilindi. 10 000 $,
cbu.uz kursi 10 850 so'm










71

Export qilingan maxsulot tannarxi xisobdan chiqarildi










72

Sotilgan maxsulot puli kelib tushdi. Kurs 10 900 so'm










73

Valyuta kursi farqi aks ettirildi










75

Chaqmoq urush natijasida, ombordagi materiallarning bir qismi yonib ketdi







5 000 000



77

Barcha yopiluvchi o'tkazmalarni bajaring










90

Foyda solig'i hisoblandi










91

Foyda solig' xarajatlar schyoti yoplidi










92

Yakuniy moliyaviy natija aks ettirildi









      1. МАВЗУ. ХУСУСИЙ КАПИТАЛ ВА КОРХОНА ФАОЛИЯТИ МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРИ ҲИСОБИ





  1. Корхона хусусий капитали ҳисоби

  2. Молиявий натижаларни шакллантириш тартиби ва тақсимланмаган фойда ҳисоби




  1. Корхона хусусий капитали ҳисоби

Устав капитали (фонди) корхонани ташкил қилиш вақтида унинг таъсис ҳужжатларида белгиланган миқдорда фаолият кўрсатишини таъминлаш учун қатнашчилар (мулкдорлар) мол-мулкдаги улушларининг (пул бирлигидаги) йиғиндисини ифодалайди.
Бухгалтерия ҳисобида устав капитали ҳамда таъсисчиларнинг устав капиталига қўшадиган улуш бўйича қарзлари алоҳида ҳисобга олинади.
Бозор иқтисодиёти шароитида устав капитали бир томондан корхона мол-мулкининг қийматини, иккинчи томондан ушбу корхонанинг таъсисчилари, инвесторлар олдидаги қарз қийматини ифодалайди. Устав капитали бўйича молиявий- хўжалик операцияларини акс эттириш тартибидаги ўзгаришларни республикада шаклланаётган замонавий бозор муносабатлари талаблари тақазо этган.
Устав капитали (фонди) бўйича операциялар ҳисоби шу номдаги 8300-«Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳида ҳисобга олинади.
8300-«Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар» қуйидаги учта счёт билан тўлдирилади: 8310-«Оддий акциялар»;
8320-«Имтиёзли акциялар»; 8330-«Пай ва улушлар».
8310-«Оддий акциялар» счёти давлат корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотларининг устав фондини ҳамда акциядорлик ва шерикчилик жамиятларининг устав капиталини ҳисобга олиш учун хизмат қилади. Бу счётда корхона уставида рўйхатдан ўтказилган миқдор доирасидаги ҳақиқий устав капитали ёки тўланган акцияларнинг номинал қиймати акс эттирилади. Устав капиталининг бухгалтерия ҳисобидаги миқдори уставда қайд этилган миқдордан ошиб кетиши мумкин эмас. Устав капиталида иштирокчилар ҳиссасининг бир қисмини уларга қайтариш унинг миқдорини камайтирмайди, балки акциядорлик жамиятининг сотиб олинган шахсий акциялари сифатида расмийлаштирилиб, 8610-
«Сотиб олинган хусусий акциялар - оддий» счётининг дебетига ўтказилади.
8320-«Имтиёзли акциялар» счётида имтиёзли акциялар тарзида чиқарилган акциядорлик капиталининг миқдори ҳисобга олинади.
Акциядорлик шаклидан ташқари, бошқа мулкчилик шаклларида очиладиган хўжалик юритувчи субъектлар, устав капитали шаклланишини 8330-«Пай ва улушлар» счётида ҳисобга оладилар.
Корхона давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган (акцияларга обуна бўлган суммада) таъсисчилар қўшиши зарур бўлган улуш қийматидан унинг устав капитали 8300-«Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар» ва 4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» счётларида акс эттирилади. Бадалларнинг киритилиши 8330-счётга таъсир кўрсатмайди, лекин таъсисчилар қарзларини қоплайди.
8300-«Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар» счётидаги акс эттириладиган устав капитали миқдори таъсис ҳужжатлардаги миқдорга тенг бўлиши шарт. Устав капитали қиймати ўзгарганда, ушбу таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритиб, бу ҳужжатларни давлат рўйхатидан қайтадан ўтказиш лозим. Асосий воситаларнинг қайта баҳоланиши, қабул қилиниши, ҳисобдан чиқарилиши устав капитали қийматини ўзгартирмайди, агар уставга тегишли ўзгартиришлар киритилмаган бўлса.
Мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналарда устав капиталининг миқдори турлича белгиланади: устав капитали акциядорлик жaмиятлapидa - акцияларнинг номинал бўйича қийматига; масъулияти чекланган жамият (ширкат)ларда – таъсис ҳужжатларига биноан мулкдаги улушлари суммасига; мулкчиликнинг жамоа шаклидаги корхоналарда – барча ходимлар улушлари суммасига тўғри келади; давлат корхоналарида устав капитали хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун корхонага давлат томонидан бириктирилган мол-мулк суммасига мувофиқ келади.
Таъсисчиларнинг улушлари пул суммалари, шунингдек бинолар, иншоотлар, ускуналар, номоддий активлар ва ҳоказолар кўринишида киритилиши мумкин.
Мисол. Таъсис ҳужжатларига мувофиқ «Минор» АЖ устав капитали 2 000 минг.сўмни ташкил этади.
Бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:

Т/р


Хўжалик операцияси мазмуни



Сумма (минг.сўм)

Счётлар
корреспонденцияси

Дебет

кредит

1

Устав капитали рўйхатга олинди

2000

4610

8310

2

Асосий воситалар билан киритилди

1000

0100

4610

3

Материаллар билан киритилди

450

1010

4610

4

Номоддий активлар билан киритилди

200

0400

4610

5

Қимматли қоғозлар билан киритилди

200

0610

4610

6

Ҳисоб-китоб счётига улушлар келиб тушди

150

5110

4610

8410-«Эмиссия даромади» счёти акцияларни номинал қийматдан ошадиган нархларда дастлабки сотиш пайтида олинадиган эмиссия даромадини ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Бухгалтерия ўтказмаси қуйидаги ёзув билан расмийлаштирилади:


Д-т корхонага акцияларни тўлашга берилган пул маблағлари ёки бошқа бойликларни ҳисобга олиш счётлари К-т 8410-«Эмиссия даромади».
8500-«Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар» счёти мол-мулкни қайта баҳолашда ҳосил бўладиган резервларни, шунингдек бепул олинган мол-мулк қийматини (пул маблағларидан ташқари), корхона (акциядорлик жамияти, ширкат) мол-мулкини кўпайтирадиган бошқа тушумларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган.
8500-«Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳидаги счётларнинг ташкил этилиши ва тўлдирилиши 8500- счётлар гуруҳи кредити бўйича 8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)», 0110-0190-
«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар», 0410-0490-«Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар», 1010-«Хом ашё ва материаллар» счётлари ва корхона мол-мулкининг бошқа счётлари билан корреспонденцияда акс эттирилади.
Зарурат бўлганда, айрим тармоқларнинг хўжалик юритувчи субъектлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг рухсати билан капитал таъмирлаш ишларини ўтказиш учун маблағлар резервини ташкил қилишлари мумкин. Ушбу резервга ажратмалар «Ишлаб чиқариш аҳамиятидаги бошқа харажатлар» элементи таркибида акс эттирилади ва кўзда тутилаётган харажатлар қиймати ҳамда асосий воситалар ҳар бир объектини капитал таъмирлашнинг даврийлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Резервга ажратмалар меъёри ҳар бир ҳисобот йили охирида қайта кўриб чиқилади ва зарурат бўлганда янги молия йили учун ажратмалар миқдори кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин. Агар капитал таъмирлашга резерв маблағлари суммаси ушбу объектни тузатишга қилинган ҳақиқий харажатлар суммасидан ошиб кетса, ошиб кетган сумма бўйича тузатиш (сторно) киритилиши керак; агар ҳақиқий харажатлар резервдагидан ошиб кетса, у ҳолда ошиб кетган сумма «Ишлаб чиқариш аҳамиятидаги бошқа харажатлар» элементи таркибида акс эттирилади.
Суммалар резервланиши 8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» счётининг кредитида ишлаб чиқариш харажатлари (муомала чиқимлари) счётлари билан корреспондентланган ҳолда акс эттирилади.
Резервдан фойдаланиш 8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» счётининг дебетида 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» счёти билан - ходимларга меҳнат таътили, узоқ муддат давомида ишлаганлиги учун ҳар йилги тақдирланишларни тўлаш суммасига; 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счёти билан - асосий воситаларни таъмирлаш қийматига ва бошқа счётлар билан корреспондентланган ҳолда акс эттирилади.



  1. Download 5.64 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling