I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
бошланғич (тиклаш) қийматини индексациялаш усули
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
бошланғич (тиклаш) қийматини индексациялаш усули. Бу усул бўйича алоҳида объектлар Ўзбекистон Республикаси Статистика давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқиладиган асосий воситалар қиймати ўзгариши индексларини қўллаган ҳолда қайта баҳоланади.
Бухгалтерия ҳисобида юқорида қайд этилган қайта баҳолаш усулларини қўллаш йўли орқали асосий воситалар баланс қийматининг уларнинг тиклаш қийматигача ошиши (камайиши) асосий воситалар, узоқ муддатли ижара шартномасига мувофиқ олинган асосий воситалар, ўрнатиш учун ускуналар, капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар дебети (кредити) бўйича заҳирадаги капитални ҳисобга олувчи счёт билан корреспонденцияланган ҳолда акс эттирилади. Асосий воситалар тўғридан-тўғри усул билан қайта баҳоланганда бухгалтерия ҳисобида ҳисобда турувчи эскириш суммасига қайта баҳолангандан кейинги тиклаш қийматининг қайта баҳолашдан олдинги қийматга нисбати билан ҳисобланадиган қайта ҳисоблаш коэффициенти бўйича тузатиш киритилади. Асосий воситалар индексациялаш усули билан қайта баҳоланганда қайта баҳолаш санаси ҳолатига ҳисобда бўлган эскириш суммаси (тўлиқ эскириш ҳисобланган объектлар ҳам бунга киради) тиклаш қийматигача қайта ҳисоблашда асосий фондлар қиймати ўзгаришининг тегишли индексларига кўпайтирилиши лозим. Тузатиш киритилган эскириш суммаси билан қайта баҳолашгача бўлган эскириш суммаси ўртасидаги фарқ асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар кредитида (ошган тақдирда) ва дебетида (камайган тақдирда) захира капиталини ҳисобга олувчи счётлар билан корреспонденцияланган ҳолда акс эттирилади. Мисол. Корхона 1 200 минг.сўмлик, бозор қиймати 1 500 минг.сўм бўлган, 240 минг.сўм эскириш ҳисобланган компьютерни қайта баҳолашни амалга оширди. Бошланғич қийматдан бозор нарҳининг ошиши (1 500 – 1 200) : 1 200 х 100 = 25%ни ташкил этди. Бинобарин эскиришга 240 минг.сўмх 25% : 100 = 60 минг.сўмлик суммага тузатиш киритилади. Бухгалтерия ҳисобида бу қуйидагича ёзувлар билан акс эттирилади: қайта баҳолаш суммасига: Д-т 0150-«Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси» - 300 минг.сўм. К-т 8510-«Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» - 300 минг.сўм. эскиришга тузатиш киритиш суммасига: Д-т 8510-«Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» - 60 минг.сўм. К-т 0250-«Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши» - 60 минг.сўм. Арзонлаштириш ҳолатида тескари ўтказмалар берилади. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling