I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Масала. Амортизация ҳисоби
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий воситаларни қайта баҳолаш ҳисоби
8.1. Масала. Амортизация ҳисобиа) Корхона 2018 йилнинг март ойида бино сотиб олди. Бинонинг бошлангич киймати- 150 000 000.сум. Тугатиш киймати- 10 000 000сум. Хизмат муддати-20 йил. 2018, 2019, 2020 йиллар учун эскиришни тўғри чизикли усулда ҳисобланг. б) Корхона 2017 йил 20-ноябрьда 85 000 000 сўмга Ласетти русумли автомобил сотиб олди. Хизмат муддати 5 йил, тугатиш қиймати 5 000 000 сўмга тенг. Автомобилга 2017, 2018 , 2019, 2020 йиллар учун эскиришни тўғри чизикли усулда ҳисобланг. Асосий воситаларни қайта баҳолаш ҳисобиАсосий воситаларни қайта баҳолаш«Асосий воситаларни ҳар йили 1 январь ҳолатига кўра қайта баҳолаш тартиби тўғрисида»ги низом (ЎзР АВ томонидан 04.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган)қоидалари бўйича: ҳар йили ташкилотлар томонидан, микрофирма ва кичик корхоналардан ташқари; уч йилда бир марта микрофирма ва кичик корхоналар томонидан(1 февралгача) 1 январь ҳолатига кўра қайта баҳолаш ўтказилаётган пайтдаги нархлар даражасидан келиб чиқиб амалга оширилиши лозим. Барча асосий воситалар, ўрнатиш учун ускуналар, тугалланмаган қурилиш объектлари, узоқ муддатли ижарадаги асосий воситалар, яъни техник ҳолатидан қатъий назар, фойдаланишда бўлган ва фойдаланишда бўлмаган, консервацияда бўлган, ҳисобдан чиқаришга тайёрланган, лекин чиқариш далолатномаси билан расмийлаштирилмаган, шунингдек тугалланмаган қурилиш ва ўрнатишга мўлжалланган ускуналар корхона мулкчилигида, тезкор бошқарувида ва узоқ муддатли ижарада бўлган асосий воситалар қайта баҳоланиши лозим. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳоҳишига кўра асосий воситалар қуйидаги икки ҳил усул билан қайта баҳоланиши мумкин: тўғридан-тўғри қайта баҳолаш усули аниқроқи ҳисобланади, чунки у объектларнинг жорий қиймати ҳақидаги аҳборотдан келиб чиқади. Бу аҳборот эса баҳоланадиган объектга ўхшаш объектнинг қайта баҳолаш даврида 1 январь ҳолатига шаклланган ҳужжатлар билан тасдиқланган алоҳида объектлар қиймати ҳақидаги; ишлаб чиқарувчи заводлардан, савдо қилувчи ташкилотлардан ёзма равишда олинган нарҳлар ҳақидаги; давлат органларида мавжуд бўлган нарҳлар даражаси ҳақидаги, шунингдек асосий фондлар объектларининг нарҳлари ҳақидаги оммавий аҳборот воситаларида ва махсус адабиётларда чоп этилган экспертлик хулосалари маълумотларига асосланади; Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling