Кейинчалик қилинадиган бошқа харажатлар барчаси 0710-0720 хисобварақларида йиғилиб боради.
Таъсисчилар томонидан корхонанинг устав капиталига (фондига) улуш сифатида киритилган асосий воситалар кирими қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 0110-0199 Асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварағлар
К-т 4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи».
Бепул олинган асосий воситалар қуйидагича расмийлаштирилади:
Д-т 0110-0199 Асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварағлар К-т 8530-«Текинга олинган мулк».
Агар асосий воситалар етказиб берувчидан ҚҚС билан қабул қилинса, бунда унинг суммаси бошланғич қийматни кўпайтиради ва эскириш билан бирга аста-секин корхона харажатларига ўтказилади.
Ташиш ёки монтаж пайтида юз берган шикастланишни тузатиш харажатлари бошланғич қийматга киритилмайди, балки корхона жорий харажатлари сифатида ҳисобга олинади.
Асосий воситаларни топшириш - қабул қилиш
№__ сонли ДАЛОЛАТНОМАСИ
«__» 20 __ йил
Корхона номи: Мол етказиб берувчи: Асос:
Омбор:
-
Кабул килди Топширди
(имзо) (Ф.И.Ш.) (имзо) (Ф.И.Ш.)
Асосий воситаларнинг эскириши (амортизация) ҳисоби
Асосий воситалар объектларининг эскириши – уларнинг физик сифатлари ёки хусусиятлари йўқолиб боришининг ва тўзиб боришининг, бунинг оқибатида эса қиймат йўқолиб боришининг қиймат кўрсаткичидир. Шунинг учун ҳар бир корхона асосий воситаларни харид қилиш ва эскирганларини тиклаш учун зарур маблағларни жамгаришни таъминлаши керак. Бундай жамгаришга амортизация деб аталувчи ажратмаларни харажатларга киритиш ҳисобига эришилади.
Амортизация (лотинча amortisatio – қоплаш) баҳоланган хизмат муддати давомида активнинг амортизацияланаётган қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, бажарилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматларга мунтазам равишда тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодасидир. Солиқ солиш мақсадида амортизация давлат томонидан белгиланган ягона меъёрлар асосида бошланғич қийматга нисбатан фоизларда ҳисобланади.
Хар бир объектга эскиришни ҳисоблаш ҳар ойда амалга оширилади. Амортизация қиймати корхона харажатларига тўлиқ ўтказилганда асосий воситаларнинг бундан кейин фойдаланишда бўлиш даври учун эскириш ҳисобланмайди (эскириш бошланғич қийматнинг 100%идан ошиши мумкин эмас).
Do'stlaringiz bilan baham: |