I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Омборда материалларнинг ҳисоби


Download 5.64 Mb.
bet75/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Омборда материалларнинг ҳисоби


Омборларда материаллар ҳисоби омборчи томонидан миқдор, туркум ва сорт бўйича омбор ҳисоби варақалари
билан олиб борилади.
Омбор ҳисоби варақалари материалларнинг ҳар бир тури, нави, хили бўйича бухгалтерия томонидан алоҳида очилади. Олинган омбор ҳисоби варақасида омборчи ушбу материаллар сақланадиган жойни (токча, ячейка ва ҳ.к.) ёзиб қўяди.
Сақланадиган жойга материалларнинг ёрлиғи бириктирилади.
Варақалар омбор картотекасида сақланади ва тури бўйича маълум тартибда жойлаштирилади.
Хар куни юқорида кўрсатилган ҳужжатлар асосида омборчи бу варақаларга миқдор жиҳатидан материалларнинг кирим ва чиқимини ёзади. Хар бир ёзувдан сўнг варақада материалларнинг қолдиғини ҳисоблаб чиқаради.
Жадвалда белгиланган муддатларда омборчи кирим ва чиқим ҳужжатларини топшириш рўйхатини икки нусхада ёзади. Рўйхатнинг биринчи нусхасига бирламчи ҳужжатларни тикиб, уни бухгалтерияга топширади. Бухгалтер бу рўйхат ва унга бириктирилган ҳужжатларни синчиклаб текшириб чиқади, кейин текширилганлигини рўйхатнинг иккинчи нусхасида имзо билан тасдиқлайди, тасдиқланган нусха омборчида қолади.
Бухгалтер омбордаги энг аввало камёб, қимматбаҳо материалларнинг ҳақиқий қолдиқларини танлаб назоратдан ўтказиб, бу тўғрида варақаларга моддий жавобгар шахсларнинг ишида аниқланган камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни белгилаган ҳолда текшириш санасини ва имзо қўйиб тасдиқлайди. Танлаб текшириш натижалари бўйича махсус омбор дафтарига билдиришлар ёзилиб бош бухгалтерга хабар қилинади.
Хар ойнинг биринчи куни ҳолати бўйича моддий жавобгар шахс варақалардаги миқдор қолдиқларни материаллар қолдиғини ҳисобга олувчи сальдо дафтарига кўчиради. Бу дафтар ҳар бир омбор учун алоҳида бир йилга очилади. У бухгалтерияда сақланиб ойнинг охирги кунида омборчига берилади. ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-2 санасида омборчи бу дафтарни тўлдирган ҳолда бухгалтерияга қайтаради.


  1. Товар-моддий захиралар билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш


Материалларнинг жамлама ҳисоби 1010-1090-ҳисобварағларда юритилади. Материалларнинг қолдиқлари ва келиши бу ҳисобварағнинг дебети, сарфи эса кредити бўйича акс эттирилади.

Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling