I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


ТМЗлар таннархини баҳолаш усуллари


Download 5.64 Mb.
bet71/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

ТМЗлар таннархини баҳолаш усуллари





    1. сонли БҲМСга биноан, Товар-моддий захиралар қолдиқлари ва чиқиб кетаётган (ишлаб чиқаришга берилган) товар- моддий захиралар қийматини аниқлаш қуйидаги усуллардан бири орқали амалга оширилади:




Ташкилот томонидан алохида тартибда фойдаланиладиган (қимматбахо металлар, қимматбахо тошлар ва хоказо) ва бир-бирининг ўрнини босмайдиган (яъни улар одатдаги холда бир-бирини алмаштира олмайди), шунингдек махсус лойихалар учун ишлаб чиқарилган ва мўлжалланган (ишлатиладиган) товар-моддий захиралар тегишли бирликнинг идентификацияланган таннархи усули бўйича бахоланади.


Ушбу усулда специфик харажатлар муайян товар-моддий захираларга тааллуқли бўлади. Акс эттиришнинг ушбу усули, улар сотиб олинганлиги ёки ишлаб чиқарилганлигидан қатъи назар, махсус лойихалар учун мўлжалланган махсулотларга тўғри келади.


FlFO усули (яъни биринчи келиб тушган - биринчи бўлиб сотилади) кенг тарқалган ва афзал усул ҳисобланади. Бу усул биринчи навбатда сотиб олинган товарларнинг таннархи биринчи навбатда сотилган ёки сарфланган товарлар таннархига ўтказилиши лозимлигини назарда тутади.
FIFO усули товарларнинг ҳақиқий жисмоний силжишидан қатъи назар ҳар қандай тармоқ корхоналарида қўлланилиши мумкин, чунки у товарларни силжишини эмас, балки улар қиймати ҳаракатини ҳисобга олади. Инфляция даврида FIFO усули қўлланилса, соф фойданинг энг юқори даражасига эришилади.


Ўртача тортилган қиймат усули (АVЕСО) – ТМЗнинг ўртача қийматларда баҳоланишига асосланган. Ўртача қиймат сотилиш ёки сарфланишга мўлжалланган барча товарлар қийматини мазкур товарлар миқдорига бўлиб аниқланади.
Мисол. «Наврўз» МЧЖда ой давомида қуйидаги ТМЗ лар сотиб олинди.

Сотиб олиш санаси

Бирликлар миқдори, дона

Нархи,сум

Умумий киймати,сум

03 январ

1000

600

600 000

10 январ

1700

800

1 360 000

18 январ

1500

900

1 350 000

ЖАМИ

4200




3 310 000

Ой охирида омборда 1 400 дона товар қолди. Юқорида келтирилган усуллардан фойдаланиб сотилган товар таннархи ҳамда ой охирида қолган товар таннархини аниқлаш лозим.



Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling