I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Масала. Иш хақи ҳисоби
- Товар-моддий захираларнинг таърифи ва туркумланиши
Шуни таъкидлаш жоизки, ЎзР Меҳнат кодексига кўра асосий меҳнат таътилининг 15 кун давом этишибелгиланган, лекин ходимлар қўшимча таътилларининг муддати жамоа шартномасида бир неча кун кўпроқ қилиб белгиланиши мумкин. ЎзР Меҳнат кодексининг 143-моддасига кўра таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим. Ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн икки иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин, шу йили ундан албатта фойдаланилмоғи лозим. Масала.Касаллик нафақаси ва таътил ҳақини ҳисоблаш. “Тонг” корхонаси ишчиси Бакиев М. 2020 йил июн ойида 10 кун касал бўлди. Бакиевнинг умумий иш стажи 6 йил, 2020 йил май ойига иш хақи 2 700 000 сўм, 2020 йил январда Янги йил байрамига мукофот пули – 1 500 000 сум, 2019 йил 8-декабрь Контитуция кунига мукофот пули – 2 000 000 сум, 2020 йил февралда моддий ёрдам – 1 400 000 сўм, 2019 йил октябрь ойидаги хизмат сафарига мейёр доирасида берилган маблағлар – 1 350 000 сўм, июн ойидаги иш кунлари сони – 24 кун. Июн ойига Бакиев М.га мехнатга вактинчалик лаёкатсизлик нафакасини ҳисобланг. “Самара” корхонаси менежери Курбонова Т.га 2020 йил август ойида 24 кун таътил берилди. Курбонованинг ойлик иш ҳақи 6 500 000 сум, 2020 йил июль ойидаги касаллик нафакаси - 960 000 сум, 2020 йил Наврўз байрамига мукофот пули – 4 000 000 сўм, 2020 йил 8-Март байрамига мукофот пули-2000 000 сум, 2019 йил ноябр ойига мод.ёрдам – 2 500 000 сум, 2019 йил сентябр ойида юбилейига мукофот – 3 000 000 сум. Менежер Қурбонова Т.га таътил ҳақини ҳисобланг. Масала. Иш хақи ҳисоби
МАВЗУ. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР ҲИСОБИ Товар-моддий захираларнинг таърифи ва туркумланиши Товар-моддий захираларини баҳолаш ТМЗлар таннархини баҳолаш усуллари ТМЗлар ҳаракатини ҳисобга олиш бўйича ҳужжатлар ТМЗлар билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш Инвентарь ва хўжалик жиҳозларини ҳисобга олиш хусусиятлари Материалларнинг сотилишини ҳисобга олиш Товар моддий захираларни инвентаризация қилиш Бухгалтерия ҳисобини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар: 4-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти «Товар-моддий захиралар» (ЎзР АВ томонидан 2020 йил 30 июнда 3259-сон билан рўйхатга олинган) 19-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» (ЎзР АВ томонидан 02.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган). 4. 21-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти “Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси” (ЎзР АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Товар-моддий захираларнинг таърифи ва туркумланишиТовар-моддий захиралар – бу қуйидаги активлардир: одатдаги фаолият доирасида сотиш учун мўлжалланган; (б) бундай сотув учун ишлаб чиқариш жараёнида бўлган; ёки (в) ишлаб чиқариш жараёнида ёки хизматлар кўрсатилишида фойдаланилиши кўзланган хом ашё ва материаллар кўринишидаги активлар. Товар-моддий захиралар сотиб олинган ва қайта сотиш учун мўлжалланган товарларни қамраб олади, масалан чакана савдо ташкилоти томонидан сотиб олинган ва қайта сотиш учун сақланадиган товарлар, ёки қайта сотиш учун мўлжалланган ер ва бошқа мулклар. Товар-моддий захиралар жумласига, шунингдек, тадбиркорлик субъекти томонидан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот, ёки тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиш учун мўлжалланган хом ашё ва материаллар киради. Хизмат кўрсатиш ташкилотлари учун товар-моддий захираларига хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар улар билан боғлиқ бўлган даромадлар тан олинмаган даврда киради. Материалларни қуйидаги турлари мавжуд: а) хом ашё (масалан, пахта, нефть, руда, кўмир, ўрмон); б) ишлаб чиқарилаётган махсулотни асосини ташкил этган материаллар(металл, тахта, тери); в) яримфабрикат махсулотлар ва бутловчи қисмлар (моторлар, шиналар); г) ёқилғи (бензин, керосин, солярка, газ, кўмир ва бошқалар.); д) идиш ва идиш материаллари (тахта, картон, металл, шиша идишлар); е) эхтиёт қисмлар (деталлар,машина ва ускуналар агрегатлари); ж) қайта ишлаш учун четга бериб юборилган материаллар; з) инвентар ва хўжалик жихозлари; и) бошқа материаллар. Шунингдек товар-моддий захираларга – тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр махсулот хамда сотиш учун мўлжалланган омбордаги товарлар хам киради. Товар-моддий захиралар (ТМЗ) бухгалтерия ҳисоби тартиби ва уларни харажатларга киритиш пайтида улар таннархиниҳисоблаш 4-сонли БХМС «Товар-моддий захиралар» (ЎзР АВ томонидан 2020 йил 30 июнда 3259-сон билан рўйхатга олинган) билан тартибга солинади. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling