I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар корреспонденцияси (1000)
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДЕБЕТ КРЕДИТ 1
- ТАЪСИСЧИЛАРДАН УЛАРНИНГ УЛУШЛАРИ ҲИСОБИГА КЕЛИБ ТУШГАН ТУРЛИ МАТЕРИАЛЛАРНИ КИРИМ ҚИЛИШ 1010-1090 4610
Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар корреспонденцияси (1000)
Мисол. Мол етказиб берувчидан 20 000 000 сўмлик материаллар харид қилинган. Материалларни ташиб бергани учун автотранспорт корхонасига 3 000 000 сўм тўланган, материалларни ортиш ва тушириш учун ишчиларга 1 000 000 сўм иш ҳақи ҳисобланган, ишчиларнинг иш ҳақидан 120 000 сўм ижтимоий солиқ ҳисобланган. Операциялар ҳисобварағларда қуйидагича акс эттирилади: мол етказиб берувчилардан келиб тушган материаллар қийматига: Д-т 1010-«Хом ашё ва материаллар» - 20 000 000 сўм К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - 20 000 000 сўм материалларни ташиб бергани учун автотранспорт корхонасининг хизмати суммасига: Д-т 1010-«Хом ашё ва материаллар» - 3 000 000 сўм К-т 6990-«Бошқа мажбуриятлар» - 3 000 000 сўм. юк отувчиларнинг иш ҳақи суммасига: Д-т 1010-«Хом ашё ва материаллар» - 1 000 000 сўм К-т 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» - 1 000 000 сўм ижтимоий солиқ суммасига: Д-т 1010-«Хом ашё ва материаллар» - 120 000 сўм К-т 6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» - 120 000 сўм. Шундай қилиб 1010-ҳисобварақда материалларни харид қилиш бўйича 24 120 000 сўм бўлган барча харажатлар жамланади. Ишлаб чиқаришга ёки бошқа эҳтиёжларга материаллар айнан ушбу таннарх бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим. Шуни таъкидлаш зарурки, Солиқ кодексининг 47-моддасига биноан етказиб берувчи материалларни харид қилаётган корхонага белгиланган шаклдаги ҳисобварақ-фактурани (счёт-фактура) тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади. Товарларни (хизматларни) реализация қилиш чоғида, агар сотувчи харидорга касса чеки ёки белгиланган шаклдаги бошқа ҳужжатни берса ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилмайди. Қўшилган қиймат солиғини тўламайдиган етказиб берувчилар ҳисобварақ-фактурада «Қўшилган қиймат солиғисиз» деган белги қўйишлари керак. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling