Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
юридик шахслар томонидан – ортиб борувчи якун билан ҳар ойда, норуда фойдали қазилмалар бўйича қазиб олиш амалга ошириладиган жойдаги солиқ органларига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда;
(Солиқ кодексининг 454-моддаси)
Тўлов муддати
Юридик шахслар томонидан – ҳар ойда кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай;
(Солиқ кодексининг 454-моддаси)
СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ Солиқ тўловчилар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сувдан фойдаланишни ёки сув истеъмолини амалга оширувчи юридик шахслар
Солиқ солиш объектлари
Ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланиладиган сув ресурслари . (Солиқ кодексининг 442-моддаси)
Солиқ базаси
Фойдаланилган сувнинг ҳажми солиқ базасидир. (Солиқ кодексининг 443-моддаси)
Солиқ ставкаси
Белгиланган лимит доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган 1 куб метр сув учун иқтисодиётни тармоқлари бўйича Солиқ кодексининг 445-моддасига биноан аниқланади
Cолиқ даври
Календарь йил солиқ даври (Солиқ кодексининг 446-моддаси)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
Жорий тўловлар бўйича маълумотнома
Жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун жорий солиқ даврининг 20 январидан кечиктирмай. (Солиқ кодексининг 448-моддаси)
Ҳисоб-китоблар
Юридик шахслар (қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари) томонидан йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари жорий солиқ даврининг 15 декабрига қадар.
(Солиқ кодексининг 447-моддаси)
Тўлов муддати
Солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробардан юқори корхоналар ҳар ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, Солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробардан камроқни ташкил этадиганлар ҳар чораги учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай
(Солиқ кодексининг 448-моддаси)
Do'stlaringiz bilan baham: |