I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ Солиқ тўловчилар


Download 5.64 Mb.
bet129/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ Солиқ тўловчилар


Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслар;


Солиқ солиш объектлари Ҳисобод давридаги жами даромад . (Солиқ кодексининг 463-моддаси) Солиқ базаси
Ҳисоблаб чиқарилган жами даромад
(Солиқ кодексининг 464-моддаси)


Солиқ ставкаси
Умумий солиқ ставкаси 4%
Фаолият турларидан келиб чиқиб белгиланади (Солиқ кодексининг 467-моддаси)


Cолиқ даври
Календарь йил солиқ даври Хар ой ҳисобот даври
(Солиқ кодексининг 469-моддалари)


Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби Йилнинг ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича
15 февраль кунидан кечиктирмай. (Солиқ кодексининг 470-моддаси) Тўлов муддати
Йилнинг ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича 15 февраль кунидан кечиктирмай. (Солиқ кодексининг 470-моддаси)


  1. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ





    1. ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХУСУСИЙ ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАРИ ИШТИРОКИДАГИ ЮРИДИК ШАХСЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШ

Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда ташкил этилган ва қонун ҳужжатларида тасдиқланадиган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар учун айрим солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади.
Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари деганда чет давлатнинг фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек чет эллик нодавлат юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг кафолатини тақдим этмасдан амалга ошириладиган инвестициялар тушунилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланадиган муддатга киритилган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари ҳажмига қараб, ер солиғи, мол- мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этиш тарзидаги солиқ имтиёзлари берилади.
Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқ имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли.
(Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 471-модда)

Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling