Оддий модданинг муайян зичлиги, ранги, кайнаш ва суюқланиш температуралари, агрегат ҳолати(суюқ, қаттиқ, газ, сувда эрувчанлиги, иссиқлик ва электр ўтказувчанлиги, ҳиди ва бошқалар бўлади.
Масалан: углерод қаттиқ модда, балиқлар сувда эриган кислород билан нафас олади, темир сувда эримайди: Кўпчилик моддалар кислородда ёнади.
Элементларнинг хоссаси жиҳатидан фарқ қиладиган икки ёки ундан ортиқ оддий модда ҳосил қилиши аллотропия ҳодисаси дейилади. Аллотропия - шакл ўзгартириш ёки модификация ҳам деб юритилади.
Бу ҳодисага сабаб
1. Молекулада атомларнинг турлича бўлиши (О2 ва О3 ).
2. Кристалл панжара тузилишининг ҳар хил бўлиши (олмос, графит, карбиндир).
3. Турли хил аморф шаклларни ҳосил қилиши.
Аллотропия С, Р, О, С, Si, Sn, Sе, Тe, Аs, каби элементларда учрайди.
Кислороднинг – О2 ва О3
углероднинг – олмос, графит, карбин;
фосфорнинг- оқ, қизил, қора;
олтингугуртнинг – пластик ва кристалл;
кремнийнинг- кристалл ва аморф;
қалайнинг кул ранг ва оқ қалай каби аллотропиялари мавжуд.
Мураккаб моддалар - икки ёки ундан ортиқ элементларнинг ўзаро бирикиши натижасида вужудга келади. Бундай моддалар кенг тарқалганлиги билан характерланади. Масалан сув, кислоталар, асослар, тузлар ва бошқалар.
Аралашмалар - ҳам табиатда кўп тарқалган моддалардан ҳисобланади. Булар ўз хоссалари билан кимёвий бирикмалардан фарқланади. Баъзи аралашмалардаги мазкур модда миқдорини микроскопларда ҳам аниқлаб бўлмайди. Аралашмаларга тоғ жинслари, лойқа ва минерал қазилма бойликлар мисол бўла олади.
Д.И.Менделеевнинг таърифича: "Кимёвий элемент - оддий ва мураккаб моддалар таркибига кирадиган ва маълум атом массага эга бўлган атомлар туридир".
Ҳозирги вақтда тахминан 128 кимёвий элемент маълум бўлиб, улардан 89 таси табиатда учрайди, қолганлари ядро реакциялари натижасида сунъий равишда олинган.2
мумкин. Масалан, водород изотопи тритий (3Н да бир протон, икки нейтрон ва бир электрон бор.3
Do'stlaringiz bilan baham: |