I мавзу. ҚУрилиш кимёси фанига кириш. Ноорганик бирикмалар ва уларнинг қурилишдаги ахамияти


Ядроси аниқ протонлар ва нейтронлар сонига эга атом нуклид дейилади. Ядродаги протонлар ва нейтронларнинг умумий сони масса сони деб юритилади


Download 143.37 Kb.
bet3/5
Sana16.06.2023
Hajmi143.37 Kb.
#1491334
1   2   3   4   5
Bog'liq
1- мавзу Кириш

Ядроси аниқ протонлар ва нейтронлар сонига эга атом нуклид дейилади. Ядродаги протонлар ва нейтронларнинг умумий сони масса сони деб юритилади.
Кимёвий элементларнинг табиатда мустақил мавжуд бўла оладиган шакли оддий модда тушунчасига мос келади. Ҳар бир кимёвий элемент атоми ўз бирикмаларида ўзига хос оксидланиш даражаларини намоён қилади. Кимёвий реакцияларда бу элементлар сақланади, бунда атомларнинг ташқи қобиқларидаги электронлар қайтадан тақсимлангани ҳолда атом ядроси ўз ҳолича сақланиб қолади.
Даврий системадаги элементларни 22 таси металмас (H, B, С, Si, S, N, P, галогенлар, инерт газлар ва бошқалар) бўлиб, қолганлари эса металлардир.
Моддаларни аралашмалардан минераллардан тозалашда фильтрлаш, ҳайдаш ва хроматографик усуллардан фойдаланилади.
Кимёвий элемент
Ядро заряди бир хил бўлган атомларнинг муайян турларига кимёвий элемент дейилади.
Кимёвий элемент тушунчасини биринчи бўлиб Р.Бойл таклиф этган.
Кимёвий элементнинг ҳозирги белгисини 1814 йилда Я. Берцелиус таклиф қилган.
Элементнингатом массаси, ядро заряди(тартиб номери., оксидланиш даражаси, изотоп таркиби, электрон қават, ионланиш энергияси, атом радиуси, электронга мойил бўлади.
Масалан: кислороднинг иккита изотопи бор: углероднинг иккита электрон қавати мавжуд: водород даврий жадвалда биринчи давр биринчи гурухда жойлашган: инсон организмида Cа ва C бор: фосфор 3 -даврнинг бешинчи гуруҳида жойлашган: соч таркибида олтин бор.

Атом ва молекуляр масса


Атом масса–атомнинг углерод бирликларида ифодаланган массаси.
Углерод бирлиги деб, углерод атомининг массаси 12 бўлган изотопи массасининг 1/12 қисмига тенг бўлган масса миқдорига айтилади. Масалан; Fе 56 у.б: 56 м.а.б.
Атомнинг нисбий массаси деб, унинг массасининг углерод атоми массасининг 1/12 қисмига бўлган нисбатига айтилади.
Молекуляр масса
Модданинг молекуляр массаси деб - сон жихатдан ҳар қандай модда молекуласининг массасига тенг бўлиб, углерод бирликларида ифодаланган оғирлигига айтилади. Масалан: H24 98 у.б. ёки 98 г/моль.

Download 143.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling