I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


-жадвал Қурилиш ташкилотларида иш ҳақи бўйича ҳисоб-китобларни счётларда акс эттириш


Download 2.27 Mb.
bet39/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   77
Bog'liq
1 қисм

3.3-жадвал
Қурилиш ташкилотларида иш ҳақи бўйича ҳисоб-китобларни счётларда акс эттириш





Операциянинг мазмуни

Сумма

Дебет счет

Кредит счет

Асос бўлувчи ҳужжат

1

Қурилиш ишлари учун ҳисобланган бевосита иш ҳақи суммасига



3000000



2010



6710

Ҳисоб-тўлов қайдномаси

2

Ёрдамчи ишлаб чиқариш ходимларига ҳисобланган иш ҳақи суммасига

1500000



2310

6710

Ҳисоб-тўлов қайдномаси



3

Умумишлаб чиқариш харажатларига олиб борилган иш ҳақи суммасига

1000000



2510

6710

Ҳисоб-тўлов қайдномаси



4

Капитал инвестицияларга киритилган иш ҳақи суммасига

2000000



0810-0890

6710

Ҳисоб-тўлов қайдномаси



5

Ўз асосий воситаларини тугатиш учун ҳисобланган иш ҳақи суммасига

100000



9210

6710

Ҳисоб-тўлов қайдномаси

6

Корхона ҳисобидан ҳисобланган меҳнатга лаёқасизлик кунлар учун ҳисобланган нафақа, моддий ёрдам ва конпенсациялар суммасига

500000

9430

6710

Ҳисоб-тўлов қайдномаси

7

Резерв ҳисобидан ҳисобланган меҳнат таътили суммасига

600000

8910

6710

Ҳисоб-тўлов қайдномаси

8

Маъмурий-бошқарув ходимларига ҳисобланган иш ҳақи суммасига

1200000

9420

6710

Ҳисоб-тўлов қайдномаси

9

Сотиш харажатларига олиб борилган иш ҳақи суммасига

300000

9410

6710

Ҳисоб-тўлов қайдномаси

10

Иш ҳақидан ушланган даромад солиғи суммасига

2100000

6710

6410

Ҳисоб-тўлов қайдномаси

11

1 фоизлик жамланиб борувчи пенсия таъминотига ушланма суммасига

104000

6410

6990

Ҳисоб-тўлов қайдномаси

12

2,5 фоизлик пенсия фондига ушланма суммасига

250000

6710

6520

Ҳисоб-тўлов қайдномаси

13

Суд ижро ҳужжатлари асосидаги ушланмаларга

120000

6710

6990

Ҳисоб-тўлов қайдномаси

14

Етказилган зарарларнинг ушланишига

25000

6710

4730

Ҳисоб-тўлов қайдномаси

15

Аризага мувофиқ турли тўловлар учун ушланмаларга

265000

6710

6990

Ҳисоб-тўлов қайдномаси

16

Депонент қилинган иш ҳақи суммасига

500000

6710

6720

Депонент ҳисоби карточкалари

17

Кассадан берилган иш ҳақи ва депонент ҳақи суммасига

4500000

6710,
6720

5010

Тўлов қайдномаси, чиқим касса ордери

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларнинг аналитик ҳисоби қурилиш ташкилотларининг алоҳида олинган жавобгарлик марказлари (қурилиш объектлари, қурилиш ишлари турлари, харажат моддалари) бўйича 10-с журнал-ордерда олиб борилади.




3. Қурилиш ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг тақсимоти

Қурилиш ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлашга кетган сарф-харажатларни иккита гуруҳга ажратиш мумкин: (1) қурилиш ишлари таннархига киритиладиган харажатлар; (2) қурилиш ишлари таннархига киритилмайдиган харажатлар.


Қурилиш ишлари таннархига киритиладиган меҳнат ҳақи харажатлари. Бу гуруҳга кирувчи харажатлар, ўз навбатида, яна икки турга бўлинади: (1) қурилиш ишлари таннархига олиб бориладиган бевосита меҳнат ҳақи харажатлари; (2) қурилиш ишлари таннархига олиб бориладиган билвосита меҳнат ҳақи харажатлари.
Қурилиш ишлари таннархига олиб бориладиган бевосита меҳнат ҳақи харажатларига аниқ қурилиш иши учун уни олиб борган ишчи ходимларга ҳисобланган тўғридан-тўғри меҳнат ҳақлари киритилади. Битта қурилиш объекти бўйича ҳисобланган меҳнат ҳақи харажатлари бошқа қурилиш объектига доир меҳнат ҳақи харажатларига киритилиши мумкин эмас. Бундай харажатлар бухгалтерияда 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счёти доирасида ҳар бир қурилиш ишлари объекти учун очилган мос аналитик счётларда акс эттирилиши лозим.
Қурилиш ишлари таннархига олиб бориладиган билвосита меҳнат ҳақи харажатларига барча қурилиш объектларига тааллуқли бўлган ҳамда улар ўртасида тақсимланиши лозим бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари киради. Бундай харажатлар бўлиб, жумладан, қурилиш машина ва механизларининг бошқарувчиларига (машинстларга) ҳисобланган иш ҳақи, ёрдамчи автохўжалик ходимларига ҳисобланган иш ҳақи ва шу кабилар ҳисобланади. Ушбу турдаги ёрдамчи хўжаликлар ҳисобот ойида турли қурилиш объектларига хизмат кўрсатганлиги учун ҳисобланган иш ҳақи харажатларини у ёки бу қурилиш объекти таннархига тўғридан-тўғри олиб бориб бўлмайди. Шунинг учун бу хўжаликлар бўйича ҳисобланган иш ҳақ харажатлари дастлаб 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ва 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётларида тўпланади, сўнгра эса ҳисоб сиёсатида белгиланган тартибга кўра тегишли қурилиш ишлари ўртасида тақсимланади ҳамда мос равишда уларнинг таннархига киритилади.
Ҳисобот ойида меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларини қурилиш ишлари ўртасида қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади (3.4-жадвал). Ушбу маълумотлар РТ-2 ҳамда РТ-5с шаклли ишлов қайдномаларида ўз акини топади.

Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling