3.2-жадвал
Бригада аъзолари ўртасида асосий ва қўшимча иш ҳақларини тақсимлаш ҳисоб-китоби
№
|
Фамилия, исми шарифи
|
МИК билан ҳисоблан-ган
иш вақти
|
МИК билан ҳисоб-ланган бир бирлик иш вақтига тўғри келувчи
|
Ҳисобланган
|
Жами
ҳисоб-
ланди
|
иш
ҳақи
|
муко-
фат
|
иш
ҳақи
|
муко-
фат
|
1
|
Давиров Д
|
227,5
|
601,25
|
360,75
|
136784
|
82071
|
218855
|
2
|
Халиков А.
|
175
|
601,25
|
360,75
|
105219
|
63131
|
168350
|
3
|
Ширинов Б
|
192,5
|
601,25
|
360,75
|
115741
|
69444
|
185185
|
4
|
Жабборов С
|
98
|
601,25
|
360,75
|
58923
|
35354
|
94277
|
5
|
Олимов А
|
138,6
|
601,25
|
360,75
|
83333
|
50000
|
133333
|
|
Жами
|
831,6
|
|
|
500000
|
300000
|
800000
|
Қурилиш ташкилотларида вақтинчалик меҳнат лайоқатини йўқотганлик учун бериладиган нафақа, меҳнат таътили ва бошқа тўловлар (моддий ёрдам, компенсациялар) умумбелгиланган тартибга асосан ҳисоб-китоб қилинади.
Қурилиш ташкилотларида ҳисобланган иш ҳақидан ушланмалар бошқа хўжалик юритувчи субъектлардаги каби мажбурий ва ихтиёрий ушланмаларга бўлинади. Мажбурий ушланмаларга ходимлар иш ҳақидан ундириладиган даромад солиғи, 2,5 фоизлик пенсия фондига ушланма, 1 фоизлик жамғариб бориладиган пенсия таъминоти счётига ушланма, суд ижро ҳужжатлари асосида амалга ошириладиган ушланмалар, берилган бўнак ва бошқалар киради. Ихтиёрий ушланмаларга ходимларнинг аризасига кўра ушланадиган турли тўловлар, ҳайриялар киради. Республикамиз қонунларига кўра иш ҳақидан ушланмаларнинг жами миқдори ходимлар ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Иш ҳақидан ундириладиган барча ушланмаларнинг ҳисоб-китоблари умумбелгиланган тартибларда амалга оширилади.
Қурилиш ташкилотлари бошқа корхоналар сингари иш ҳақини беришнинг бўнакли ва бўнаксиз тизимларини қўллайдилар. Бўнакли тизим қўлланилганда ойнинг биринчи ярми тугагач, ходимларга ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда бўнак қайдномалар асосида берилади. Бўнаксиз тизим қўлланилганда иш ҳақи фақат ҳисобот ойи тугагач қайдномалар асосида берилади.
Қурилиш ташкилотлари бухгалтерияси меҳнатга ҳақ тўлашга доир барча ҳисоб-китоб маълумотларини иш ҳақи китобида, ходимларнинг шахсий варақаларида ёки ҳисоб-тўлов қайдномаларида мужассамлаштиради. Ушбу регистрларда келтирилган маълумотлар иш ҳақи бўйича ҳисоб-китобларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини юритишга асос бўлади.
2. Qurilish tashkilotlarida mehnatga haq to‘lash bo‘yicha hisob-kitoblarning sintetik va analitik hisobi.
Қурилиш ташкилотлари меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисоб-китобларнинг синтетик ҳисобини 6700 «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар» тизимида очиладиган 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар» ва 6720 «Депонентланган иш ҳақи» счётларида юритишлари лозим.
Ушбу пассив счётларнинг бош ва охирги қолдиқлари мос равишда ҳисобот ойининг боши ва охирида қурилиш ташкилотининг ўз ходимлари олдидаги тўланмаган иш ҳақи ҳамда депонентланган иш ҳақи бўйича қарзини кўрсатади. Бу счётларнинг кредитида мос равишда қурилиш ташкилотининг иш ҳақи бўйича қарзини кўпайиши, дебетида эса ушбу қарзнинг камайиши қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади (3.3-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |