3.4-жадвал
20__йил ___________ ойи учун меҳнатга хақ тўлаш харажатларини қурилиш объектлари ўртасида тақсимлаш ҳисоб-китоби
№
|
Харажат счётлари
|
Жами
амортиза-ция
суммаси
|
Шу жумладан объектлар бўйича
|
А
|
Б
|
В
|
%
|
сумма
|
%
|
сумма
|
%
|
Сумма
|
1
|
2010 «Асосий ишлаб чиқариш»
|
6000000
|
|
3000000
|
-
|
2000000
|
-
|
1000000
|
2
|
2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»
|
2000000
|
50
|
1000000
|
20
|
400000
|
30
|
600000
|
3
|
2510 «Умум-ишлаб чиқариш харажатлари»
|
3000000
|
10
|
300000
|
30
|
900000
|
60
|
1800000
|
|
Жами
|
11000000
|
-
|
4300000
|
-
|
3300000
|
-
|
3400000
|
Қурилиш ишлари таннархига киритилмайдиган меҳнат ҳақи харажатлари. Бу харажатларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
1.Капитал инвестициялар таркибига кирадиган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари. Бундай харажатлар бўлиб хўжалик усулида олиб борилган капитал инвестицияларга доир меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари ҳисобланади. Улар қурилиш ташкилотларида 0800 «Капитал қуйилмалар» счётининг дебетида акс эттирилади ҳамда капитал қурилиш, реконструкция, кенгайтириш ва модернизация ишлари якунлангач, мос равишда, асосий воситаларнинг бошланғич (тикланган) қийматига киритилади.
2.Асосий воситаларни тугатишдан олинадиган даромадлар ҳисобидан қопланадиган иш ҳақи харажатлари. Бу турдаги харажатлар 9210 «Асосий воситаларнинг чиқими» счётининг дебетида акс эттирилади. Тугатишдан даромад кўрилмаганда тугатиш учун ҳисобланган иш ҳақи харажатлари қурилиш ташкилотлари учун қўшимча зарар олиб келади ва у, мос равишда, 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига ёпилади.
3.Давр харажатларига киритиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари. Ушбу харажатлар бўлиб бажарилган қурилиш ишларини сотиш (9410 счёт), маъмурий-бошқарув (9420 счёт), шунингдек бошқа операцион харажатларга (9430 счёт) киритилган иш ҳақи харажатлари ҳисобланади. Улар қурилиш ташкилотининг сотишдан олган ялпи фойдаси ҳисобидан қопланади ва мос равишда 9910 «Якуний молиявий натижа» счётига ёпилади.
4. Qurilish tashkilotlarida asosiy ва yordamchi ishlab chiqarish xarajatlarining hisobi
Қурилиш ташкилотларида пудрат шартномаларига кўра бажарилаётган қурилиш ишлари уларнинг асосий ишлаб чиқаришини ташкил қилади. Ишлаб чиқаришга сарфланган харажатлар эса бажарилган қурилиш ишларининг таннархини ташкил этади.
Қурилиш ишлари таннархига кирадиган харажатларнинг таснифи, гуруҳлари ва аниқ моддаларининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқиш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом»га мувофиқ бўлиши лозим.
Ушбу низомга кўра қурилиш ишлари таннархига кирадиган асосий ишлаб чиқариш харажатлари бевосита ва билвосита (устама) харажатларга бўлинади. Ушбу турдаги харажатлар иқтисодий моҳиятига кўра бешта гуруҳга ажратилади ва уларнинг таркибига қуйидаги харажат моддалари киритилади (4.1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |