I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Жами Шу жумладан жорий йилга иш грфиги бўйичв


Download 2.27 Mb.
bet48/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   77
Bog'liq
1 қисм

Жами

Шу жумладан жорий йилга иш грфиги бўйичв

Жами

Шу жумладан жорий йилга




1

2

3

4

5

6

7




























Бажарилган ишлар

Иш бошидан бошлаб

Йил бошидан бошлаб ҳисобот ойи Билан бирга

Шу жумладан ҳисобот ойида

Натур. кўр-
Саткич

Жами иш ҳажмига нисбатан фоиз

Жорий шартнома
баҳоларда
(минг сўм)

Натурал кўр-
саткич

Жами иш ҳажмига нисбатан фоиз

Жорий шартнома
баҳоларда
(минг сўм)

Натурал кўр-
саткич

Жами иш ҳажмига нисбатан фоиз

Жорий шартнома
баҳоларда
(минг сўм)

8

9

10

11

12

13

14

15

16




























Пудратчи ташкилот раҳбари_________________
Пудратчи ташкилот бош ҳисобчиси___________
М.Ў.
Буюртмачи ташкилот вакили ________________
М.Ў.

Бажарилган қурилиш ишлари пудратчи, буюртмачи, инвесторлар ва бошқа қизиқувчи органлар вакиллари киритилган таркибдаги комиссия томонидан қабул қилинади. Қурилиш ишларини қабул қилиб олиш объект лойиҳасида кўрсатилган талаблар, меъёрлар ва тартиблар асосида уларни кузатиш, ўлчаш, синаб кўриш, сифатини аниқлаш ҳамда тегишли мутахассисларнинг хулосалари асосида амалга оширилади.


Қурилиш ташкилотларида бажарилган қурилиш ишларидан олинадиган даромадларнинг ҳисоби уларни тан олишнинг усулига бевосита боғлиқ бўлади. Ушбу усуллар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
1.Тўлиқ тугалланиш усули;
2.Тугалланиш фоизи усули;
3.Босқичли усул;
Тўлиқ тугалланиш усулида бажарилган ишлардан олинган даромадлар қурилиш ишлари тўлиқ якунланган ва буюртмачига топширилгандан сўнг юқорида номлари зикр этилган далолатнома ва маълумотномалар асосида тан олинади. Қурилиш ишлари тўлиқ якунланмагунча унга сарфланган барча харажатлар тугалланмаган қурилиш сифатида ҳисобга олиб борилади. «Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисида маълумотнома – счёт-фактура» асосида бажарилган ишлардан олинган даромад суммасига қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 4010 «Олинадиган счётлар»
Кредит 9030 «Бажарилган иш ва хизматлардан даромад»
Тугалланиш фоизи усули қўлланилганда дастлаб яхлит қурилиш объектининг тугалланиш фоизи аниқланади. Бу кўрсаткич жами кетган сарф-харажатларни қурилиш объектининг смета таннархига бўлиш ва 100 фоизга кўпайтириш йўли билан топилади. Топилган тугалланиш фоизи қурилиш ишининг тугалланган қисмига тўғри келувчи даромад қисмини топишга асос бўлади. Қурилишнинг тугалланган қисмига тўғри келувчи даромад унинг жами смета бўйича келишув қийматини (ҚҚС сиз) тугалланиш фоизига кўпайтириш ва 100 фоизга бўлиш орқали топилади.
Мисол. Айтайлик, қурилиш объектининг шартнома қиймати 60000000 сўм, шундан ҚҚС (20 %) 10000000 сўм. Демак, қурилиш объекти бўйича соф тушумнинг шартнома қиймати 50000000 сўм (60000000 – 10000000). Қурилиш объектининг смета бўйича таннархи 35000000 сўм. Қурилишнинг тугалланган қисмининг ҳақиқий таннархи 28000000 сўм.
Юқоридаги маълумотларга кўра:

  1. қурилишнинг тугалланиш фоизи – 80,0 % (28000000 / 35000000);

  2. қурилишнинг тугалланган қисмига тўғри келувчи ялпи тушум – 48000000 сўм (60000000 * 80 % / 100 %);

  3. қурилишнинг тугалланган қисмига тўғри келувчи соф тушум (даромад) - 40000000 сўм (50000000 * 80 % / 100 %);

  4. қурилишнинг тугалланган қисмига тўғри келувчи ҚҚС суммаси 8000000 сўм (48000000- 40000000).

Даромадларни тугалланиш фоизи асосида тан олиш усулида қурилишнинг тугалланган қисмининг қиймати ва тугалланиш фоизи пудратчи ҳамда буюртмачилар томонидан имзоланган «Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисида маълумотнома – счёт-фактура» билан тасдиқланади. Ушбу ҳужжат асосида қурилиш ташкилотида бажарилган қурилиш ишларидан олинган даромад ҳамда ҚҚС суммаларига юқорида келтирилган мос равишдаги бухгалтерия ёзувлари берилади.
Босқичли усул қурилиш объектининг таркибий қисмларини босқичма- босқич топшириш ҳолларида қўлланилади. Бу усулни қўллашнинг асосий шартларидан бири бўлиб қурилиш лойиҳаси ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларида унинг алоҳида олинган таркибий қисмларининг шартнома қиймати ҳамда смета таннархини алоҳида белгиланганлиги ҳисобланади. Бундай ҳолатларда қурилиш объектининг алоҳида олинган таркибий қисми (босқичи)га доир даромад ва таннарх тўғрисидаги маълумотлар «Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисида маълумотнома – счёт-фактура» ҳамда КС-6 шаклдаги ҳисоб регистрлари билан тасдиқланади. Ушбу ҳужжатлар асосида қурилиш ишининг алоҳида босқичини бажаришдан олинган даромад ва ҚҚС суммаларига юқорида келтирилган мос равишдаги бухгалтерия ёзувлари берилади.
Қурилиш ташкилотларида бажарилган қурилиш ишларидан олинган даромадларнинг аналитик ҳисоби 16-с ишлов қайдномасида юритилади. Ушбу ишлов қайдномасида таҳлилий маълумотлар буюртмачилар ҳамда улар учун бажарилган қурилиш ишларининг турлари бўйича мужассамлаштирилади.



Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling