I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Qurilish ishlari bo‘yicha buyurtmachilar bilan hisob-kitoblarning hisobi


Download 2.27 Mb.
bet49/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77
Bog'liq
1 қисм

2. Qurilish ishlari bo‘yicha buyurtmachilar bilan hisob-kitoblarning hisobi

Қурилиш ташкилотлари томонидан олиб бориладиган пудрат ишларини молиялаштиришнинг асосий манбаи бўлиб буюртмачиларнинг маблағлари ҳисобланади. Қурилиш ишларининг белгиланган муддатларда бошланиши, олиб борилиши ва тугатилиши бевосита буюртмачилар томонидан шартнома шартларида кўзда тутилган тўловларни ўз вақтида амалга оширилишига боғлиқ. Шунингдек, бажарилган ишлар учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширилиши қурилиш ташкилотларининг молиявий ҳолатига, чунончи, уларнинг ўз мажбуриятлари бўйича тўлов қобилиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Шу боис ҳам қурилиш ташкилотларида буюртмачилар билан бўладиган ҳисоб-китоблар устидан доимий назоратни олиб бориш, уларни ўз вақтида амалга ошишини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.


Қурилиш ташкилотлари бажариладиган ва ҳақиқатда бажарилган ишлар бўйича ўз буюртмачилари билан учта турдаги ҳисоб-китобларни олиб боришлари мумкин. Булар:
(1) бўнак сифатида олинган пул маблағлари бўйича ҳисоб-китоблар;
(2) қурилиш ишлари учун олинган материаллар бўйича ҳисоб-китоблар;
(3) бажарилган ишлар учун якуний ҳисоб-китоблар.
Қурилиш ишларининг бошланиши олдидан буюртмачилар шартномада белгиланган шартларга кўра қурилиш ишлари лойиҳа-смета қийматининг камида 15 фоиз миқдорини пудратчи ташкилот счётига олдиндан тўлов, яъни бўнак сифатида ўтказиб беришлари лозим. Қурилиш ташкилотларида буюртмачилар билан олинган бўнаклар бўйича ҳисоб-китоблар 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счётида ҳисобга олинади. Қурилиш ташкилоти счётига буюртмачилардан келиб тушган бўнак суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Кредит 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»
Олинган бўнаклар буюртмачилар томонидан ҳақиқатда бажарилган ишлар учун якуний ҳисоб-китоблар қилинишида камайтиришга олиб борилади. Ушбу камайтириш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling