I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Дебет 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» Кредит


Download 2.27 Mb.
bet50/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   77
Bog'liq
1 қисм

Дебет 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»
Кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
Қурилиш ишларини бажариш буюртмачиларнинг материаллари асосида амалга оширилиши мумкин. Республикамизнинг солиқ қонунчилиги ҳужжатларига кўра буюртмачиларнинг пудратчиларга қурилиш ишлари учун берган материаллари буюртмачилар учун бошқа активларни сотиш сифатида (Дебет 4010 Кредит 9220, 6410), пудратчи ташкилотлар учун эса сотиб олиш операцияси сифатида (Дебет 1050, 4410 Кредит 6010) тан олинади. Бундай ҳолатларда қурилиш ташкилотларида буюртмачилардан олинган материаллар учун кредиторлик қарзларини бажарган ишлари учун вужудга келган дебиторлик қарзлари билан қоплашлари таъқиқланади. Ушбу мазмундаги бартер операцияларига фақатгина инқирозга учраган ҳолларда суд қарори асосида ўзаро қарзларни қоплаш мақсадида рухсат этилиши мумкин. Суд қарорига асосан пудратчилар ва буюртмачилар ўртасидаги ўзаро қопланган қарзлар суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 6010 «Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
Кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
Қурилиш ташкилотларининг буюртмачилар билан ҳисоб-китобларининг аналитик ҳисобига доир маълумотлар турли регистрларда ўз аксини топади. Чунончи, буюртмачилар билан якуний ҳисоб-китоблар тўғрисидаги барча таҳлилий маълумотлар 5-с ва 16-с қайдномаларида, олинган бўнаклар 8-с журнал-ордер ва 2-қайдномада, олинган материаллар бўйича ҳисоб-китоблар 6-с журнал-ордер ва 10-с қайдномада келтирилади.


3. Qurilish ishlarini bajarishda bosh pudratchi va sub’pudratchilar o‘rtasidagi hisob-kitoblarning hisobi

Қурилиш ишлари икки томонламали ҳамда кўп томонламали (уч ва ундан кўп томонлар иштирокидаги) шартномалар асосида амалга оширилиши мумкин. Икки томонламали шартномада, одатда, пудратчи ва буюртмачи иштирок этади. Кўп томонламали шартномаларда эса бош пудратчи, субпудратчилар ва буюртмачи иштирок этади.


Иккинчи турдаги шартнома шартларига кўра пудратчи қурилиш ишларининг алоҳида таркибий қисмларини субпудратчиларни жалб қилиш йўли билан бажариш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. Бу ҳолда субпудратчини жалб этган пудратчи ташкилот бош пудратчи ҳисобланади. Бош пудратчи қурилиш ишлари учун буюртмачи олдида яхлит тарзда масъул ва жавобгар ҳисобланади. Буюртмачи шартнома шартига кўра ўз талабларини фақат бош пудратчига қўяди. Бош пудратчи, ўз навбатида, тузилган субпудрат шартномаларига кўра талабларини субпудратчилар олдига қўяди. Алоҳида ишларни бажариш бўйича субпудратчилар буюртмачининг ўзи томонидан танланган ҳолларда, одатда, бош пудратчи субпудратчилар томонидан бажарилган ишлар учун буюртмачи олдида жавобгар ҳисобланмайди.
Кўп томонламали шартномаларда мос равишда бош пудратчи ва субпудратчиларнинг буюртмачи билан ҳисоб-китоблари ҳам турлича белгиланиши ҳамда амалга оширилиши мумкин. Жумладан, буюртмачи бош пудратчи ва субпудратчилар билан ҳисоб-китобларни алоҳида-алоҳида амалга ошириши ёки субпудратчилар билан бўладиган барча ҳисоб-китоблар фақат бош пудратчи орқали бажарилиши мумкин.
Бош пудратчининг субпудратчилар билан ҳисоб-китоблари уларнинг яхлит бир тизимга кириш ёки кирмаслигига ҳам боғлиқ. Яхлит бир тизимни ташкил қилувчи бош пудратчи ва субпудратчи ташкилотлар ўртасида бажариб берилган ишлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар бош пудратчида 6100 «Ажратилган бўлинмалар, шўба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар» тизимида очиладиган алоҳида счётларда ҳисобга олинади. Бир тизимни ташкил этмайдиган бош пудратчи ҳамда субпудратчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳисоби бош пудратчи ташкилотда 6010 «Таъминотчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» счётида олиб борилади.
Бош пудратчи субпудратчи ташкилот томонидан бажарилган ишларни «Бажарилган ишларни қабул қилиш тўғрисида далолатнома» (КС-2 шакл) ва «Бажарилган иш қиймати ва харажатлар тўғрисида маълумотнома» (КС- 3 шакл) асосида қабул қилиб олади. Ушбу ҳужжатлар асосида субпудратчи ташкилот томонидан бажарилган ишлар бош пудратчида қуйидаги ёзувлар билан тугалланмаган қурилиш таннархига киритилади:

Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling