I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Дебет 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» Кредит


Download 2.27 Mb.
bet62/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   77
Bog'liq
1 қисм

Дебет 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Кредит 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари»
Олдинги ҳисобот даври учун камайтиришга олиб борилган ҚҚС суммасининг ҳисобот даври учун камайтиришга олиб борилган солиқ суммасидан ортиқ бўлган суммаси вужудга келган ҳолларда кўрсатилган ортиқча сумма ҳисобот давридан кейинги даврда камайтиришга олиб борилади. Камайтиришга олиб бориладиган ҚҚС суммаси ҳисобланган ҚҚС суммасидан ортиқ бўлганида, унда бундай ортиқча сумма (манфий сальдо) қурилиш ташкилотига унинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи бўлмаган тақдирда қонунда белгиланган тартибда қайтарилади. Бунда ушбу ортиқча сумма қурилиш ташкилотининг шахсий счётида ортиқча тўлов сифатида эмас, балки манфий сальдо сифатида ҳисобга олинади. Ортиқча тўланган ҚҚС суммасининг қурилиш ташкилотига қайтарилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Кредит 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари»
Пудратчи ташкилотларни бюджетга ҚҚС бўйича қарзларининг тўланишига қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Даромад (фойда) солиғи ҳисоб-китоби ва унинг ҳисоби. Солиқ қонунчилиги ҳужжатларига кўра қурилиш ташкилотларида бошқа хўжалик юритиш субъектларидаги каби даромад (фойда) солиғини ҳисоб-китоб қилиш учун «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом»да номлари келтирилган фойда (зарар) кўрсаткичларидан ташқари солиққа тортиш мақсадида яна иккита қуйидаги фойда кўрсаткичи ҳисоблаш йўли билан топилади. Булар:

  • Солиққа тортиладиган даромад (Стд)

Стд = Фст (Зст) + Стх + Сбх+ Бом -Гр - Счх -Д - Ф
Бу ерда: Стх – солиқ солиш базасига қайта қўшиладиган харажатлар;
Сбх – ҳисобот даврида солиқ базасидан чегирилмайдиган,
лекин келгусида чегирилиб бориладиган харажатлар;

Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling