И. С. Аликулов стажѐр-тадқиқотчи-изланувчи


Download 145.17 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana15.11.2023
Hajmi145.17 Kb.
#1776045
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6 I Alikulov D Sattorov



“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил 

И.С. Аликулов 
стажѐр-тадқиқотчи-изланувчи, 
Д.С. Сатторов 
тадқиқотчи, ТДИУ 
ИНВЕСТИЦИЯНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА ТАВСИФЛАНИШИ
Ўзбекистонда бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши 
иқтисодиѐт тармоқларининг барча соҳалари ва йўналишларида иқтисодий 
эркинликни таъминлашни талаб этади. Бу эса инвестицион фаолият 
ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир. 
Бозор муносабатларининг ривожланиб бориши, уни ташкил этувчи 
субъектлар иқтисодий фаолиятлари моддий базасининг ривожланишига боғлиқ, 
чунки моддий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳар қандай иқтисодий 
ўсишнинг шарти ва бош омили ҳисобланади. 
Республикамизда микродаражадаги иқтисодий ўсишни таъминлаш ва 
мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, инвестицион фаолиятни амалга 
ошириш бирламчи аҳамиятга эга эканлигини ифодалайди.
Инвестицион фаолиятнинг энг муҳим элементи «инвестиция»нинг моҳияти 
ва мазмунини аниқлашдир. «Инвестиция» сўзи инглиз тилидан (invetstments) 
олинган бўлиб, «капитал қўйилма» деган маънони билдиради. 
Ҳозирги кунда инвестиция моҳияти ҳақида турлича қарашлар мавжуд 
бўлиб, бу қарашлар унинг моҳиятини турлича ифодалайди. Инвестиция 
моҳияти қандайдир самара ѐки даромад олиш учун турли шаклларда капитал 
қўйиш жараѐнини ифодалайди. Бундай тушунча бир мунча умумий характерга 
эга. 
Ўзбекистон Республикасининг 
“Инвестиция фаолияти тўғрисида”
ги 
Қонунига мувофиқ, инвестицияларнинг моҳияти иқтисодий ва бошқа фаолият 
объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга 
доир ҳуқуқларни ифодалайди.
Г.С.Вечканов, Г.Р.Вечкановалар таъкидлайдики, инвестиция – бу фойда 
олиш мақсади билан мамлакатда ѐки хорижда халқ хўжалигининг турли 
тармоқларига давлат ѐки хусусий капиталнинг узоқ муддатли қўйилмаларидир.
В.В.Бочаров ҳисоблайдики, инвестиция тадбиркорлик ва бошқа 
кўринишдаги фаолият объектларига қўйилган барча турдаги мулкий ва 
интеллектуал қимматликлар бўлиб, натижада фойда (даромад) юзага келади ѐки
ижтимоий самарага эришилади
1

Юқорида келтирилган тушунчалар инвестицияни маълум бир объектга 
қўйилган қимматлик ѐки ресурс сифатида қараб чиқилган. 
Ф.С.Тумусов инвестициянинг моҳиятини ѐритишда қуйидагича таъриф 
берган: «инвестиция пул маблағлари сарфи, даромад қисми сифатида, жорий 
истеъмолда эмас, балки такрор ишлаб чиқаришдаги барча ижтимоий ва 
индивидуал капиталдан фойдаланишни ва натижада пировард мақсад бўлиб 
1
. В.В.Бочаров. Финансово-кредитные методы регулирования инвестиций-М: Финансы и статистика, 1999-144 
с.


“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил 

янги, бир мунча юқори даромад олиш ѐки келажакда ижтимоий самарага 
эришишни ифодалайди
3
». 
Ушбу таърифда муаллиф фақат ресурс, балки сарфлар ѐндашувида бирга 
қўшишга ҳаракат қилиб, инвестицияни бир томонда ишлаб чиқариш 
фаолиятининг натижаси, иккинчи томондан, маълум вақтга истеъмолда 
фойдаланилмайдиган даромад қисми сифатида тушунтиради.
С.С.Боргаяковнинг фикрича, инвестицияларни мақсадга мувофиқ икки 
жиҳати қараб чиқилади: захира категорияси сифатида ва оқим категорияси 
сифатида. Инвестициянинг моҳияти бўйича турлича ѐндашувлардан фарқли 
равишда муаллиф кўрсаткичларни ўлчашнинг даврий жиҳати бош мезон деб 
ҳисоблайди. Агар инвестицион кўрсаткичларни вақтга боғлиқ бўлмаган ҳолда 
ўлчаш мумкин бўлса (жамғарма ҳажми, капитал мулк микдори, маҳсулот 
миқдори ва ҳакозо), унда бу категория захира, акс ҳолда, мазкур кўрсаткич 
қандайдир динамик категория сифатида вақтга боғлиқ равишда ўлчанса, унда 
бу оқим категорияга тегишлидир. Бундай ѐндашув, бизнинг фикримизча, бир
мунча «капитал қўйилмалар» ва «инвестиция» моҳиятининг боғлиқлигини 
ифода этади. 
Яқин давргача мамлакатимизда инвестицияни «капитал қўйилма» 
моҳияти билан айнан бир хил тушунча деб қараб келинди. 
Умумқабул қилинган инвестиция (капитал қўйилма) тушунчаси 
қуйидагилар бўйича ифодаланади: «капитал кўйилма» (ѐки капитал сарфи)
янги қурилишга ва реконструкцияга сарфланадиган молиявий маблағ; 
ҳаракатдаги корхоналарни техник қайта қуроллантириш ва кенгайтириш 
(ишлаб чиқаришга капитал қуйиш), уй жойга, коммунал ва маданий-маиший 
қурилишлар (ноишлаб чиқаришга капитал қўйиш). 
Бунда инвестиция тушунчасининг моҳиятини аниқлашда бозор ва режали 
иқтисодиѐтидаги фарқлари ифодаланади. Капитал қўйилманинг юқорида 
келтирилган изоҳи сарф-харажатлар тавсифини аниқ ифодалайди ва 
инвестициялаш соҳасини фақат қўйилмагача қисқартиради, яъни асосий 
фондларни 
такрор 
ишлаб 
чиқариш, 
уларнинг 
юксалиши 
ва 
такомиллаштирилишини назарда тутади. Маълумки, собиқ Иттифоқ иқтисодиѐт 
фанида инвестициянинг молиявий ва бошқа турлари ўрганилмаган. Маъмурий 
бошқарув тизими шароитида ресурслар тақсимланиши, мулк шаклининг бир 
хиллиги ва қимматли қоғозлар бозорининг тўлиқ амал қилмаслиги (давлат 
облигация заѐмларидан ташқари) бўлиши мумкин эмас эди. Шундай экан
хўжалик юритишнинг режали тизими шароитида инвестиция сарфлар 
кўринишида чиқиб, фақат бир вақтнинг ўзида фақат жорий сарфларга фарқ 
қилади. Сарфларнинг натижавийлик даражасини аниқлаш тўлиғича эътиборга 
олинмаган.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ асосий капиталга инвестиция (асосий 
воситаларга), шунингдек фаолият юритаѐтган корхонани техник қайта 
қуроллантириш ва реконструкциялаш, кенгайтириш, янги қурилишга 
харажатлар, машина жиҳозларни сотиб олиш, инвентар, лойиҳа-тадқиқот 
ишлари ва бошқа сарфлар капитал қўйилмалар дейилган, бу эса уларнинг 



Download 145.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling