И. С. Аликулов стажѐр-тадқиқотчи-изланувчи
Бизнинг фикримизча, юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда
Download 145.17 Kb. Pdf ko'rish
|
6 I Alikulov D Sattorov
Бизнинг фикримизча, юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда
инвестициянинг моҳиятига қуйидагича таъриф берамиз: инвестиция – бу узоқ муддатли ва капитал қўйилмаларни хавф-хатарга қўйиб (таваккал қилиб), тадбиркорлик ва бошқа фаолият объектларига такрор ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида ва бунинг натижасида фойда олиш ѐки ресурслар потенциалининг чекланган шароитида келажакда бошқа фойдали самарага эришиш мақсадидаги иқтисодий категориядир. Инвестицион фаолият назарияси ва амалиѐтида инвестицияни таснифлаш муҳим ўрин тутади, бу борада турли қарашлар мавжуд. А.С.Булатов, 1 . Долан Э.Дж., Линдсей Д.Е. Микроэкономика. –Спб.,1994.-448 с. 2 . Тожибоев Д. Иқтисодий назария (иккинчи китоб). – Т.: Шарқ, 2003-79б. 3 . Ўша ерда 4 . Абдукаримов Б.А. ва бошқалар.Корхона иқтисодиѐти (дарслик).-Т.: Фан, 2005. 241б. “Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил 5 В.Н.Жимиров, Я.С. Мелкумов (188,43,75) ларнинг фикрича, инвестицияларни мақсад белгилари бўйича уч асосий гуруҳга бўлиш мумкин: молиявий инвестициялар, реал инвестициялар, интеллектуал инвестициялар. Молиявий инвестициялар – бу давлат ѐки корпорациялар чиқарган акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларга, шунингдек, банк депозитларига капитал қўйишдир. Уларнинг таркибида портфелъ инветицияларни фарқлаш мумкин. Портфелъ инвестициялар – мулкдан даромад олишда ҳуқуқ берувчи қимматли қоғозларга капитал қўйишдир. Молиявий активларга инвестициялар қуйидаги шакллардаги қўйилмаларни ўз ичига олади: - асосий иқтисодий агентлар фаолияти жараѐнида яратилган барча кўринишдаги тўлов ва молиявий мажбуриятлар; - нақд пуллар; - жорий ҳисобдаги маблағлар; - банкларга қўйилган муддатли омонатлар; - турли хил қисқа муддатли қарз мажбуриятлари; - облигация ва бошқа қимматли қоғозлар; Портфелъ инвестициялар турли лойиҳалар гуруҳларига капитал қўйишни ифодалайди. Масалан, корхона қимматли қоғозларини қўлга киритиш. Бу ерда инвесторнинг бош вазифаси портфелъ инвестицияларни шакллантириш ва мақбул бошқариш ҳисобланади. Портфелъ инвестициялар қаторида пул-кредит операциялари кенг тарқалган бўлиб, инвесторнинг капитали кредит сифатида бу омонатлардан кейинчалик фойдаланиш билан депозит омонатлар кўринишида банкка жойлаштириш тушунилади. Молиявий инвестициялар, уларнинг келтирадиган даромади бўйича баҳоланади. Қимматли қоғозлар курсининг ҳаракати корхонанинг молиявий ҳолати ва бутун иқтисодиѐтнинг яқин келажакда истиқболлари ва ҳолатини акс эттиради. Такрор ишлаб чиқариш жараѐнида реал активлар ҳаракати капитал бозори ва инвестицион товарлар бозорида ўзаро алоқадорликда реализация қилинади. Шунинг учун битта корхона доирасида молиявий инвестицияларнинг ѐпиқ доиравий айланиши мумкин эмас. Бозор иқтисодиѐтида айнан молиявий қўйилмалар муҳим роль ўйнайди. Бу шу билан боғлиқки, молиявий капитал, авваломбор ҳаракатчанлиги бўйича ишлаб чиқаришдан фарқли равишда ҳар доим ҳам ҳаракатчан эмаслиги билан характерланади. Бизнинг фикримизча, бу шу билан боғлиқки, агарда инвесторлар актив воситаларга маблағ қўйсалар асосан ликвид бўлади. Айнан шунинг учун акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозлар кўринишидаги молиявий инвестициялар иқтисодий тизимда таркибий ўзгаришларга кўмаклашувчи, бир иқтисодиѐт соҳасидан бошқасига капитал кўчишини таъминлайди. Тўғридан-тўғри инвестициялар – моддий ишлаб чиқариш тармоқларига узоқ муддатли маблағлар қўйишдир. Тўғридан-тўғри инвестициялар – у ѐки бу маҳсулотни ишлаб чиқаришга давлат ѐки хусусий фирмаларнинг капитал |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling