И. С. Аликулов стажѐр-тадқиқотчи-изланувчи
Download 145.17 Kb. Pdf ko'rish
|
6 I Alikulov D Sattorov
“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил
6 қўйиши бўлиб, реал капитал (бино, иншоот, товар моддий захиралари ва бошқалар) ташкил этилишини ифодалайди. Тўғридан-тўғри инвестициялар гуруҳига қуйидаги инвестиция турларини ажратиш мумкин: ишлаб чиқаришни техник қайта қуроллантиришда, реконструкциялашда ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришда йўналтирилганлик ҳамда эскирган бино, иншоот ва жиҳозларнинг ўрнини тўлдириш. Бозор иқтисодиѐти шароитида инвестициялар товар моддий бойликлар захираси ўзгаришида муҳим роль ўйнайди. Бир томондан аҳамиятли инвестициялар бу йўналишда корхона фаолиятини нотўғри режалаштириш аҳамиятли маблағлар сусайишини юзага келтирилиши мумкин, қайсики корхона фаолияти натижаларида ва унинг молиявий ҳолатида акс эттиради. Бошқа томондан, захиралар жамғармаси чуқур инфляция шароитида инвестицион фаолиятни амалга ошириш учун етарли ҳисобланмайди. Интеллектуал инвестициялар бўлиб, илмий ишлар, тажрибалар натижаси, лицензиялар «ноу-хау», мутаҳассислар тайѐрлаш ва кадрларни қайта тайѐрлаш, илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини жорий этиш кабилар ҳисобланади. Е.С.Бабаев инвестицияларни ҳаракат йўналишлари бўйича қуйидаги турларга ажратади: - бошланғич, яъни дастлабки инвестициялар – фирмани сотиб олиш ѐки ташкил этишда амал қилади; - инновацион инвестициялар – технологик ва ташкилий инновациялар, ишлаб чиқариш жиҳозларини модернизациялаш ва реконструкциялаш, янги маҳсулотларни жорий этиш, инновацион лойиҳаларни реализация қилишда амалга оширилади; -экстенсив инвестициялар – ишлаб чиқариш потенциалини юксалтиришга йўналтирилган инвестициялар; - реинвестицион , яъни бўш инвестицион ресурслардан яна янги ишлаб чиқариш жиҳозларини сотиб олиш ѐки ўрнатишда фойдаланилади. Бу турдаги инвестициялар қуйидагиларни ўз ичига олади: техника- технологиялар, жиҳозларни алмаштиришга инвестициялар; модернизациялаш ва конструкциялашга инвестициялар (объектлар, жиҳозлар, ускуналарни); ишлаб чиқаришни диверсификациялашга инвестициялар (фаолият турлари, хизматлар, товарлар ассортиментини кенгайтириш); фирмалар яшашини таъминлашга ва бозорда ўз мавқеига эга бўлишга инвестициялар (илмий – тадқиқот жиҳозларига ва тажриба-конструкторлик ишлари, маҳсулотни янгилаш, реклама, дизайн, персонални қайта ўқитиш, саноат шпионажи, тижорат сирини сақлаш). Инвестициялар ҳажм ўлчови нуқтаи назаридан йирик ва кичик инвестиция турларига бўлинади. Кичик инвестициялар, одатда корхоналар йиллик тушум ҳажмига жиддий равишда таъсир кўрсатмайди ҳамда қўшимча самаралар олишда унчалик аҳамиятга эга эмас. “Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил 7 Йирик инвестицияларда корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулот реализацияси ҳажми инвестиция миқдорига (киритилган инвестиция ҳажмига) боғлиқ бўлади. Корхоналар ижтимоий-иқтисодий фаолиятини ривожлантириш мақсадида киритилаѐтган барча инвестициялар инвестиция субъекти нуқтаи назаридан давлат ва хусусий инвестицияларга бўлинади. Улар йўналиши, мақсади, молиялаш манбалари бўйича бир-биридан фарқланади. Давлат инвестициялари асосан мудофаа, соғлиқни сақлаш, маданият, фундаментал илмий лойиҳалар мақсадида ҳамда иқтисодиѐтни тизимли тартибга солиш учун у ѐки бу тармоқ ва ишлаб чиқаришнинг энг муҳим соҳаларини молиялаштиришга йўналтирилиши зарур. Давлат инвестициялари давлат ва маҳаллий бюджетларнинг жамғарма фондлари турли даражадаги давлат корхоналари фойдаси ѐки ички ва ташки давлат заѐмлари, облигациялар чиқариш ҳисобига молиялаштирилади. Хусусий инвестициялар кўпроқ фойда олиш имконияти юқори бўлган тармоқларга йўналтирилади. Уларни молиялаштириш манбаи бўлиб, корхона ва ташкилотларнинг тақсимланмаган фойдаси, амортизация жамғармаси ҳамда корхоналарни ўз мол-мулкини гаровга қўйиб эмиссия қилган маблағлари шаклидаги корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобланади. Инвестициялар киритилиши муддати бўйича узоқ муддатли ва қисқа муддатли инвестицияларга бўлинади. Киритилган маблағларни жорий этиш вақти ва натижалардан фойдаланиш нуқтаи назаридан инвестициялар қуйидаги турларига фарқланади: 1. Бир марталик инвестициялар – бир марталик маҳсулотни чиқаришга йўналтирилади. Бундай гуруҳ инвестицияларга – инвестициялаш жараѐнидан муайян бир вақтда сарфланган ва шунга мувофиқ ҳолда бир марталик маҳсулот ишлаб чиқариш актига тўғри келадиган инвестициялаш жараѐнини ифодалайди. 2. Такрорий инвестициялар – бу жараѐнда ҳам бир марталик маҳсулот ишлаб чиқариш амалга оширилади. Бу ҳолатда капитал маблағ сарфлари ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш бир пайтда амалга оширилади. 3. Бир марталик инвестициялар – бу жараѐнда корхоналар маҳсулот ишлаб чиқаришни бир неча марта такроран ҳосил қилади. Бу ҳолда инвестиция маблағлари сарфи бир вақтли (муайян даврда) характерга эга, аммо маҳсулот ишлаб чиқариш узоқ муддатда амалга оширилади. Инвестициялар молиялаштириш манбалари бўйича ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағларга бўлинади. Инвестициянинг ўз маблағлари манбаларига корхона жамғармалари, яъни фойда, амортизация ажратмалари, ишчи-ходимлар маблағлари (улушлари, акциялари ва ҳ.к.) киради. Жалб қилинган маблағлар манбаига: давлат ва маҳаллий бюджет маблағлари, тижорат маблағлари, компаниялар инвестицион фондлар ресурслари, молия- кредит ташкилотлари ресурслари, облигациялар, хорижий инвесторларнинг тўғридан-тўғри ва портфель инвестициялари киради. “Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил 8 Инвестициялар мажбурий жорий қилиниш даражаси бўйича қуйидагиларга таснифланади: - мажбурий инвестициялар – умумдавлат манфаатларига мувофиқ келадиган инвестициялардир. Бундай инвестициялар асосан ўраб турган муҳитни сақлаш, табиатни муҳофоза қилиш, объектларни қуриш, жамоат масканларини бунѐд этиш ва бошқаларни молиялаштиришга сарфланади. - хавф-хатардан ҳимояланишга сарфланадиган инвестициялар – комплект маҳсулот ва хомашѐларни сотиб олиш бўйича хавф-хатарни камайтиришга ѐки корхоналарга бозордаги баҳолар даражасини етарли даражада ушлаб туришга кўмаклашиш, шунингдек, ишлаб чиқарувчиларни монопол рақобатдан ҳимоялашга йўналтирилади; - тезкор инвестициялар («ноу-хоу», илмий янгиликлар учун) – янги техник ва технологик имкониятларни излашга, техник тараққий этишга йўналтирилади; - ижтимоий инвестициялар – корхона жамоаси меҳнат шароитларини яхшилашга йўналтирилади; - ҳукумат инвестициялари – корхоналар мавқеини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Бизнинг фикримизча, 1.1-расмда таклиф этилган инвестициялар таснифи уларнинг хилма-хиллигини бир мунча тўлиқ ифодалайди. Мазкур тасниф инвестициялаш жараѐнини мураккаб ва ҳар томонлама эканлигини ифодалаб, инвестицияларнинг турли йўналишларини билдиради. Корхона ва ташкилотларда асосий фондларни яратиш ва такрор ишлаб чиқаришга инвестициялаш капитал қўйилмалар шаклида амалга оширилади. Инвестицион фаолиятни амалга оширишда маҳаллий, чет эл юридик ва жисмоний шахслари ҳамда давлат ва халқаро ташкилотлар қатнашишлари мумкин. Инвестициялаш жараѐнларининг субъектлари инвесторлар ҳисобланади ва улар қуйидагилар: буюртмачилар, иш бажарувчилар, етказиб берувчилар (таъминотчилар) киради. Шунингдек, инвесторлар сифатида банклар, суғурта компаниялари, воситачи ташкилотлар бўлиши мумкин. Инвестицион фаолият субъектлари икки ѐки ундан ортиқ қатнашчилар функциялари бирга олиб боришлари мумкин. Инвесторлар – бу инвестицион фаолият субъектлари бўлиб, хусусий қўйилмалар, заѐмлар ва жалб қилинган маблағларни инвестициялар шаклида ва улардан мақсадли фойдаланишни таъминлашни амалга оширадилар. Инвесторлар сифатида: органлар, давлат ва муниципиал мулк бошлиқлари; фуқаролар, корхоналар ва бошқа юридик шахслар; чет эл жисмоний ва юридик шахслар; давлат ва халқаро ташкилотлар киради. Ҳозирги кунда инвестициялар тузилмасида ташқи инвестициялар ҳиссаси ўсмоқда. “Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил Download 145.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling