Ташкилотда бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш муддатлари тўғрисида тушунча беринг.
Бухгалтерия ҳужжатлари ва регистрлар, микрофильмлар ёки компьютер ҳисоби молиявий маълумотлари камида уч йил, молиявий ҳисобот эса қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида сақланади.
Касса операцияларини тафтишдан ўтказилиши тартибини тушунтириб беринг.
Кассада тафтиш қилиш учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан комиссия тайинланади, инвентаризация бошланишидан олдин кассирдан тилхат олинади. Кассадаги нақд пуллар, қимматли қоғозлар ва бошқа қимматликлар тўлиқ қайта санаб чиқилади, инвентаризация натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
Инвентаризация ўтказиш тартибини тушунтириб беринг.
Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш 19-сон БҲМСга мувофиқ амалга оширилади.
Жойлашган ери ва барча турдаги молиявий мажбуриятларидан қатъий назар, ташкилотнинг барча мол-мулки инвентаризациядан ўтказилади.
Бундан ташқари, ишлаб чиқариш заҳиралари ва ташкилотга қарашли бўлмаган, лекин бухгалтерия ҳисобида қайд этилган бошқа турдаги мол-мулклар, шунингдек, бирор-бир сабабга кўра ҳисобга олинмаган мол-мулк инвентаризация қилинади.
Мол-мулкни инвентаризация қилиш унинг жойлашган ери ва моддий жавобгар шахс бўйича ўтказилади.
Режадан ташқари инвентаризация ўтказиш тўғрисида тушунча беринг.
Режадан ташқари инвентаризация:
мулк ижарага берилганда, сотиб олинганда, сотилганда, давлат корхонаси ўзгартирилганда;
асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар қайта баҳоланганда;
моддий-жавобгар шахслар алмашганда;
ўғирлик ёки суиистеъмоллик фактлари аниқланганда;
табиий офат ва бошқа фавқулодда ҳолат юз берганда;
корхона тугатилганда ва бошқа ҳолатларда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |