VIII. СОҲАГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР
Ўзбекистон Республикасида давлат пенсияларининг турлари тўғрисида тушунча беринг.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланган:
ёшга доир пенсия;
ногиронлик пенсияси;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
Фуқароларнинг ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи қачон юзага келади?
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ фуқаролар ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
эркаклар - 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар - 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
Ногиронлик пенсиялари кимларга тайинланади?
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади.
Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг пенсиялари учун қандай солиқ турлари мавжуд?
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ тўланадиган пенсияларга солиқ солинмайди.
Ёшга доир нафақа неча ёшдан бошлаб тайинланади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияси тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга, ёшидан қатъи назар, иш стажига эга бўлмаган I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандига мувофиқ, ёшга доир нафақа:
эркакларга — 65 ёшга етганларида;
аёлларга — 60 ёшга етганларида;
болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга — 55 ёшга етганларида тайинланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |