I умумий бўлим


Радиал пармаловчининг иш ўрни хавфси


Download 0.63 Mb.
bet13/15
Sana01.03.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1241381
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Xonda diplom.word

Радиал пармаловчининг иш ўрни хавфсизлиги. Радиал пармалаш станогида ишлайдиган пармаловчининг иш урни унг томонида кор­пус деталлар учун тагликлар , чап томонида асбоблар жовони жойлашган. Ишчининг чап ёнида заготовкаларга ишлов бериш учун зарур асбоблар столчаси жойлашган. Кесиш, улчаш асбоблари, ёрдамчи асбоблар жовони да туради. Мосламалар жовонларда сақланади. Иш ўрнида кўчма қабул столчалари ҳам бор. Иш чизмалари ва технологик ҳужжатлар ишчининг орк;а томонидаги планшетда сақланади.
Пармаловчининг иш ўрнидаги ёруғлик, ҳарорат ва намлик меъёрида, ҳаво тоза ва бошқа шароитлар таъминланган бўлиши лозим.
Токарлик станогига техник хизмат кўрсатиш ва хавфсизлик қоидалари
Токарнинг иш ўрнини ташкил этиш. Токарнинг иш ўрни дейилганда станок, мосламалар, асбоблар ва ёрдамчи ускуналар комплекти, заготовкалар ва тайёр деталлар учун идишлар жойлашган цехдаги маълум майдонга эга булган жойни тушунилади. Ёрдамчи ускуналарга: техник ҳужжатлар комплекти (курсатмалар, маълумотномалар, ёрдамчи жадваллар); станокка ва иш ўрнига хизмат кўрсатиш асбоблари комплекти (мойдонлар, чутка-супургилар, ҳокандозлар, артиш латталари); асбоблар шкафи, тагликлар, токчалар, оёк остига тушаладиган панжаралар, табуреткалар киради.
Токарнинг иш унумдорлиги иш урнининг жиҳозланишига ва меҳнатни ташкил этиш даражасига боғлик;. Иш ўрни ёмон жизҳозланган ва меҳнат ёмон ташкил этилса иш вақтининг 20—30 фоизи йукотилади.
Иш ўрнида ишлаб чиқаришни ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар:
унумли ишлаш учун етарли шароитларни яратиш; ишлов бериш жараёнини мумкин қадар тўлиқ механизациялаштириш ва автоматлаштириш; қўлда бажариладиган унумсиз ва чарчатадиган ишларни бартараф этиш, ишнинг хавфсиз бажарилишини таъминлаш.
Токарнинг иш урнида ускуналарнинг жойлашишига қўйиладиган асосий талаблар: иш ўрнидаги ишлаб чиқариш майдонидан тежамли фойда ланиш;
токарнинг ҳаракати ва жисмоний кучи мумкин қадар тежалиши;
меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик коидалари ҳамда талабларнинг катъий бажарилишини таъминлаш.
Ишлаш учун кулай шароитлар яратиш ва юқорида кўрсатилган талабларни бажариш учун қуйидагиларга риоя қилиш зарур:
асбоб-ускуналарни тегишли қул остида жойлаштириш: ишчининг унг томонида ўнг қўл билан олинадиган, чап томонда эса чап қўл билан олинадиган асбоб-ускуналар жойлашиши лозим;
тез-тез керак бўладиган нарсалар ишчига яқинроқ, камроқ ишлатиладиганлари эса узоқроқда туриши лозим;
нарсалар тўпланиб, ишчининг ҳаракатига тўсқинлик қилмаслиги, шунингдек нарсалар иш жойида сочилиб ётмаслиги ва ортиқча ҳаракат қилишни талаб этмаслиги керак;
ёрдамчи ускунанинг доим бир хил жойлашиши мақсадга мувофиқдир.
Токарнинг иш ўрнини режалашнинг икки усули бор. Биринчи усул буйича асбоблар шкафи ишчининг унг томонида, заготовка­лар ва тайёр деталлар идиши эса чап томонида жойлашади. Бундай режалаш валлар тоифасидаги деталларга ишлов беришда қулай бўлади. Чунки заготовкани марказларга ўрнатиш ва тайёр детални станокдан олиш иши чап қўл билан бажарилади. Иккинчи усулда асбоблар шкафи ишчининг чап томонида, тайёр деталлар идиши эса ўнг томонида жойлашади. Бундай режалаш дисклар ва втулкалар тоифасидаги деталларга ишлов беришда қулай бўлади, чунки улар патронга. унг қўл билан ўрнатилади.
Станокка техник хизмат кўрсатиш. Бундан мақсад — станокнинг дастлабки аниқлигини узоқ вақт сақлаш ва ундаги қисмларнинг барвақт ейилишига йўл қўймасликдир. Станокларга ишни бошлаш олдидан, иш вақтида ва иш тугагач техник хизмат кўрсатилади. Техник хизмат кўрсатишда бажариладиган ишларнинг мазмуни уларни ўтказиш даврига боғлиқ.
Иш бошлаш олдидан:
қўл билан мойланадиган жойлардаги барча мойдонларга мой қуйилади, суриш винти ва суриш валиги мойланади;
тезликлар қутиси, фартукдаги мой сатҳи мойкўрсаткичга қараб текширилади ва камига мой қуйилади;
станок салт ишлатиб курилади, бошқариш органлари, электр ускуналар, совитиш гидростанцияси ва ҳоказоларнинг яхши ишлаши текширилади.
Иш вақтида:
станокнинг ишлаши диққат билан кузатиб борилади; станина ва суппортдаги йуналтиргичларни заготовкалар, ишлов берилган деталлар ва қириндилар тегиб шикастлашидан сақлаш керак;
тезликлар ва суришлар қутисини ишлаб турганда алмашлаб қўшишга рухсат этилмайди;
шпинделнинг айланиш томонини алмаштиришдан аввал уни тўхтатиш зарур;
суппортнинг тез силжиш ҳаракати вақтида асбобнинг заготовкага урилишига йўл қўймаслик лозим;
иш вақтида яроқсиз асбоблардан фойдаланмаслик ва асосий ҳаракат юритмасига ҳамда суриш механизмига ортиқча юк бермаслик керак; иш тугагач, станокни албатта тўхтатиш шарт.
Иш тугагандан кейин: станокни электр тармоғидан узиб қўйилади; станок (айниқса йўналтиргичлар) қиринди, чанг, МСС нинг томчиларидан тозаланади; станокнинг иш сиртларини занглашдан сақлаш учун уларни мойлаб қўйиш зарур;
станокни ишлатишга оид кўрсатмаларга мувофиқ; марказлаштирилган усулда мойлаш системасидаги мой алмаштирилади; мойдонлар қўюқ мой билан тўлатилади.
Хавфсизлик қоидалари. Бу қоидаларга биноан токарь ишни бошлаш олдидан, иш вақтида ва иш тугагандан кейин маълум талабларни бажариши шарт.
Иш бошлаш олдидан токарь:
иш кийимлари станокнинг ҳаракатланадиган қисмларига ўралиб қолмаслиги учун уларни тартибга келтириши, жумладан, галстук, манжетлар, тасмалар, рўмол ва ҳоказоларнинг осилиб турган учларини йиғиштириб қўйиши, сочини бош кийими остига олиши, бармоқларга бинт ўралган ҳолларда ишламаслиги керак;
станок, мосламалар (патрон, кетинги бабка маркази, люнет) ва асбобларнинг яхшилигини текшириши зарур;
муҳофаза кожухлари ва экранларнинг мавжудлиги ҳамда дурустлигини текшириши лозим;
оёқ остига тўшалган панжаранинг қимирламаслигини ва ўлчамларини текшириши керак;
аниқланган камчиликлар тўгрисида устага албатта хабар бериши ва улар бартараф этилгандан кейингина ишга киришиши шарт.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling