I умумий қоидалар


IV. ПАРТИЯ АЪЗОСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


Download 67.04 Kb.
bet4/11
Sana02.05.2023
Hajmi67.04 Kb.
#1422026
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12dwr1TtsVdSI5Nyw6ea

IV. ПАРТИЯ АЪЗОСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

4.1. Партия аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:


Партиянинг дастурий ва бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
турли даражадаги партия ташкилотлари ўтказадиган тадбирларда иштирок этиш ва уларни ўтказиш ташаббусини кўрсатиш;
Партиянинг раҳбар органларига сайлаш ва сайланиш;
Партиядан қонунчиликда ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, давлат ҳокимияти вакиллик органи депутатлигига номзод сифатида кўрсатилиш;
Партиядан давлат, халқаро, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига вакил сифатида тавсия қилиниш;
ўзининг фикрларини эркин ифода этиш, Партиянинг фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилиш, ёзма ёки оғзаки шаклда таклифлар билан чиқиш;
Партиянинг барча бўғиндаги органларига ўзини қизиқтирган масалалар бўйича мурожаат қилиш ва тегишли жавоб олиш;
Партия фаолияти ва унинг сайланадиган органлари ҳақида маълумот олиш;
Партияга янги аъзоларни жалб қилиш бўйича ишларни амалга ошириш.
Партия аъзоси қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4.2. Партия аъзоси:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, ахлоқ принциплари ва жамиятнинг маънавий мезонларига риоя қилиши;
Партия Дастури ва Устави талабларини бажариши;
Партиянинг раҳбар органлари қарорларини ижро этиши;
Партия манфаатларини ҳимоя қилиши, унинг ғоя, мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиши ҳамда уларни ҳаётга татбиқ этишда фаол қатнашиши;
Партия фаолиятида шахсан иштирок этиши, унинг нуфузи ошишига ҳисса қўшиши;
аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлаши;
давлат ҳокимияти вакиллик органларига депутат бўлиб сайланганда Партиянинг депутатлик бирлашмасига аъзо бўлиши ва ўз фаолиятини Партия Сеъзди, раҳбар органлари ва ҳудудий ташкилотлари қарорлари асосида амалга ошириши;
яшаш жойи ўзгарганда бу ҳақда тегишли туман (шаҳар) партия ташкилотини хабардор қилиши шарт.



Download 67.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling