I умумий қоидалар


Download 67.04 Kb.
bet1/11
Sana02.05.2023
Hajmi67.04 Kb.
#1422026
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12dwr1TtsVdSI5Nyw6ea


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Ўзбекистон Экологик партияси (бундан буён матнда - Партия деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қулай атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини ва сиёсий иродаларини ифодаловчи умуммиллий сиёсий ташкилот ҳисобланади.


1.2. Партия атроф муҳит ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш, табиий ресурсларни сақлаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича фаолиятда онгли равишда ва масъулият билан иштирок этадиган, умумий қарашларга, қизиқишларга ва муштарак мақсадларига эга бўлган ҳамда мамлакатнинг барқарор ривожланиши ва экологик хавфсизлиги таъминлаш бўйича жамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга йўналтирилган сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи мамлакат фуқароларини ихтиёрийлик асосида бирлаштиради.
1.3. Партия жамиятнинг сиёсий ҳаётида: ижтимоий ва сиёсий тадбирларда, сайловларда, референдумларда, шунингдек давлат бошқарувида, давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида иштирок этиш орқали мамлакатнинг ҳозирги ва келгуси авлодининг қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган.
1.4. Партия фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигини юқори сифат даражасига эришишга, экологик тизимлар ва табиий ресурсларни сақлашга қаратилган Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш йўлини қўллаб-қувватлайди.
Партиянинг бош шиори – «Биз келажак учун жавобгармиз!»
1.5. Партия Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ташкил этилган.
1.6. Партия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Партия Дастури ва ушбу Уставга мувофиқ амалга оширади.
1.7. Партиянинг фаолияти Ватанга, атроф муҳит ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш ва мамлакатнинг табиий ресурсларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ишларида фидокорона хизмат қилиш, Партияга кириш ва Партиядан чиқишнинг ихтиёрийлиги, партиявий интизом, ўзини ўзи бошқариш, раҳбар органларининг сайланиши, ўз аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги, қонунийлик, очиқлик ва ошкоралик принциплари асосида амалга оширилади.
1.8. Партия ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича, Партия аъзолари эса Партиянинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
1.9. Партия Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган пайтидан бошлаб юридик шахс ҳисобланади, ўзининг муҳри, тамғаси, бланки, Ўзбекистон банкларида ҳисоб рақамига, мол-мулкка, мулкий ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлади.
1.10. Партия Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ рўйхатга олинган ўзининг рамзлари сифатида эмблема, байроқ ва вимпелларига эга бўлиши мумкин.
1.11. Партия фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида амалга оширади.
1.12. Партиянинг тўлиқ расмий номи:
ўзбек тилида: «Ўзбекистон Экологик партияси»;
рус тилида: «Экологическая партия Узбекистана».
инглиз тилида: «Ecological Party of Uzbekistan».
1.13. Партиянинг доимий фаолият юритувчи раҳбар органи жойлашган манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59-уй.
1.14. Партия фаолиятининг муддати чекланмаган.



Download 67.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling