I умумий қоидалар


IX. ПАРТИЯНИНГ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАРИ


Download 67.04 Kb.
bet8/11
Sana02.05.2023
Hajmi67.04 Kb.
#1422026
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12dwr1TtsVdSI5Nyw6ea

IX. ПАРТИЯНИНГ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАРИ

9.1. Партиянинг туман (шаҳар) ташкилоти таркибида бевосита Партия аъзоларининг яшаш манзили ва иш жойи бўйича бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиши мумкин.


9.2.Бошланғич партия ташкилотлари партия аъзоларининг ихтиёрий бирлашуви асосида ташкил этилади ва Партиянинг туман (шаҳар) ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитасининг қарори билан тугатилади.
9.3. Партиянинг Бошланғич партия ташкилоти ҳудудий-ишлаб чиқариш белгиси бўйича камида учта аъзоси мавжуд бўлганда ташкил этилади ҳамда Партия Устави ва Дастури, бошланғич партия ташкилоти тўғрисидаги Низом асосида иш юритади.
9.4. Бошланғич партия ташкилоти:
жойларда Партия аъзолари билан амалий иш ташкил этади;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, илмий ва таълим муассасалари, корхона, муассаса ва ташкилотлар, ННТ, ОАВ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликни амалга оширади;
Партия сафига янги аъзоларни жалб қилади, мазкур йўналишда олиб борилган ишлар тўғрисида Партиянинг туман (шаҳар) ташкилотига ҳисоботлар тақдим этиб боради;
аъзолик бадалларини Партия ҳисоб рақамига ўтказилиб борилишини таъминлайди, бу ҳақда Партиянинг туман (шаҳар) ташкилотига доимий тарзда ҳисобот тақдим этиб боради;
бошланғич партия ташкилотида иш юритилишини таъминлайди;
юқори турувчи партия органлари томонидан берилган Партия ҳужжатлари ва моддий бойликларнинг тўлиқ сақланишига жавобгар бўлади.
9.5. Бошланғич партия ташкилотининг умумий йиғилиши бошланғич партия ташкилотининг раҳбар органи ҳисобланади. Бошланғич партия ташкилоти умумий йиғилиши зарурат бўлган пайтларда, аммо бир йилда камида икки марта ўтказилади. Бошланғич партия ташкилотининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ташкилотнинг учдан бир қисмидан кам бўлмаган аъзоларининг талаблари бўйича чақирилиши мумкин.
9.6. Бошланғич партия ташкилотининг умумий йиғилиши ваколатларига қуйидагилар киради:
бошланғич партия ташкилотининг фаолиятига доир масалаларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш;
бошланғич партия ташкилотининг Кенгаши, унинг раиси ва раис ўринбосарини сайлаш;
туман (шаҳар) ташкилоти конференциясига делегатларни сайлаш;
бошланғич партия ташкилоти Кенгаши (раиси)ни ҳисоботларини эшитиш.
9.7. Бошланғич партия ташкилоти Кенгаши бошланғич партия ташкилотида 50 (эллик) нафардан ортиқ Партия аъзолари бўлганда сайланиши мумкин.
9.8. Умумий йиғилишлар оралиғидаги даврда бошланғич партия ташкилоти Кенгаши доимий фаолият олиб борувчи коллегиал раҳбар орган ҳисобланади.
9.9. Кенгаш йиғилиши бошланғич партия ташкилоти раиси томонидан заруратга кўра, аммо уч ойда камида бир марта чақирилади.
9.10. Кенгаш бошланғич партия ташкилотининг умумий йиғилишига ҳисобдордир.
9.11. Бошланғич партия ташкилоти Кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:
Партия Устави ва Дастури қоидалари, унинг раҳбар органларининг қарорлари ижросини таъминлаш доир ишларни ташкил этиш;
фуқароларни Партия аъзолигига қабул қилиш, тўхтатиб қўйилган аъзоликни қайд этиш ва Партия аъзолигидан чиқаришни амалга ошириш;
бошланғич партия ташкилоти умумий йиғилишларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш.
9.12. Бошланғич партия ташкилоти (Кенгаши) раиси ваколатига қуйидагилар киради:
бошланғич партия ташкилоти Кенгашиниг фаолиятига раҳбарлик қилиш;
бошланғич партия ташкилоти умумий йиғилиши ва Кенгаш мажлисларини ташкил этиш, улар томонидан қабул қилинган қарорларни имзолаш;
Партия аъзоларини қайд этиш, аъзоликка қабул қилиш, аъзоликни тўхтатиш, аъзоликдан чиқариш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш;
бошланғич партия ташкилоти тўғрисидаги Низомда кўзда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.



Download 67.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling