XIV. ПАРТИЯНИНГ РАҲБАР ВА НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ ҚАРОРЛАРИНИ, ПАРТИЯ УСТАВИ ВА ДАСТУРИНИ ҚАБУЛ
ҚИЛИШ ҲАМДА УЛАРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТАРТИБИ
14.1. Съезд, ҳудудий, туман (шаҳар) партия ташкилотлари конференциялари, бошланғич партия ташкилотлари умумий йиғилишлари, Партиянинг сайлов органлари мажлислари улар таркибининг ярмидан кўпи иштирок этса ваколатли ҳисобланади.
14.2. Партиянинг раҳбар ва назорат органларининг қарори мажлисда иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади
14.3. Партия Устави ва Дастурини қабул қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, Съездда иштирок этаётган делегатларининг учдан икки қисмидан кам бўлмаган овози билан қабул қилинади.
14.4. Мазкур Уставда белгиланган ҳолларда, ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши қарори Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ва туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши қарори ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши томонидан тасдиқлангандан кейин қонуний кучга киради.
14.5. Партиянинг юқори турувчи органларининг қарорлари қуйи партия органлари ва ташкилотлари учун мажбурийдир.
14.6. Партиянинг юқори турувчи раҳбар органлари Партиянинг қуйи турувчи органлари қарорларини ижро этилишини бекор қилиш ёки тўхтатиш ҳуқуқига эга.
XV. ПАРТИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ
15.1. Партия фаолиятини тугатиш ушбу Уставда ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этиш (қўшилиш, бирлашиш, ажралиш) ёки фаолиятини тугатиш шаклида амалга оширилади. Партия фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги қарор Съезд томонидан қабул қилинади.
15.2. Съезд қарори билан Партия қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда, унинг мол-мулки ва маблағларидан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
15.3. Партия тугатилган тақдирда Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда барча бўғиндаги Партия ташкилотлари Кенгашлари Ижроия қўмиталари девонлари ходимларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.
15.4. Ўз фаолиятини тугатган Партия ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат архив идораларига сақлаш учун топширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |