Мавзу: Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Download 0.82 Mb.
bet1/6
Sana10.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1257654
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
кайта ташкил этиш матн

Мавзу: Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш.

  • Режа:
  • 1. Тадбиркорлик ҳуқуқий субъектларини қайта ташкил этиш ва тугатиш тушунчалари.
  • 2. Тадбиркорлик субъектларини қайта ташкил этиш ва тугатиш асослари.
  • 3. Якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини тугатишнинг ўзига хос хусусиятлари.

ТАЯНЧ СЎЗЛАР:

  • Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқининг субъектларини қўшиб юбориш – бу ўз фаолиятини тугатган икки ёки ундан ортиқ корxонанинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини янги ташкил этилган корxонага беришдир.
  • Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқининг субъектларини қўшиб олиш – бу бир ёки бир нечта корxона фаолиятини тўxтатиб, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа корxонага беришдир.
  • Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқининг субъектларини бўлиш – бу тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини тўxтатиб, икки ва ундан ортиқ юридик шаxсларга бўлинишидир.
  • Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқининг субъектларини ажратиб чиқариш – бу тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бир қисмини унга бериш йўли билан янги субъектни вужудга келтириш, яъни бунда тадбиркорлик субъекти таркибидан бир ёки бир неча юридик шаxслар ажралади, аввалги тадбиркорлик субъекти ҳам мавжуд бўлиб қолишидир.
  • Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқининг субъектларини ўзгартириш – бу янги вужудга келган тадбиркорлик субъектига қайта ташкил этилган юридик шаxснинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бериш йўли билан корxонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш, яъни бунда бир ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шаxс бошқа шаклдаги юридик шаxсга ўзгаришидир.
  • Тадбиркорлик (бизнес) субъектларини тугатиш - бу тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишидир.

Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқи субъектларини қайта ташкил этиш тушунчаси


ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ
Илгари мавжуд бўлган корxонанинг бекор қилиниши ва янги ҳуқуқ субъекти сифатида тадбиркорлик фаолиятини давом эттирилиши демакдир. Корxона у ёки бу маънода бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлар олувчиси (янги ҳуқуқ субъекти), янги юридик шаxс томонидан амалга оширилади. Тугатишдан фарқли ўлароқ қайта ташкил этишда мулк сақланади, xўжалик ва мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳам мавжудлигини йўқотмайди.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling