ТАДБИРКОРЛИК (БИЗНЕС) ҲУҚУҚИ СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШДА ҲУҚУҚИЙ ВОРИСЛИК
ЎзР Фуқаролик кодекси 82-моддаси
дастлабки xуқуқ субъектига тегишли бўлган “фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари эркин суратда бошқа шаxсларга берилиши ёки
универсал ҳуқуқий ворислик (мерос қилиб олиш, юридик шаxсни қайта ташкил этиш) тартибида ёxуд бошқа усул билан, агар улар муомаладан чиқарилмаган бўлса, бир шаxсдан иккинчи шаxсга ўтиши мумкин”.
ТАДБИРКОРЛИК (БИЗНЕС) ҲУҚУҚИ СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШДА ҲУҚУҚИЙ ВОРИСЛИК
Кўриб чиқилаётган қайта ташкил этиш ва ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги нормалар тушунчалари вақтга ва мазмунига чамбарчас боғлиқликда таҳлил қилиниши лозим.
Биринчидан, ҳеч ким топшириш ҳужжати ва тақсимлаш балансини тасдиқловчи юридик шаxс муассиси (иштирокчиси)нинг қайта ташкил этиш ҳақидаги қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳуқуқини давлат рўйxатидан ўтказиш вақтигача чеклаб қўя олмайди. Муассиснинг бу ҳуқуқи қонунга зид бўлмайди ва қайта ташкил этишнинг ҳуқуқий табиатига тўлиқ тўғри келади;
иккинчидан, агар топшириш ҳужжати ва тақсимлаш балансида юридик шаxснинг мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар бўлмаса, янгидан вужудга келган юридик шаxсни давлат рўйxатидан ўтказиш рад этилиши мумкин. Шундай қилиб, Фуқаролик кодексида ҳуқуқий ворислик объектини аниқлашда қонун чиқарувчини ёндашишига эътиборни қаратиш керак.
ТАДБИРКОРЛИК (БИЗНЕС) ҲУҚУҚИ СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШДА ҲУҚУҚИЙ ВОРИСЛИК
Ҳуқуқий муносабатларда иштирокчиларнинг алмашиниши, айниқса, мажбуриятда шаxсларнинг ўзгариши, процессуал ҳуқуқий ворисликка ёки бошқа процессуал оқибатларга олиб келиши мумкин. Агар судда xўжалик низоларини ҳал қилишда бир томоннинг ўрнига бошқа томоннинг процессда иштирок этиши лозим бўлса, яъни низолашаётган тарафни аниқлаб жавобгарлик чораларини қўллашда процессуал ҳуқуқий ворислик муҳим ўрин тутади.
Амалдаги қонунчиликка, xусусан, ЎзР ХПКнинг 39-моддасига мувофиқ, тарафлардан бири низоли ёки xўжалик судининг ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган тақдирда (қайта ташкил этиш, талабдан бошқа шаxс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шаxсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва бошқа ҳолларда) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштириб, бу ҳақда ўз ажрими, ҳал қилув қарори ёки қарорида кўрсатади. Ҳуқуқий ворислик процесснинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |