Баъзан юридик шаxсни қайта ташкил этишда унинг xоҳиш-иродасидан четга чиқилиши мумкин. Бу тўғридан-тўғри қонунда белгиланган ҳолатларда, юридик шаxсни қайта ташкил этишнинг унинг таркибидан бир ёки бир нечта юридик шаxсларни бўлиш ёки ажратиб чиқариш турлари ваколатли давлат органлари ёки суд қарори билан мажбурий амалга оширилади.
Чунки қонунга биноан бирор xўжалик юритувчи субъект товар бозорида устун мавқеига эга бўлган ҳолда монополияга қарши қонун ҳужжатларини уст-устига бузса, монополияга қарши давлат органи рақобатни ривожлантириш мақсадида уни мажбурий тартибда бўлиб юбориш ёки таркибий бўлинмалар негизида бир ёки бир неча юридик шаxсни ажратиб чиқариш ҳақида судга даъво аризаси бериш ҳуқуқига эга.
Агар юридик шаxс муассислари (иштирокчилари), улар вакил қилинган орган ёки юридик шаxснинг ўз таъсис ҳужжатлари билан қайта ташкил этишга вакил қилган органи юридик шаxсни ваколатли давлат органининг қарорида белгиланган муддатда қайта ташкил этмаётган бўлса, суд мазкур давлат органининг даъвоси бўйича юридик шаxснинг бошқарувчисини тайинлайди ва унга ушбу юридик шаxсни қайта ташкил этишни топширади.
ТАДБИРКОРЛИК (БИЗНЕС) ҲУҚУҚИ СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ГУРУҲЛАРИ
Қайта ташкил қилишнинг барча санаб ўтилган шаклларини икки гуруҳга ажратиш мумкин.
Ушбу ҳужжатлар билан янги ташкил этилаётган юридик шаxснинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг ҳажми аниқланади.
Биринчи гуруҳга тақсимлаш баланси билан расмийлаштирилувчи бўлиш ва ажратиб чиқариш шакли киради
Иккинчи гуруҳга топшириш ҳужжати билан расмийлаштирилувчи қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ўзгариш шаклларини киради
ЎЗР ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИ 50-МОДДА
Юридик шахслар қўшиб юборилганида улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.
Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ ўтади.
Юридик шахс бўлинган тақдирда унинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсларга ўтади.
Юридик шахс таркибидан бир ёки бир неча юридик шахс ажралиб чиққанида қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ уларнинг ҳар бирига ўтади.
Бир турдаги юридик шахс бошқа турдаги юридик шахсга айлантирилганида (ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилганида), қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |