I. ЎҚув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни


КОРПОРАТИВ МОЛИЯ (3-МОДУЛ)


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/27
Sana05.10.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1692660
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
1. Корпоратив молия 1 курс учун НЎД 2019

КОРПОРАТИВ МОЛИЯ (3-МОДУЛ)
КОРПОРАТИВ МОЛИЯ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ 
 
6-мавзу. Корпоратив молиянинг иқтисодий мазмуни ва ташкил этилиши 
Корпоратив молиянинг моҳияти ва тамойиллари, иқтисодиётни 
модернизациялашда 
уларнинг 
роли. 
Ўз-ўзини 
тартиблаштириш 
тамойилининг, ўз-ўзини қоплаш ва ўз-ўзини молиялаштириш тамойилининг, 
хусусий ва қарзга олган айланма воситаларни шаклантириш манбаларини 
ажратиш тамойилининг, молиявий заҳира мавжуд тамойилининг ўзига хос 



хусусиятлари. Турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектлар 
молиясини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари. Хўжалик юритувчи 
субъектларни мулкчилик шаклига қараб таснифлаш. Хорижий корпоратив 
тузилмаларнинг молияси. Корпорацияларнинг молиявий сиёсати. 
 
17-маву. Корпоратив молиявий муносабатлар тизими 
Корпоратив молиявий муносабатларнинг таснифланиши. Корпоратив 
тузилмаларнинг давлат билан молиявий муносабатлари: давлат рўйхатидан 
ўтказиш ва фаолиятини тартибга солиш. Давлат бюджети даромадлари ва 
молиявий назорат. Йирик лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш. Молия 
бозори институтлари билан молиявий муносабатлар: қимматли қоғозлар 
билан боғлиқ муносабатлар. Кредитлаш, лизинг билан боғлиқ муносабатлар. 
Солиқ маслаҳати, аудит ўтказиш бўйича муносабатлар. Мол етказиб 
берувчилар ва харидорлар билан муносабатлар: хомашё ва материаллар 
етказиб бериш бўйича муносабатлар. Етказиб бериш билан боғлиқ 
муносабатлар. Ижтимоий инфратузилма институтлари билан муносабатлар: 
кадрлар тайёрлар билан боғлиқ муносабатлар. Ижтимоий лойиҳалар бўйича 
муносабатлар.
 
18-мавзу. Корпоратив тузилмаларда молиявий менежернинг роли 
Корпоратив тузилмаларда бошқарув тузилмаси. Корпоратив бошқарув 
моделлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. Корпоратив бошқарувда 
манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш масалалари. Корпоратив 
бошқарувда молиявий бошқарув масалалари ва унда молиявий менежернинг 
роли. 
Молиявий самарадорликни таъминлаш молиявий менежернинг бош 
вазифаси. Молиявий менежер – бу бизнес эгасининг агенти бўлиб, у мулкдор 
манфаатлари учун фаолият юритиши лозим. Умумий стратегик мақсадларга 
эришиш учун молиявий менежернинг бошқа ташкилий бўлинмалар билан 
ҳамкорлиги.
Молиявий менежерлик фаолиятининг фойдани максималлаштириш
акция курсини ва бизнес қийматини максималлаштириш, акцияга тўғри 
келадиган фойда ва дивиденд даражасини ошириш, шунингдек хўжалик 
субъекти рақобатбардошлиги ва молиявий барқарорлигини оширишдаги 
ўрни. Молиявий менежернинг молиявий ресурсларни шакллантириш
тақсимлаш ва улардан фойдаланиш жараёнини бошқаришдаги аҳамиятли 
жиҳатлари. Корпоратив молиявий бошқарувнинг асосий мақсади ва 
вазифалари.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling