Иброҳим алайҳиссалом Муаллиф


Download 175.8 Kb.
bet1/19
Sana01.04.2023
Hajmi175.8 Kb.
#1315715
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Иброҳим алайҳиссалом


Иброҳим алайҳиссалом
Муаллиф: 24.02.2013 22:09



Пайғамбарлар отаси, Халилур-Раҳмон Иброҳим алайҳиссаломнинг номи Қуръони каримда 25 оятда 69 ўринда зикр этилган:


Сура номи

Тартиб рақами

Оят рақами

Бақара

2

124,125(икки марта), 127,130,132,133,135,136,140,258(икки марта),260

Оли Имрон

3

33,65,67,68,84,95,97

Нисо

4

54,125(икки марта),163

Анъом

6

74,75,83,161

Тавба

9

70,114(икки марта)

Ҳуд

11

69,74,75,76

Юсуф

12

6,38

Иброҳим

14

35

Ҳижр

15

51

Наҳл

16

120,123

Марям

19

41,46,58

Анбиё

21

51,60,62,69

Ҳаж

22

26,43,78

Шуаро

26

29

Анкабут

29

16,31

Аҳзоб

33

7

Соффат

37

83,104,109

Сод

38

45

Шуро

42

13

Зухруф

43

26

Зориёт

51

24

Нажм

53

37

Ҳадид

57

26

Мумтаҳана

60

4(икки марта)

Аъло

87

19

“Дарҳақиқат, Биз (Мусодан) илгари Иброҳимга тўғри йўлни ато этдик. Биз уни билувчимиз. Ўшанда (Иброҳим) отаси ва қавмига: «Сизлар доимо сиғинадиган бу ҳайкаллар нимадир?!» – деди. (Улар) айтдилар: «Бизлар ота-боболаримизни уларга сиғинган ҳолда топганмиз». (У) деди: «Дарҳақиқат, сизлар ҳам, ота-боболарингиз ҳам очиқ залолатда экансиз». (Улар) айтдилар: «Бизга ҳақ нарсани келтирдингми ёки сен ўйин қилувчиларданмисан?» (У) деди: «Йўқ! Сизларнинг Раббингиз (бутлар эмас, балки) осмонлар ва Ернинг Парвардигорики, уларни ўзи яратгандир. Мен бунга гувоҳлик берувчилардандирман. Аллоҳ номига қасамки, сизлар ўгирилиб (байрамга) кетганларингиздан кейин бутларингизга макр (ҳужум) қилурман». Аллоҳ номига қасамки, сизлар ўгирилиб (байрамга) кетганларингиздан кейин бутларингизга макр (ҳужум) қилурман». Аллоҳ номига қасамки, сизлар ўгирилиб (байрамга) кетганларингиздан кейин бутларингизга макр (ҳужум) қилурман». Бас, у (бутларни) парчалаб ташлади. Фақат, «(мушриклар бутларнинг) каттасига мурожаат қилсинлар» (деб) ўшанигина (қолдирди). Улар (қайтиб келиб): «Бизнинг илоҳларимизни ким бундай қилди? (Ким бўлса ҳам) у золимлардан экан», – дедилар. Улар (айримлари) айтишди: «Уларни гапириб (айблаб) юрадиган Иброҳим деган бир йигитни эшитгандик». (Шунда уларнинг катталари): «Уни одамлар олдига келтирингиз, шояд, улар гувоҳ бўлишса», – дейишди. (Уни келтиришгач): «Илоҳларимизни сен шундай қилдингми, эй, Иброҳим?», – деб (сўрашди). (Иброҳим) айтди: «Йўқ, бу ишни уларнинг каттаси – мана бу (ҳайкал) қилди. Бас, улардан сўрангиз, башарти гапира олсалар» Бас, (мушриклар) ўзларига (ҳушларига) келиб (бир-бирларига): «Сизлар ўзингиз золимсиз», – дедилар. Сўнгра, яна бошлари айланиб: «Сен уларнинг гапирмасликларини яхши билардинг-ку?!» – дейишди. (Иброҳим) айтди: «Ахир, Аллоҳни қўйиб, сизларга бирор фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсаларга сиғинасизми?! Сизларга ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингизга ҳам туф-е! Ахир, ақл юргизмайсизми?!» (Намруд бошчилигидаги мушриклар) дедилар: «Уни ёқиб юборингиз! Агар (бирор нарса) қилувчи бўлсангиз (шу иш билан) илоҳларингизга ёрдам қилингиз!» Биз айтдик: «Эй, олов! Иброҳимга салқин ва омонлик бўл!» Улар (Иброҳимга) макр қилмоқчи бўлдилар. Биз эса, уларнинг ўзларини кўпроқ зиён кўрувчи қилиб қўйдик. Унга ҳамда Лутга нажот бериб, (уларни) Биз барча оламлар учун муборак қилган ер (Шом)га (юбордик). Биз (Иброҳимга) Исҳоқни ҳадя этдик ва Яъқубни ҳам (набира қилиб) қўшиб бердик ҳамда барчаларини солиҳ кишилар қилдик.”(Анбиё сураси 51-72)
Иброҳим алайҳиссалом Ироқ жанубида туғилиб, Калдониядаги Ур шаҳрида яшаганлар.У зотнинг отаси Озор ибн Наҳур эди. Бир ривоятда, Озор Иброҳим алайҳиссаломнинг амакиси, дейилган. Бундай ихтилофнинг сабаби, арабларнинг одатига кўра амаки ота дейилган. Озор Куфа яқинидаги Куса қишлоғидан эди. Иброҳим алайҳиссалом манашу қишлоқда,ё Бобилда, ёки Варкаъда туғилганлар. Кусада Иброҳим алайҳиссаломни оловда ёқиш ҳаракати бўлган. Бу ҳаракат натижа бермади. Иброҳим алайҳиссалом эса Арабистон яриморолинингшимолий қисмида жойлшган Ҳарронга йўл олдилар. Сўнг аёли Сора, жияни Лут ва унинг аёли билан фаластинга йўл олди. Бу ерларда қурғоқчилик бошлангани сабабли чорваларини боқолмай Гексослар ҳукумронлик қилаётган Мисрга кўчишларига тўғри келди.
Бир қанча вақтдан сўнг Иброҳим алайҳиссалом жияни билан жанубий Фаластинга қайтдилар. Бу ерда иккалаларининг чорваларига етадигпн ҳосилдор ерлар кам эди. Улар ўртадаги меҳр оқибатни сақлаб, чорваларига ем ва сув тоиш учун айрилдилар. Иброҳим алайҳиссалом Биър ас Сабъда, Лут алайҳиссалом эса Ўлик денгиз соҳили ҳозирда “Буҳайроту Лут”деб номланадиган жойда истиқомат қила бошладилар.
Кейинчалик Иброҳим алайҳиссалом иккинчи аёли Ҳожар ва ўғли Исмоил алайҳиссалом билан Маккага борадилар. Иброҳим алайҳиссалом оиласини саҳрода қолдирганидан сўнг у ердаги ҳаётбахш Замзам булоғи отилиб чиқиб, Макка саҳроси гуллаб яшнайбошлайди ва бу ерга журҳум қабиласи келиб ўрнашади. Иброҳим алайҳиссалом Фаластинда вафот этиб ва у ердаги Хеврон шаҳрига дафн этилган.


Download 175.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling