Иброҳим алайҳиссалом Муаллиф
ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ НАСАБЛАРИ
Download 175.8 Kb.
|
Иброҳим алайҳиссалом
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ТУҒИЛИШЛАРИ
- У ЗОТНИНГ УЛҒАЙИШЛАРИ
- ИМОМЛИККА ИХТИЁР ҚИЛИНИШЛАРИ
ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ НАСАБЛАРИ
Иброҳим алайҳиссаломнинг оталарининг исми Озар, боболарининг исми Ноҳур, катта боболарининг исми Соруғ бўлган. У зотнинг насаблари Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғилари Сомга етиб боради. Иброҳим алайҳиссаломнинг кунялари «Абуз Зийфон» бўлган. Бу «меҳмонлар отаси» деган маънони англатади. Иброҳим алайҳиссаломнинг ўз меҳмонлари билан бўлган қиссалари Қуръони Каримдаги энг машҳур қиссалардан эканлиги маълум. ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ТУҒИЛИШЛАРИ Иброҳим алайҳиссалом Бобилда таваллуд топганлар. Бобил ҳозирги Ироқ ҳудудида бўлганлиги ҳам ҳаммага маълум. Иброҳим алайҳиссалом таваллуд топганларида оталари етмиш беш ёшда бўлган эканлар. Иброҳим алайҳиссалом бош фарзанд бўлганлар. У ЗОТНИНГ УЛҒАЙИШЛАРИ Иброҳим алайҳиссалом илоҳий таълимотлардан узоқлашган бузуқ бир жамиятда ўсдилар. Ўша вақтда Бобилга Намруд исмли мустабид, золим подшоҳ ҳукмдорлик қилар эди. У ернинг одамлари молу-дунё ва айшу-ишратга берилган эдилар. Шу билан бирга ширк эътиқодида бўлиб, буту-санамларга сиғинар эдилар. Қавмнинг эътиқоди бузуқлигидан фойдаланган подшоҳ, ўзини Худо деб эълон қилган эди. Иброҳим алайҳиссалом ўсиб улғайган сари бу номаъқулчиликларга қаршиликлари ҳам улғайиб борди. ИМОМЛИККА ИХТИЁР ҚИЛИНИШЛАРИ Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга рушди ҳидоят ато қилган эди. Ана шу сабабдан у зот ёшликларидан ширк, зулм ва истибдодга қарши бўлиб ўсдилар. Вақти соати келганда Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломни пайғамбарликка танлаб олди: «Иброҳимни Роббиси калималар ила синаб кўрганда, у уларни батамом адо этганини эсла! У зот: «Мен, албатта, сени одамларга имом қилмоқчиман» деди. У: «Зурриётимдан ҳамми?» деди. У зот: «Золимлар аҳдимга ҳеч қачон эриша олмаслар», деди». (Бақара сураси 126 оят) Аллоҳ таолонинг Иброҳим алайҳиссаломни синаган «калималар» ҳақида тафсирчиларимиз турлича фикрлар билдирганлар. Хулоса шуки, бу калималар буйруқ ва қайтариқлар мажмуасидир. Яъни, Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга бир қанча ишларга амрлар қилди ва бир қанчаларидан қайтарди. Иброҳим алайҳиссалом вафодор банда сифатида у калималарни кам-кўстсиз адо этдилар. Мукофот тариқасида Аллоҳ таоло у кишига: «Мен, албатта, сени одамларга имом қилмоқчиман», деди. «Имом» сўзи пешво, олдиндаги, бошловчи шахс маъноларини билдиради. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломни одамларга пешво, бошлиқ, раҳнамо қилмоқчи эканини билдирди. Шу пайтда Иброҳим аллайҳиссаломнинг инсонлик табиатлари ўзини кўрсатди: оддий бир инсон сифатида болалари, набиралари, зурриётларини ўйладиларда: «Зурриётимдан ҳамми?» дедилар. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бу саволга бевосита жавоб бермади, балки умумий қоидани айтди: «Золимлар аҳдимга ҳеч қачон эриша олмайдилар», деди». «Золимлар» кимлар? Зулм, золимлик турлича бўлади. Куфр, ширк ва гуноҳ ишлар қилиш билан, диний кўрсатмалардан чиқиш билан ўзига ўзи зулм қилиш ҳам золимлик, ўзга кишиларга нисбатан адолатсиз муносабатда бўлиб зулм қилиш ҳам золимликдир. Download 175.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling