Иброҳимий динларда эсхатология тушунчаси. Режа: Кириш. Асосий қисм


Ҳар бир инсоннинг ўлим вақти маълум ва белгиланган


Download 167 Kb.
bet2/7
Sana13.12.2022
Hajmi167 Kb.
#999235
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Esxotologiya

Ҳар бир инсоннинг ўлим вақти маълум ва белгиланган. Бу таълимотга кўра дунёдаги ҳар бир нарса ва ҳодисанинг содир бўлиш вақти бор. Яҳудийлик манбаларига кўра: “Само остидаги ҳар бир ишнинг ўз вақти ва замони бор: туғилиш, ўлим, сочга оқ тушиши, дардга шифо топишнинг ўз вақти соати бор”4. Бу матндан Ер юзидаги барча воқеа ва ҳодисаларнинг содир бўлиши, юзага келишининг ўз вақти соати бўлгани каби, ўлимнинг ҳам белгилаб қўйилган вақти бор, деган хулосага келиш мумкин. Мазкур таълимот Ислом билан Яҳудийликдаги ўхшаш жиҳатлардан бири эканини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим.
Ўлимнинг гуноҳ туфайли юзага келиши. Яҳудийликда ўлимга инсон томонидан содир этилган гуноҳ сабабли юзага келган, деган таълимот мавжуд бўлиб, бунга далил сифатида Қадимги Аҳдда ўлим билан Одам Атони гуноҳларини боғланганини келтириш мумкин. Ибтидо китобида шундай дейилади: “Жаннат ўртасидаги дарахт меваси ҳақида Худованд (Одам ва Ҳавога) “Уни еманглар, ўшламангларки, вафот этасизлар”5, деб огоҳлантирди. Ибтидо китобининг бошқа матнида: “Худованд Одамни жаннатга киритди ва шундай деди: “Сен бу боғнинг ҳар бир дарахтидан еявергин. Фақат яхши ва ёмонни билиш дарахтидан ема. Чунки ундан еган куниёқ ўласан”6, деб келтирилган. Ушбу матнни шархлаб яҳудий мутафаккирлари шундай дейдилар: “Матндаги ўлимдан мурод айнан ўша куни вафот этиш эмас, балки уни аниқ инсониятга тушишидир. Ўша кунги ўлимдан мурод эса бу руҳий бўлиб, унга кўра руҳ Худодан узоқлашиши ва ажралишидир”7. Изқиёл китобида эса шундай келтирилади: “гуноҳ иш қилган жон вафот этади”8, деб қайд этилади. Шу ва юқорида келтирилган матнлар, инсон ўзи содир этган гуноҳлари сабабли, бошига ўлим келади, деган таълимотга далил бўлади.
“Қадимги Аҳд”да инсон руҳи танадан қай тарзда чиқиши ҳақида маълумотлар келтирилмаган. Бу борада яҳудий уламоларидан Саъд ал-Фаюмий шундай дейди: “Ота-бобларимиз бизга ўргатишганки, Холиқ томонидан юборилган фаришта жисм ва руҳни бир-биридан ажратади ва инсонга кўзлари сариқ оловга тўлган, қўлида қиличи бор ҳолатда кўрсатилади. Инсон шуни кўрса, тинчи йўқолади ва жисми руҳидан ажралади”9.
Яҳудийлик таълимотида маййит вафот этгач уни ювиш ва кафанлаш каби масалалар ҳам ўрин олган бўлиб, бу борада шундай дейилади: “қадимда ҳам, ҳозирда ҳам яҳудийларда маййитнинг кўзи очиқ қолса қариндошлар томонидан юмиб, уни ҳаққига дуолар қилиб, жасадни ювилади ва мато билан кафанлаб, бошини рўмол билан ўраб, жасадга хўшбўй атирлардан сурилади ва қабргага қўйилади”10.
Юқоридагилардан Ислом динида мавжуд маййитни ювиш, уни кафанлаш ва хўшбўй атир (мушк)лардан суриш каби таълимотларнинг нақадар ўхшашлиги кўринади. Шу билан бир қаторда, Яҳудийликда Христианлик ва Исломга тамоман зид бўлган фарқлар ҳам мавжуд. Ислом динининг асосий манбаларидан бири бўлган ҳадисларда шундай дейилади: “Мўъмин киши нажас эмас”11. Христианликда ҳам, вафот этган масихийнинг руҳи муқаддас руҳ билан боғлангани сабабли, маййитга эҳтиром кўрсатиш вожиб амаллардан ҳисобланади. Яҳудийликда эса маййит ҳам у қўйилган хона ҳам нажосат ҳисобланади12. Шу сабабли, Яҳудийликда вафот этган инсонни тезда дафн қилиш одат тусига кирган.

Download 167 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling