Иброҳимий динларда эсхатология тушунчаси. Режа: Кириш. Асосий қисм


Ўлимдан кейинги ҳаёт ва хисобғкитоб масалалари


Download 167 Kb.
bet3/7
Sana13.12.2022
Hajmi167 Kb.
#999235
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Esxotologiya

Ўлимдан кейинги ҳаёт ва хисобғкитоб масалалари.
Яҳудийлик динининг муқаддас манбаларида келтирилишича, “ўликларнинг жойи Ҳовиядир”. Ҳовия (чуқурлик) ибронийча “Шеол” сўзининг таржимаси бўлиб, ибронийлар бу сўзни қабр ёки ўлик маъносида тушунганлар. Тавротда барзах (қабр) ҳаёти қўйидагича тасвирланади: “Ер остида бир макон бўлиб, унинг эшиклари бор; у жой қоронғу ва қўрқинчли, унда яшовчилар ўзларини жонсиз ҳисоблайдилар, ҳар бир вафот этган жон ўша ерга боради; унда гуноҳкорлардан қасос олинади; у жойдан Ер юзига қайтиб чиқишнинг имкони йўқ”.
“Бу халқи ўлимидан сўнг қаерга боришлиги ҳақидаги Худованднинг бандаларига берган билимидир. Худванд солиҳ бандаларига шодлик, ҳурсандчилик берур, ёмонлар учун эса вайл бордир. Улар учун икки макон бор: солиҳлар Раббилари билан бирга бўлур, ёмонлар эса унинг “Юзи”дан узоқда бўлур”13. Демак, яҳудийлик таълимотида, руҳ танадан ажралгач Шеолга тушади ва у ерда яхшилар учун ҳурсандчилик, ёмонлар учун эса вайл (чуқурлик) ҳозирлаб қўйилган бўлади.
Талмудда ҳам руҳ борасида баъзи матнлар келтирилган: “Руҳ танага қайтиб кириш учун уч кун давомида маййит атрофида айланиб юради, лекин тананинг ўзгарганини кўриб узоқлашади ва уни тарк этади”14. Яна шунингдек: “Ҳар жума куни кечқурун қабрда руҳ жасадга киради ва шанба куни ниҳоясига етгунча унда қолади”, деган маълумотлар ҳам мавжуд.
Яҳудийликдаги Садуқийлик оқими қабр азобини инкор этади. Бироқ, Яҳудийликда қабр азобининг мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни Ислом дини манбаларида ҳам учратиш мумкин. Имом Бухорийдан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Бир куни Ҳазрати Оишанинг олдиларига бир яҳудий аёл келиб, қабр азоби ҳақида гапириб, “Худо қабр азобидан сени асрасин”, деб кетади. Шунда, ҳазрати Оиша Расулуллоҳнинг олдиларига кириб, қабр азоби ҳақида сўраганларида, у киши “қабр азоби ҳақдир”, деб жавоб бердилар.
Демак, яҳудийликка кўра инсон вафот этгач, унинг руҳи Шеол номли жойга боради ва у ерда амалларга қараб мукофот ёки жазо берилади. Бу ўринда яҳудийлик таълимоти билан исломнинг ўҳшаш жиҳатлари борлигини таъкидлаш зарур. Масалан, солиҳ бандалар руҳи юқорида, ёмон бандалар руҳи эса пастда бўлишини келтириб ўтиш мумкин.
Ўҳшашликлар билан бир қаторда баъзи фарқли жиҳатлар ҳам бўлиб, унга кўра қабрда азобланиш ёки мукофот олиш, фақат руҳнинг ўзигагина берилади. Исломда эса қабр азоби ёки мукофот ҳам руҳга, ҳам жасадга бирдай берилади. Шунингдек, Исломда икки фаришта келиб савол-жавоб қилиш ҳақидаги таълимот бор. Яҳудийликда эса бу каби ҳолат учрамайди.
Яҳудийликдаги руҳ жума куни инсон танасига кириши, уч кун давомида унга қайтишга бўлган интилиши, жасадни кўргач ундан узоқлашиши каби ҳолатлар ислом таълимотида мавжуд эмас.
Инсон вафоти борасида Христианлик оқимларида ихтилоф мавжуд. Православ ва католик оқими эътиқодига кўра ўлим бу руҳнинг танадан ажралиб, жисмоний ҳаётдан холи бўлишидир. Инсон вафот этганидан сўнг йўқ бўлиб кетмайди, аксинча, абадий ҳаёт остонасига илк қадамини қўяди. Инсоннинг Ердаги ҳаёти бу – келажакдаги ҳақиқий ҳаёти учун тайёргарликдир, бу тайёргарликнинг хотимаси эса ўлимдир. Ҳар бир инсон вафот этади, лекин унинг руҳи мавжудлигини йўқотмай яшайверади. Руҳ танадан ажралганидан сўнг қўрқув, умид, роҳат, азобланиш, атрофдагиларни, барча воқеаларни, гап – сўзларни эшитиш каби ҳиссиётларни сақлаб қолади. Бунга Инжилдаги бой ва Лазар (асл. Илъазар – “Худо ёрдамчим”) ҳақидаги ҳикоя мисол бўла олади15. Ўлаётган инсон атрофидагиларни кўриб, улар билан гаплашиб туриб ҳам ўзгалар кўра олмайдиган нарсаларни кўради. Агар унга авлиёлар ёки фаришталар кўринса, бу холда улар ҳақиқатан ҳам унинг ҳузурига келган бўладилар. Шунингдек, унга вафот этган қариндош ёки дўстлари ҳам кўриниши мумкин. Бу билан Худо ўлаётган инсонга нариги дунё унга умуман ёт жой эмас, балки шу дунёга ўхшаш эканлигини билдиради. Руҳ танадан чиққанидан сўнг аввалги икки кун ўзини жуда енгил хис қилади, худди озод қушдек ўзи хоҳлаган қадрдон ерларига учиши, севган инсонларини кўриши мумкин. Учинчи кун эса қилган гуноҳлари туфайли руҳнинг йўлини ёвуз руҳлар тўсадилар. Ҳар бир гуноҳи учун руҳ машаққатлардан ўтади, барча машаққатларни енгиб ўтгач, у Худога таъзим қилади ва 37 кун қаерда қўним топишини билмай самода учиб юради. Қирқинчи кун эса руҳнинг қиёматгача қоладиган макони белгиланади, баъзи руҳлар келажакдаги абадий роҳатдан лаззатланадилар, баъзилари эса Қиёматдан сўнг уларни кутаётган азоб-уқубатлардан ваҳимада бўладилар. Лекин уларнинг азобларини ҳам ибодат ва дуолар орқали роҳатга айлантириш мумкин16.
Протестантлар эса ўлимни қуйидагича тасвирлайдилар: “ўлим инсоннинг бутунлай йўқ бўлиб кетиши эмас, балки уни жисмоний ҳаётдан холи қилиш воситаси бўлиб, бу – руҳни танадан ажратиш орқали амалга оширилади. Бунга Юҳаннодан ривоят қилинган Инжилдаги қуйидаги сўзлар далил сифатида келтирилади:
... қабрда ётган марҳумларнинг ҳаммаси Худо Ўғлининг овозини эшитадиган вақт келади. Шунда ўликлар қабрдан чиқадилар; яхшилик қилганлар яшаш учун, ёмонлик қилганлар эса ҳукм қилиниш учун тириладилар...”17.
Шунингдек, Матто ва Юҳаннолардан баён қилинган инжилларда Исо масиҳнинг ўлими ҳам “руҳни озод қилиш”, ёки “руҳни топшириш” деб келтирилади.
Инжилда яхши инсонларга ўлим ҳақида хушхабарлар келган:
...ўзининг ота – боболари олдига жўнади”18.
Христиан эътиқодига кўра инсон аввал бошида абадий яшаш учун яратилган. Одам ва Ҳаввонинг таъқиқланган мевани истеъмол қилиш, Ер юзига, қиёматга қадар асорат қолдирувчи гуноҳни туширди, шу сабабли инсоният ўз бобокалонлари гуноҳи учун ўлимга маҳкум бўлди. Агар ўша гуноҳ бўлмаганида инсонлар ҳеч қачон ўлмаган бўлардилар. Баъзи замонавий христиан оқимларнинг фикрига кўра ўлим гуноҳ иш қилинишидан аввал ҳам мавжуд бўлиб, гуноҳ учун жазо сифатида ўлим берилган, дейдилар. Лекин бу фикр Инжилга мувофиқ келмайди: “...дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳдан эса ўлим пайдо бўлди”19. Муқаддас Ёзувга биноан гуноҳдан аввал ўлим бўлмаган, ўлим инсонларнинг аждодларидан ўтиб келаётган гуноҳларини ювиш учун берилган имкониятдир.
Инжилда келтирилишича, Одамнинг барча авлодлари ўлимга муқаррардир: “...гуноҳдан эса ўлим пайдо бўлди ва бутун инсонларга ўтди”20. Инсоният ўлимдан қутилишнинг биргина йўли бу – Исога ишонишдир: “Исо Масиҳ ўлимни йўққа чиқарди21. Исо Масиҳга ишонган христиан ҳам ўлади, лекин бу муваққат ўлим бўлиб, бу унга абадий ҳаёт учун эшик вазифасини ўтайди.
Инжилда руҳнинг ўлимдан сўнгги макони ҳақида бир неча мужмал сатрлар келтирилган. Жумладан, Пётрниг 1-рисоласида гуноҳкорларнинг руҳлари “...зиндон руҳлари...” деб аталиб, улар чексиз азоб-уқубат чекишлари, ўлим эса уларни абадий азоб-уқубатга олиб бориши баён қилинган. Айни пайтда, Инжилда яхши инсонларнинг руҳлари Худонинг қўлида экани ва улар Масиҳ билан жаннатда бирга бўлиши ҳам баён қилинган.
Лютеранчиларнинг ўлим ва қайта тирилиш оралиғидаги руҳнинг ҳолати ҳақида қуйидаги ақидалар мавжуд:

Download 167 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling