Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


Download 1 Mb.
bet23/57
Sana22.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1220168
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   57
Bog'liq
I J T kitob

Балиқчи-овчилар хўжалиги коллективининг айрим асосий ютуқлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Мезолит охири ва илк неолит даврида шимолда хўжаликнинг янги шакли бўлган балиқчилик хўжалиги вужудга келди. Лекин бу аҳоли ҳаётида терим-термачилик ҳам муҳим ўрин тутган. Бу туманларда яшовчи аҳолининг турмуш тарзи маглемоза (Даниядаги Мулерун шаҳри яқинида жойлашган макон номи) ёдгорликлари маданияти асосида яхши ўрганилган. Маглемоза маданияти асосан Дания, Болтиқбўйи, Шимолий ва Шарқий Германия, Польша, Жанубий Швеция ва Англия ҳудудларида кенг тарқалган. Маглемоза маданияти Эстониядаги Кунда маданиятига анча яқин туради. Маглемоза маданияти мил. авв. 7000-4600 йиллар билан саналанган. Бу маданиятга тааллуқли аҳоли одатда очиқ жойларда, ҳосилга мўл ерларда, оролларда, ярим оролларда яшаганлар.
Маглемоза маданияти тош қуроллари микролитлар асосидаги қирғич, сигментсимон тешгичлар, ромбосимон ва трапеция шаклидаги қуроллардан иборат бўлган. Дағал тарзда ишланган микролитлардан дастали тош болталар, тешалар ишлаб чиқилган. Хусусан, шохдан ва суякдан ишланган гарпун, болта, ёй ўқи, игна ва бошқа қуроллар ҳам ясалган. Маглемоза маданияти ёдгорликларидан балиқча қармоқлари, тўр, ёғоч эшкак, дарахт кундасига ўйиб ишланган қайиқ кабилар характерлидир. Қайиқ ясашда оловдан фойдаланилган. Дарахт кундасини олов билан куйдириб, чуқурлаштирган ва одам ўтириб сувда сузишга мослаштиришган. Паррандаларга ов қилишда ёғоч тахта ёрдамида масофага отиладиган қуроллардан фойдаланилган. Маглемоза маданияти ёдгорликларининг деярли барчасидан хонакилаштирилган бўрига ўхшаш ит суяги топилган.
Шимолий Африкада мезолит ва илк неолит даврларига оид капсий маданияти кенг тарқалган. Айниқса, бу маданият Алжир, Тунис, Марокко ҳудудларида кўпроқ тарқалган. Бу маданиятга тегишли кўпгина маконларда ошхона қолдиғи кўпроқ учрайди. Бу маданият мезолит охирларига келиб, Шимолий Овропага ҳам тарқалади. Ошхона қолдиқлари – уюм-уюм денгиз малюска чиғаноқлари ёғоч кули тўплами билан аралашган ҳолда учрайди. Унинг орасидан меҳнат қуроллари ва ҳайвон суяклари топилган. Бу манзара аҳолининг озиқ-овқат танқислигидан денгиз ва дарё малюскаларидан кенг фойдаланганлигидан гувоҳлик беради.
Жанубий Африкада шунга ўхшаш маданият ўрганилган. Фақат фарқи шундаки, бу ёдгорликларда микролит қуроллар мутлақо йўқ. (Расм-29)
Илк неолит даври маданият сарқитлари андамон қабилаларида ҳам кузатилган. Андамонликлар асосан қитъа ерларидан ташқаридаги оролларда яшашган. Андамон ороллари Бенгаев қўлтиғи ва Ҳинд уммони оралиғида жойлашган. Уларнинг асосий хўжалиги балиқ овлаш билан боғлиқ бўлган. Уларда камон лотин ҳарфи шаклида бўлиб, суяк ўқлардан фойдаланганлар. Улар яхши денгизчи бўлган. Дарахт кундасини ўйиб, қайиқлар ясашган ва унинг сувдаги мувозанатини сақлаб туриш учун иккала томонига майда дарахт кундаларини мустаҳкамлаб қўйишган. Андамонликлар ҳам дала-даштда, ҳам денгиз-дарёда ов қилишнинг устамонлари бўлганлар. Ов хўжалигининг барча турларида аёллар иштирок этган. Балиқ ови ва термачилик хўжалигининг ривожланиши яшаш талабини қондирарди ва улар одатда ўтроқлашиб яшаганлар, ерда кулбалар қуришганлар. Айрим устунли кулбаларнинг майдони 300 м2 гача бўлган. Андамонликлар керамика билан таниш бўлганлар. Улар бамбуклардан қилинган идишларда ва сопол идишларда озиқ-овқатни узоқ муддатга сақлаш ишларини яхши ўзлаштирганлар. (Расм-30)

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling