Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)
Download 1 Mb.
|
I J T kitob
5. Патриархат
Она-уруғдошлик муносабатларидан патриархатга ўтиш хўжаликнинг барча соҳалари билан бирга ижтимоий ва мафкуравий ҳаётни ҳам қамраб олади. Шунингдек, бу жараён биринчи навбатда янгитдан вужудга келган иқтисодий ячейка бўлган алоҳида оила ҳамда оила-никоҳнинг барча соҳаларидаги муносабатларни қамраб олади. Хўжаликнинг алоҳида оилалар кучи билан олиб борилиши уларнинг доимий мустаҳкам кучга эга коллективини ва талаб қиларди. Шу муносабат билан мустаҳкам бўлмаган жуфт оилалар жамоадан сиқиб чиқарилиб, бунга жавобан мустаҳкам эр-хотиннинг бирлашмаси юзага келади. Якка никоҳли ёки моногамия ташкил қилиш зарурияти туғилди. Моногамия сўзи юнонча бўлиб, моно – якка, гамия – никоҳ маъносини билдиради. Бу атама доим ҳам тўғри эмас, чунки шунга ўхшаш шакл кўп хотинлик вақтида ҳам вужудга келган, уни полигина деб ҳам аташ мумкин. Полигина сўзи ҳам юнонча бўлиб, поли – кўп, гина – хотин маъносини билдиради. Ҳозирги давр адабиётида бу масаланинг аталишига аниқликлар киритилиб, шу каби никоҳ-оила ташкилотини вириархал, патриархал ёки патриархитни деб айтиш тўғрироқ бўлади. Вирпархал сўзи лотинчадан олинган бўлиб, вир – эркак, патер – ота маъноларини беради. Шу билан бирга хўжаликда эркаклар ролининг ошиб бориши никоҳнинг локаллик жойлашувини ўзгартиришни талаб қиларди, яъни эндиликда эркак аёлникига эмас, хотин эрникига келиши керак эди. Бу жараён ривожланиб, никоҳ патриалокал шаклига келди. Авваллари уруғ-жамоа даврида эркак жуфт оилага ўтиш учун келинчакнинг туғишганларига унча кўп бўлмаган совға билан чегараланарди. Эндиликда эса эркак аёлни ўз томонига олиб ўтиш муносабати билан унинг харажатларини қоплаш билан бирга, меҳнат кучини сотиб олиши керак бўлган. Шундай қилиб, сотиб олиш никоҳи вужудга келди ва шунинг билан куёв оиласи келинни сотиб олиш эвазига турли аҳамиятли нарсалар, хусусан, славян виноси, қалим, уст-бош, кийим-кечак, заргарлик тақинчоқларини юбориши керак эди. Шунинг билан бирга айрим халқларда мажбурий никоҳ, қиз болани хотинлик учун олиб қочиш, ўғирлаш аломати сарқитлари ҳам узоқ вақтлар сақланиб қолган. Патриархат тузумнинг кириб келиши билан бу одат фақат анъана қобиғида қолиши мумкин эмас эди. Эртами, кечми бу анъана шакли янада тўғрироқ ҳамда қаттиқроқ шаклга айланиши керак эди. Юқори сатрларда айтилган эдики, илк уруғчилик жамоаларида жинсларнинг муайян даражада алоҳидалашиб бориши кузатилган. Шу билан бирга маконларда ўзларини алоҳида индивидум сифатида тутиш, гердайиш вужудга келади. Сўнгги уруғчилик ўтроқ жамоаларида алоҳида уйлар пайдо бўлиб, уларда уруғнинг ёшлари яшаб, инициация билан машғул бўлган. Яна бундан кейинчалик она-уруғдошлик тараф билан кураш давомида эркаклар уйи асосида эрларнинг яширинча иттифоқлари ташкил топади. Масалан, эрлар иттифоқи маланезиялик қабилаларда кучли сақланиб қолган. Шундай ҳолатни Ғарбий Африка, Микронезия ва Америка қабилалари ҳаётида кузатиш мумкин эди. Шундай сарқит излар қадимги ва ҳозирги Осиё ва Овропанинг қатор халқларида сақланиб қолган. Бундай ҳолат патриархат тузумининг шаклланишида жамоатчилик институтидан иборат бўлиб, бу тузумнинг мақсади қўллаб-қувватлашдан иборат эди. Иттифоқ ўзининг бошлиғи, қоровули, хазиначиси, ўзини ҳимоя қиладиган руҳий тушунчаси, диний анъаналарига эга бўлиши билан бирга кўпгина урф-одатлар, удумлар шу иттифоқ орқали ўтказиларди. Кўп ҳолларда иттифоқни ифодалайдиган ўйин-рақслар, ҳатто «тили» ҳам бўлиш мумкин эди. Бу ишларнинг барчаси аёллардан яширинча сир тутиларди. Она-уруғдошлик тизимини ёқтирмай ташвиқот олиб борган кезларда иттифоқнинг сири ошкор бўлиб қоларди. Ёшларни иттифоққа қабул қилиш турли талаблар асосида бўларди. Масалан, она уруғи аъзоларига «ўлим», ота уруғига эса «ҳардамлик» тилаклар қилинарди. Масалан, Мелонезиялик Дук-дук ва Ингиент қабилаларидаги иттифоқлар аёлларга нисбатан террорлик ишлатар эди, юзларига ниқоблар кийиб олиб, аёлларнинг буюмларини тортиб оларди, ҳатто аввал зўрлаб, сўнг ўлдирарди. Шу билан бир вақтда эрлар иттифоқи ўз аъзоларини, уларнинг буюм-мулкларини ҳимоя қиларди, шу йўллар билан ҳам иттифоқ раҳбарининг таъсирчанлигини оширарди. Аслида бу иттифоқ уруғ ташкилотидан ташқарида бўлиб, аёллар уруғи ҳуқуқини паймол қилиш билан бирга унинг емирилишига кўмаклашарди. Айрим жойларда эрлар иттифоқига озми-кўпми ўхшаш бўлган аёллар иттифоқи ҳам тузилган. Бироқ улар замоннинг иқтисодий тенденцияси даврига бардош беролмади ва жамоатчилик ҳурматини қозона олмади. Она-уруғдошлик тузумидан патриархатга алмашиш жараёни қарама-қарши ижтимоий шакл сифатида жуда мураккаб кечган. Умуман, ташқаридан қаралганда, бу жараён уруғчилик тузумини эслатарди ва аслида қаралганда, унинг емирилиши эди. Бу жараён аста-секинлик билан кечиб, патриархал уруғга ўхшаш структура бошдан бошлаб қулай бориб, иқтисодий жиҳатдан мустақил алоҳида оилаларни келтириб чиқарди. Бу эса аслида мавжуд уруғдошлик асосининг емирилишига олиб келди. Алоҳида оиланинг биринчи шакли катта оила эди. У одатда оила, катта оила ёки уй жамоаси ҳам деб аталган. Ёки яна патриархал оила ҳам деб айтилади. Бироқ бу атама барча тараққиёт босқичларга тўғри келмайди. Чунки юқорида айтилганидек, унинг бошланғич ҳар хил кўринишда авункулат ёки биродарлик катта оила эди. Бироқ бу оилалар типи ўткинчи бўлиб, патриархатнинг вужудга келиши билан катта оила ҳақиқатдан ҳам патриархал оила бўлиб қолди. Катта патриархал оила ота авлодининг бир неча яқин қавм-қариндошлари ёки бир неча ака-укалар болалари, набиралари ва чеваралари, барча вояга етган эрларнинг хотинлари оиласи бирлашмасидан иборат эди. Оила сафига патриархал оиланинг қуллари ҳам кирарди. Маълумки, бундай оила аъзоларининг сони 200-300 киши бўлиши мумкин эди. Оила аъзоларининг барчаси бир ҳовлида яшарди. Улар биргаликда ерга, чорвага ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қиларди. Биргаликда мустақил хўжалик юритарди, ишлаб чиқарилган бойликка бирга эгалик қиларди, овқатланиши, кийим-боши ҳам бирга эди. Умуман, мавжуд ишлаб чиқарилган озиқ-овқат ва бошқа буюмлардан биргаликда фойдаланардилар, оилага «оқсоқол», унинг аёллар қисмига «катта хотин», одатда оила бошлиғига эркакнинг хотини бош эди. Кўп ҳолатларда оқсоқол ва катта хотинлар ёшга қараб тайинланарди. Мабодо, ундай кишилар ярамас бўлса, бошқаси сайлаб қўйиларди. «Оқсоқол» ва «катта хотин» хўжалик ишларни аъзолар ўртасида тенг тақсимлар, бу ишларнинг бажаралишига раҳбарлик қилар, заҳирадаги молларнинг фойдаланишини назорат қилар, ахлоқий ишларга ҳамда оилавий культ – сиғиниш бўйича ҳам назорат олиб борарди. Муҳим масалалар, жумладан, буюмларни чеккага чиқариш ва келтириш, уйланиш ёки қизни эрга бериш умумий кенгашда кўриларди. Кенгаш аъзолари таркибига барча ёши улуғ эрлар ва аёллар кирарди. Шундай қилиб, уруғни ўз мавқеига эга ячейка ташкил қиларди. У ўзининг аввалги уруғ жамоачилигидан сифат ва таркиби бўйича фарқ қиларди, бироқ ҳали унинг ичида ибтидоий коллективизмнинг бошланғич давридаги айрим оқибатлари сақланиб қолган эди. Бу ҳолат меҳнатнинг иқтисодий самарадорлигини сақлаб турарди. Шунга ўхшаш катта патриархал оилалар этнографик ва тарихий манбаларда бисёр учратилади. Масалан, Полинезияда то ҳозирги даврга қадар катта оилалар мавжуд эди. Бундай оилаларнинг таркиби 30-50 кишидан иборат бўлиб, улар бир-бирига яқин бир неча уйларда ёки битта умумий катта уйда биргаликда яшарди. Фале номли катта патриархал оила ўзининг ер ўчасткасига, қайиғига ва бошқа нарсаларга биргаликда эгалик қилардилар. Хўжаликни умумлашган тартибда олиб борарди, ўз меҳнатларидан келган озиқ-овқат ва бошқа буюмлардан биргаликда фойдаланардилар. Фалега катта эркак киши раҳбарлик қиларди, шунинг билан бирга у оила кенгаши фикри билан ҳисоблашарди. Тахминан, шундай катта патриархал оила жанубий африкалик кўчманчиларда ҳам мавжуд эди. (Расм-93, 94) Патриархал оиланинг ўсиб бориши муносабати билан қавм-қариндошлардан иборат яна янги патриархал оила ташкил бўларди ва кўпайиш давом этарди. Одатда улар бир-бири билан қўшни бўлиб яшарди ва алоҳида қишлоқни ташкил қиларди, улар ҳам ер мулкига биргаликда эгалик қиларди. Улар хўжалик бирлашмаси асосида ўзаро ёрдамлашиб яшарди, ўзларининг культига эга, номига эга эди. М.О.Косвен томонидан ўрганилган бундай гуруҳлар «патрономия» деб аталди. Бу сўз атамаси юнон тилидан олинган бўлиб, патер – ота, номия – исм маъносини билдиради. Патраномия икки аспектда бир-биридан фарқ қилади: генеологик, яъни фақат қон-қардош, туғишганлар, уларнинг хотинларига тааллуқли уруғдан иборат бирлашма тушунилади. Патриархал оиланинг ва патрономанинг барча аъзолари, келиб чиқиши ўтмиши бир авлод бўлган кишилар патри уруғини ташкил қиларди (яъни бошқача қилиб фикр юритишганда, уруғга ўхшаш бирлашма). У ўзининг ички хусусиятига эга эди. Уруғ патрономия билан оила ўртасида бўлинган ер мулкига ҳукмронлик, қавм-қариндошлардан ўлганларнинг мулки, шунингдек, мероссиз қолган уй-жойлар, шу билан бирга нарса-буюмларни сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга эди. Одатда у қатъий экзогамлик эди. Бироқ айрим халқларда – мадагаскарнинг банту қабиласида, Доғистоннинг айрим туманларида патриархалга ўтишда экзогамия бузилган бўлиб, патриархал оилани, патрономияни сақлаб қолишга интилиб, бу ҳолат аксига айланади ва патраномик эндогамия шаклига айланиб ака-укалар ва уларнинг ака-укалари, шунингдек, опа-сингиллари ота томонидан бўлиб, улар ўртасида никоҳга йўл қўйилган. Бу ҳолат ортокузенний никоҳ деб аталади. Бу сўз юнон тилидан олинган бўлиб, тўғри ва фаранг сўзи кўзин эса амакилар маъносини билдиради. Уруғ аъзолари ижтимоий муносабатда бир-бирига ёрдам кўрсатиш, ҳимоя қилиш билан бирга мафкуравий жиҳатдан эндиликда тотемга эмас, балки антропоморф умумий культига, диний урф-одатларга ва турли байрамларига эга эди. Умуман, патриархал уруғ ичидаги алоқа иқтисодий мазмунга қараганда ижтимоий ва мафкуравий характерга эга эди. Бироқ улар тезда йўқола борди, чунки она уруғидан ота уруғига ўтиш жараёни кўп ҳолатда ўзининг патриархал бирлигини йўқота борган. Уруғ ота томонидан ҳисобланиш бошлангандан айрим уруғлар кўпайиб, алоҳида уйларда яшаб, улардан бир неча қишлоқлар ташкил топган. Уларнинг барчаси бир-бири билан қавм-қариндош эди. Аста-секин қишлоқларда алоҳида бошқа жойлардан кўчиб келган оилалар ҳисобига қавм-қариндошлик бирлик жараёни бузила бориб, қўни-қўшни жамоалар пайдо бўлади. Патриархат тузумининг пайдо бўлиши билан аста-секин аёлларнинг оиладаги, ижтимоий ҳаётдаги аҳволи ёмонлашиб борди. Бу ҳолатнинг асосий сабабларидан бири аёлларни никоҳ учун сотиб олиш бўлди. Дастлабки вақтларда келин-куёв орзулари маъқулланган, анъаналарга биноан совға-саломлар берилган бўлса, бу одатлар аста-секин барҳам топиб бориб, патриархатнинг кўчайиши билан аёл бир оддий предмет сифатида сотиб олинар ва сотилар эди. Қиз бола ўзининг катта ёшдаги қариндошларига сўзсиз итоат қилиши лозим эди. Эрга теккан хотин оила учун сотиб олинган мулк ҳисобланиб, аввало, ўзининг эри ҳамда «оқсоқол» ва «катта хотин»га итоат қилиши керак эди. Агарда аёл ўзининг туғилган уйига қайтишини хоҳлаб қолса, унда унинг ота-оналари, туғишганлари сотиб олишга берилган нарсаларни қайтариши керак эди. Шунинг учун ҳам эрдан ажралиш аёл учун амалда мумкин эмас эди. Ҳатто эри ўлгандан кейин ҳам аёл уни сотиб олган оилага тааллуқли бўлиб қоларди. Кейинчалик аста-секин левират урф-одати пайдо бўлди. Бу одатга биноан бева аёл аввалги ўлган эрининг ака-укаларининг бирига хотин бўлиб тегиши мумкин эди. Аёлнинг бундай барча манфаатлардан маҳрум бўлиши айрим халқларда кучайган. Аёл эндиликда эридан ажралишган бўлса, болаларига қарашдан маҳрум бўлиб қолар эди. Патриархал тартиб меросийлиги отанинг мавжудлигини ҳимоя қилар ва бу тамойил никоҳ ҳақида янги бир одатни келтириб чиқарди. Турмушли хотин хиёнат қилса, уни аввалги уйига қайтариб юбориш чораси кўриларди, ҳатто уни парчалаб ташлаш, ўлдириш чоралари кўриларди. Аксинча, эркак аввалдан қолган одат – эркин жинсий алоқалар олиб бориши мумкин эди. Ўзига тўқ кишилар хизматкор олишарди. Бу одатнинг ривожланиб бориши айрим жойларда кўпхотинликни келтириб чиқарди. Бу каби камситишлар хотинларнинг турмуш аҳволига таъсир қилмасдан қолмасди. Қисман ўзига хос патриархал одатлар ҳам пайдо бўлди, яъни хотин эридан сўнг, кейин овқатланган, унга йўл бериш керак эди ва ҳоказо. Шундай қилиб, аёллар ҳуқуқ аҳволининг ёмонлашиб бориши ижтимоий ва мафкуравий ҳаётга ҳам кенг равишда кириб борди. Эндиликда аста-секин жамоатчилик йиғилишларига, суд ишларига, диний культларга аёлларнинг юборилиши ҳам ман этилди. Кўпгина патриархал қабилаларда унга нопок мавжудот деб қарарди, аёлнинг бундай соҳаларда қатнашиши, айниқса, буюмларни танлашда уларни харомлайди деб қаралган. Масалан, гольд қабилаларида аёл киши учун овчи қуроллар устидан хатлаб ўтиш, овчиларнинг машғулотини томоша қилиш, нартни йиғиштириш, уйда туғиш кабилар тақиқланганди. Шунинг учун ҳам тарихий жараёндаги бундай одатларни таҳлил қилиб айтиш мумкинки, патриархат оила даврида эркаклар уйдаги барча ҳуқуқларни аёллардан тортиб олди, аёллар ўз фахрий аҳволидан маҳрум бўлди, занжирбанд бўлди, қулга айланди, унинг хоҳиши фақат бола туғиш қуролига айланганлигидадир. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling