Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


Ақлли ва жисмоний меҳнатнинг вужудга келиши ҳақида


Download 1 Mb.
bet48/57
Sana22.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1220168
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   57
Bog'liq
I J T kitob

3. Ақлли ва жисмоний меҳнатнинг вужудга келиши ҳақида
Ибтидоий жамият тузумининг емирилиши жараёнида касблар бўйича ақлли меҳнатнинг ажралиб чиқиши бошланади. Бундай меҳнат билан шуғулланувчи касб-кор эгаларига, аввало, ташкилий-бошқарув фаолияти билан банд кишилар, жумладан, бошлиқлар жамоаси ва қабила доҳийлари тааллуқли эди. Хўжалик ва ижтимоий ҳаётнинг мураккаблаша бориши билан дастлаб қисман, кейинчалик тўла равишда улар бевосита ишлаб чиқариш фаолиятида иштирок этмайдилар. Шу билан бир вақтда бошқарув верхушканинг вакиллари – ҳарбий бошлиқлар ва коҳинлар ҳам шу йўлга ўтдилар. Аста-секин ақлли меҳнат билан жисмоний меҳнатнинг ажралиб чиқиши бошланади ва бу ҳодиса янада ривожланиб, маданий соҳа фаолиятини қамраб ола бошлади. Машҳур ашулачилар, эртакчилар, театрлашган мифологик жанрларни саҳналаштирувчилар, табиблар, урф-одатларнинг билимдонлари, шунингдек, амалий санъатнинг вакиллари асосан ақлли меҳнат ҳисобидан яшай бошлайдилар. Уларни жамоа сифатида сақлаб, айниқса, бошқарув верхушканинг ҳар хил маъанвий ижодидан доҳий ёки подшо ўзларининг бошқарув тизимини мустаҳкамлаш йўли билан халқ устидан хўжайинлик қила бошлайди. Эртакчилар ва расм-русумларнинг кўпчилик билимдонлари ва касбга эга кишилар доҳийларга яқинлашиб, уларнинг ҳушомадгўйлари бўлиб олишади. Бошқа бир тўда касб-корлар ўзларининг усталиги орқали халқ билан бирга қолиб, ривожланиб келаётган эксплуатация ва ўзбошимчаликка қарши кураш олиб борди. Ўша замондаги бу каби фаолият қанчалик қимматли шаклга эга бўлмасин, ҳар ҳолда профессионал ақлли меҳнат ва мутахассисликнинг бошқа турлари маънавий маданиятнинг ривожланиши ва бойишига муайян даражада кўмаклашди. (Расм-99)
4. Ёзувнинг пайдо бўлиши
Ибтидоий жамият тузумида маънавий маданиятнинг энг ривожланган чўққиси цивилизациянинг том маънодаги белгиси ёзувнинг пайдо бўлиши эди. Тўғри, ёзувнинг муайян белгилари анча эрта пайдо бўлган эди. Эндиликдаги тартибга солинган ёзув ибтидоийлик билан синфий жамият чегарасини ҳам белгилайди. Ёзувнинг тартибга солинган шакли узоқ асрларни ўз ичига олиб, аста-секин пиктографик ёзув юзага келди. Ундан кейин умумий маълумот фикрини берувчи идеографик ёки логографик (юнонча лог ёки логос – сўз, графия – ёзаман) ёзувлар пайдо бўлиб, уларда белгиларнинг тартибли ҳолати алоҳида сўзни ёки бўғинни билдирган. Энг қадимги ёзув шакли иероглифик ёзув деб аталган. Шумерларда, мисрликларда, эламликларда, критикларда, хитойликларда, мая ва бошқа халқларда шундай ёзув пайдо бўлган. Кейинчалик идеографик ёзувдан муайян тарзда ривожланган, тартибга тушган, бўғинли ва ҳарфли, овозли (алфавит) ёзув тизими вужудга келди. Шу тарзда ибтидоий дастлабки ифодаловчи характерга эга ёзув ўз даврининг муайян такомиллашган ёзувига айланади. Идеография фақат Хитойда сақланиб қолган. Тартибга солинган ёзув шаклланиб келаётган синфий жамиятнинг ва давлатчиликнинг ҳаётий талаби бўлиб, бу ҳодиса анча тез тарқалади. Давлатчиликнинг вужудга келиши билан зарур ишларни ташкил қилишда, махсус ёзишмаларни амалга оширишда, диний урф-одатларни ёзув тарзида сақлашда, ҳукумат топшириқларини юритишда идеографик ёзув ўз ўрнини эгаллади. Аввалги оддий пиктографиядан идеографик ёзувга ўтишда узоқ вақтлар махсус ўқитиш ишлари талаб қилинарди. Шунинг учун ҳам халқ оммаси томонидан ёзувни ўзлаштириш осон кечмади. Дастлабки вақтларда бу ёзув, эҳтимол, унинг ташкилотчиси бўлган коҳинлар томонидан сир сақланган бўлиши мумкин. Коҳинлар бу сирни оллоҳнинг неъмати деб, бегона кишиларга кўрсатишдан тийилган. Кўпгина илк синфий жамиятларда ёзув коҳинлар ва оқсуяклар учун имтиёз ҳисобланарди. Бироқ ёзув шу вақтдан бошлаб уларнинг қўлида билимларни тўплашда ва тарқатишда кучли восита, маданиятни ривожлантиришдаги янги қурол сифатида ҳизмат қилди.
Энг қадимги идеографик ёзув мил. авв. 4 мингинчи йилда дастлаб Шумер ва Мисрда пайдо бўлди. Шунга ўхшаш ёзувнинг протоҳиндий ва крита-миной каби вариантлари Эски Дунёда кенг тарқалган. Шунинг учун ҳам кўпгина буржуа олимлари диффузия таълимотини илгари суриб, ёзувнинг муайян бир жойда вужудга келганлигини таъкидлашади. Эҳтимол, уларнинг фикрича, ёзувнинг қадимги маркази Шумер, ана шу ерда ёзув жаҳоннинг бошқа минтақаларига аста-секин тарқалган, деган ғоя ҳам илгари сурилмоқда. Бироқ бу конвергент хусусиятига эга таълимотни ҳозирги замон олимлари маъқуллашмоқда эмас. Тўғри, синфий жамиятнинг емирилиши остонасида қадимги маданият марказлари бўлган Шумер, Миср, Хитой, Месопотомия учун ёзув конвергент тарзда пайдо бўлган бўлиши мумкин. Лекин бу мамлакатлар жаҳоннинг деярли ярим ҳудудини ўз ичига олади. Айтилган ҳар бир мамлакат ўзи бир алоҳида дунё, алоҳида қадимги цивилизация марказлари ҳисобланади. Хуллас, ёзув ибтидоий жамият тузумининг емирилиши ва давлатчиликнинг пайдо бўлиши арафасида дастлаб турли жойларда ҳар хил шаклда вужудга келган. Қўшни қабилалар ёки давлатлар ёзувнинг нусхасини ана шу айтилган марказлардан олганлиги фан ҳақиқатига тўғри келади. Шундай ҳолатлар ҳам бўлган. Масалан, тропик Африкада яшаган айрим халқларда ёзув давлатчилик вужудга келгандан сўнггина маълум бўлган, холос. Бу ҳодиса ҳам ёзувнинг Африкага қўшни давлатлардан кириб келганлигидантўла далолат беради. (Расм-96)

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling