Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


Download 1 Mb.
bet47/57
Sana22.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1220168
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   57
Bog'liq
I J T kitob

2. Диннинг ривожланиши
Ибтидоий жамият тузумининг инқирозга юз тутиши жараёнида аввалги диний қарашлар билан бир вақтда унинг янги шакллари вужудга келди. Патриархат тузумга ўтиш билан бир вақтда эркаклар культи ташкил топди. Бу культ аввалги ўтган авлиёларни, уруғ-қабила бошлиқларини ва ҳарбий саркардаларни ҳамда доҳийларни илоҳийлаштириш йўли билан олқишлашга ўтилди. Айрим сўнгги матриархат жамоаларда, жумладан, микронезияликларда шуларга ўхшаш, яъни аёлларнинг ўтмишдаги авлиёларига сиғиниш анъанаси мавжуд эди.
Деҳқончилик ва чорвачиликнинг кенг тарқалиши билан қўшни жамоаларда қишлоқ хўжалик культи ташкил топиб, бу ҳолат деҳқончилик ва чорвачиликнинг ҳосилдорлигини илоҳийлаштириш билан бир қаторда ҳосилдорлик культи ҳам юзага келди. Бу культ анъаналари одамларни қурбонлик қилиш билан боғлиқ бўлиб, ўзлари тасаввур қилган руҳларни шод қилишни идрок қилишарди. Шу асосда кейинчалик қадимги сиғиниш намуналарини Қадимги Миср Оссуриясида, Бобилнинг Думизисида, Финикиянинг Аданисаси, Фрация-Юнонларнинг Дионисаси ва кейинчалик Христоси хаёлий намуналарида кўриш мумкин. Қабилавий ташкилотларнинг кучайиши оқибатида қабилалар ҳимоячиси культи ташкил топиб, ўтган руҳларга сиғиниш авж олди. Айниқса, маданий қаҳрамонлар, уруш ва жангчи руҳларига сиғиниш аломатлари кенг тарқалди. Бу даврнинг асосий культларидан, айниқса, даҳшатга солувчи руҳлар бўлиб, бу соҳада қабилавий иттифоқлар культи, хуллас, қабила доҳийларига сиғиниш билан боғлиқ диний урф-одатлар авж олади. Диннинг бу соҳасининг фойдали ва зарарли жиҳатларини ташвиқот қилувчи гуруҳ одамлар ҳам пайдо бўлди. Жумладан, Океания, Африка, Жанубий Осиё ва бошқа кўпгина халқларда ҳокимиятни сакрализация қилиш билан доҳийларнинг илоҳий кучга эга эканлиги ҳақида обдон ташвиқот қилинарди. Уларда қабилаларнинг эсон-омонлигини, кўпайишини истаган ҳолда тарғибот қилиб, доҳийлар табиат ҳодисаларига ҳам ўз таъсирини ўтказиш қобилиятига эга деб тушунганлар. Уларнинг нафас руҳлари кучли бўлиб, ўзининг қабиладошларига руҳан ёрдам беради, шунингдек, ўзларининг келажакдаги меросхўрларига муайян самонинг баландлигида яшовчи руҳлар ёрдам бера олади, деб тушунганлар. Бу ҳар хил диний шаклларнинг бирлашмасидан политеистик тушунчалар, яъни худо тушунчаси ёки уларга сиғиниш одатлари шаклланди. Диннинг бу шакли ибтидоий жамиятнинг емирилиши ва синфларнинг ташкил топиши арафасида анча ривож топди. Политеист сўзи юнончадан олинган бўлиб, кўп худолик маъносини англатади.
Шундай қилиб, бирин-кетин, аввало, катта оила, уруғ-жамоа, уруғ-қабила, қабилалар иттифоқи, қабила бирлашмаларини ҳимоя қиладиган фойдали ёки зарарли руҳларга сиғиниш ташкил топди. Синфий жамиятнинг илк кўриниш босқичларида саркардаларга, қабила иттифоқларига ва доҳийларга сиғиниш культи рўёбга чиқди. Шундай қилиб, дастлаб оддий руҳларга сиғинишда иархик тарзда қабила иттифоқи саркардаларига сиғинишдан худога сиғиниш ўсиб чиқди. Баъзи халқларда деҳқончилик худоси, уруш худоси, тинчлик, қуёш, от, айрим сайёралар каби худолар, яъни политеистик, хуллас, кўп худоликка сиғиниш шакллари ташкил топди. Масалан, шарқий африкалик масаи қабилаларида қабила худоси Рува қуёш, ой, деҳқончилик ва ҳоказо худоларни ўзига тобе деб билиб, ўзини эса бош худо деб эълон қилган.
Диннинг тараққиёти билан бир вақтда культга хизмат қилувчи гуруҳ одамлар пайдо бўлди. Бундай кишилар ўзларини табиат сирларидан хабардор аломат сифатга эга, сирли воқеаларнинг билимдони деб кўрсатишардилар. Шундай функцияларни бажариш қобилиятига эга кишилар коҳинлар деб аталарди. Кўп ҳолатларда бундай диний иархияга доҳий раҳбарлик қиларди. Шунингдек, доҳий бош коҳин деб ҳам ҳисобланарди. Умуман қаралганда, коҳинлар давлатни бошқаришда алоҳида имтиёзларга эга бўлиб, улардан одатда оддий халқни қўрқинчли ваҳима орқали тинчлантириб туриш, турли бож-солиқларни ўз вақтида тўлаш, хазинани янада бойитишга кўмаклашиш, подшо ёки доҳийни Ердаги худо деб билиш каби ташвиқот вазифаларини уддалаши талаб қилинарди. Хуллас, дин оддий жамоатчиларни, оддий кишиларни, қулларни норозилик ҳовуридан тушириб туриш қуролига айланди. Шу тарзда доҳийлар ҳокимиятини ривожлантиришда диндан ошиғи билан фойдаланилганлиги натижасида буржуазия фанида сакраль таълимот, яъни муқаддас хизматчилардан давлат пайдо бўлганлиги ҳақидаги қарашлар кенг ёйилган эди. Агар ҳақиқатга тўғри қарайдиган бўлинса, ҳаммаси муайян натижага бориб тақалади, яъни теократиянинг вужудга келиши давлат ҳокимиятининг ташкил топишдаги шакл ёки йўллардан бири эди.
Шундай қилиб, ибтидоий жамият тузумининг емирилишида ташкил топган дин шакллари эксплуатацияга дучор бўлган омманинг янада кучлироқ эзилишига, синфий тенгсизлик ва давлатнинг мажбурлаш сиёсатини юритишда муҳим қуролга айланди. (Расм-99)

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling